ru uz
Ҳомила қизми ёки ўғил?

Ҳомиладорликнинг илк ҳафталаридан бошлаб, аёлни туғилажак фарзандининг жинси қизиқтиради. Замонавий тиббий таҳлиллар ёрдамида бу ишни бажариш осон дейишса-да, аксарият аёллар айнан қандай текширув усуллари мавжудлиги ва қайси муддатда мурожаат этиш кераклигидан бехабарлар. Англаганингиздек, ҳомиладорликнинг илк даврларида ҳомила жинсини аниқлаш йўллари ҳақида суҳбатлашамиз.

Ишонса будадими?

Ҳомила жинсини эрта муддатларда аниқлашнинг ишончли усули-хорион биопсиясидир. Хорион, бу-  йўлдошнинг бир қисми. Унинг майда заррачаларидан намуна олиниб, ирсий текширув амалга оширилади. Лекин бунинг учун аниқ тиббий курсатма бўлиши керак. Мисол учун, эр-хотин қариндош ҳисобланса, оилада ирсий нуқсон касалликлар кузатилса, агар онанинг ёши 35 дан катта бўлиб, бу биринчи туғруқ бўлса, УТТ текшируви болада ирсий нуқсонлар борлигига ишора берса, таҳлил ҳомиланинг умумий ҳолатини аниқлаш мақсадида буюрилади. Бунинг учун қорин териси орқали бачадон деворидан йўлдошга ингичка тиббий нина киритилиб, текширув амалга оширилади. Яна бир усул - ингичка пинцет бачадон бўйинчаси орқали йўлдошга киритилиб, у ердан керакли синама олинади ва лаборатория текширувига юборилади. Иўлдошнинг генетик тузилиши ҳомиланики билан бир хил бўлади. Демак, мазкур усул орқали боланинг жинсини 100 фоиз аниқлаш имкони бор. Текширув 15 дақиқа давом этади. Ундан кейин оғир юк кўтариш, асабийлашиш мумкин эмас. Асосан ҳомиладорликнинг 7-ҳафтасидан кейин амалга ошириш мумкин.

Афсуски, ушбу тиббий усулнинг салбий томони ҳам бор — текширувдан кейин баъзиларда ҳомила тушиш хавфи юзага келади.

Тушунганингиздек, бу амалиёт бўлажак зурриётингизнинг соғлиги учун муҳим ҳоллардагина амалга оширилади. Негаки, айрим наслий касалликлар фақат ўғил ёки фақат қиз болада намоён бўлади. Мана шу туғма нуқсонларни олдини олиш учун ҳам ушбу муолажа бажарилади.

Бошқа чоралар

Айтайлик, оилада қиз фарзандлар бор. Ўғил кўриш илинжида бўлган ота-она жинсий ҳаётда фаол бўлиши ҳам аҳамиятли экан. Эркак сперматозоидлари анча ҳаракатчан бўлиб, таркибида Y-хромосомаси бор. Улар жуда тез нобуд бўлади. Шунинг учун, эркак жинсий яқинликни кам амалга оширса, кўпроқ қиз ҳомила вужудга келиши мумкин. Буни ҳам инобатга олган маъқул.

УТТ ёрдамидачи?

Ҳомиладорликнинг 14—15 ҳафтасида боланинг жинсини аниқлаш мумкин. Лекин аниқ тасаввур ҳомила катталашгани сайин пайдо бўлади. Усулнинг устун томони — ҳомила учун мутлақо хавфсизлигидир.

Қон орқали жинсни аниқлаш

Маълумки, эркакларда ҳар тўрт йилда, аёлларда эса ҳар уч йилда қон янгиланиши юз беради. Лекин қон берилганда (донорликда), жарроҳлик операцияси амалга оширилганда, қон қуйилганда, туғруқда ҳам қон янгиланишини ҳисобга олиш керак. Яқинли пайтида кимнинг қони «янгироқ»лиги ҳисобга олиб ҳам ҳомиланинг жинси безарар аниқлаш мумкин.

 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш