ru uz
Бачадон иккита бўлиши мумкинми?

Аёл организмида бир вақтнинг ўзида иккита бачадоннинг ривожланиши тиббиётда кам учрайдиган ҳодисадир, аммо уни бутунлай инкор қилиб ҳам бўлмайди. Мазкур патология фарзанд кўриш эҳтимолини камайтириши мумкин, бироқ бу ҳомиладорлик юз бермайди дегани эмас. Хўш, иккита бачадон патологияси ўзи нима? Қай тариқа юзага келади, симптомлари борми?

Эҳтимол бу грипп асоратидир?

Патологиянинг юзага келиши ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида юз бериши мумкин. Негаки, бу даврда ҳомиланинг ички аъзолари, ҳусусан, жинсий органлар шаклланади. Ташқи таъсирлар оқибатида аввалдан иккита бўлган бачадон бўшлиғи бирлашмайди ва шу ҳолича жойлашади. Бунга олиб келувчи ҳолатлар эса қуйидагилардир:

  • бўлажак онанинг носоғлом турмуш тарзини олиб бориши, организмнинг заҳарланиши;
  • ҳомиладорликда инфекцион касалликлар билан оғриш;
  • кучли стресс;
  • тухумдонлар билан боғлиқ ўзгаришлар;
  • қалқонсимон без фаолиятидаги бузилишлар;
  • биринчи уч ойликда дори препаратларини қабул қилиш;
  • қандли диабет;
  • фарзанд кутаётган аёл организмида витамин ва минераллар тақчиллиги.

Иккита бачадон бўшлиғи шаклланган тақдирда ҳам бача­дон бўйни девори ҳамда қин даҳлизи умумий бўлади. Па­тологиянинг даражасидан келиб чиқиб, баъзан иккита бача­дон бўшлиғига ик­кита бачадон бўйни девори тўғри келиши мумкин.

Хавфли томони борми?

Иккита бачадон патологияси асли яққол белгиларсиз кечади, аммо айрим ҳолларда қайз циклининг бузилиши, цикл оралиғида қон кетиши, ҳомила тушиши каби ҳолатлар кузатилиши мумкин. Тиббий таҳлиллар муаммо бачадондаги туғма нуқсон билан боғлиқлигини кўрсатса, консерватив даво чоралари қўлланилади. Иккинчи бачадон аёл репродуктив тизими учун кераксиз ва унинг нормал ривожланишига халақит бераётгани тасдиқланганида эса жарроҳлик аралашувига мурожаат қилинади. Яъники, иккинчи бачадон олиб ташланади.

Операциядан сўнг аёлнинг репродуктив аъзолари аста тикланади, жинсий ҳаёт сифати, фарзанд кўриш қобилияти сақланиб қолади.

Наҳот аломатлари йўқ?

Бачадоннинг иккита эканлигини мустақил аниқлаш қийин, негаки бунда ноодатий ўзгаришлар

кузатилмайди. Кичик тос аъзоси УТТси ҳам патология мавжудлигини кўрсатмайди гоҳида. Гинеколог шифокорнинг тиббий кўрик ҳулосаси чуқурлаштирилган ультратовушли текширув кераклигига ишора берса, жинсий аъзолар ривожланиши мутахассис томонидан баҳоланади.
Тиббиётда иккита бачадон патологияси билан боғлиқ аломатлар ҳам йўқ эмас, улар аёл организмининг индивидуаллигидан келиб чиқиб, турлича номоён бўлади. Хусусан:

  • вақтивақти билан қориннинг пастки соҳасида санчиқли оғгриқнинг пайдо бўлиши;
  • ҳайз цикли ўртасида қонли ажралма келиши, ҳайз кунларининг тартибсизлиги;
  • бепуштлик;
  • эрта муддатларда ҳомила тушиши;
  • ажралма ранги ва миқдоридаги ўзгаришлар (тезтез йирингли, қонли ажралма келади).

Репродуктив аъзолардаги ўзгаришларни аниқлаш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий таҳлиллар ўтказилади. Булар:

  • кичик тос аъзоси ҳамда буйраклар УТТси ва МРТ текшируви;
  • колькоскопия;
  • гистероскопия.

Хавотирланманг, ҳаммаси жойида!

Ҳар бир инсон организми индивидуал тузилган. Шундан келиб чиқиб, иккита бачадон бинойидек ҳаёт кечириш, фарзандли бўлиш мумкин деб айтоламиз. Баъзан патология аниқданса ҳам ҳеч
қандай муолажа ўтказилмайди, негаки аёл организми патологияга мослашган ва шунга кўра репродуктив аъзолар фаолияти юзага келган.

Иккита бачадон ҳодисаси ҳайз циклининг бузилишини келтириб чиқарса, оператив чораларсиз, фақат гормонлар ёрдамидаги муолажа тайинланади. Шу билан кифояланиш мумкинми дерсиз? Ҳа! Ҳомиладорлик юзага келганида эса ҳомиланинг меъёрида ривожланиши учун, ҳомила тушиши, муддатдан аввалги туғруқ ҳамда туғруқдан кейин қон кетишининг олдини олиш мақсадида аёл шифокор назоратида бўлиши шарт.

 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

 

Орқага Чоп этиш