ru uz
Тухумдон апоплексияси -бепуштлик ташхисими?

Апоплексия, бу - тухумдон туқимасининг фавқулодда ёрилиши билан кечадиган патология бўлиб, бунда тухумдон овариал тўқимаси ҳамда қорин бўшлиғида турли даражадаги қон кетиши қолатлари кузатилади. Хуруж вақти аёл кучли оғриқни сезади. Бачадондан оз/ўртача/кўп микдорда қонли ажралма келади. Беморга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, ножўя оқибатлар келиб чиқиши мумкин. Хўш, кутилмаганда содир бўлиши эқгимоли мавжуд хасталикнинг келиб чиқиш сабаблари нима? Муолажа қилинса, кейинчалик фарзанд кўрса бўладими? Такроран юз бериши мумкинми? Барчаси ҳақида батафсил суҳбатлашамиз.

Сабаби яллиғланишми?

Жинсий аъзолардаги хасталикларнинг аксариятини яллиғланиш асорати, деб биламиз. Апоплексиянинг юзага келишида эса кўп қолларда поликистоз, тухумдон вена қон томирларининг варикоз кенгайиши, тухумдон қуйруғи (придатофинг яллиғланиши, оофорит (тухумдон яшғланиши) ва ҳомиладорликни тўхтатиш асоратида келиб чиққан тухумдон тўқимасидаги дистрофик ҳамда склеротик ўзгаришлар сабаб бўлади.

Дори-дармонлар ёрдамида овуляцияни стимуллаштириш жараёнида қам тухумдон тўқимасининг ёрилиш эқтимоли бор. Тухумдон тўқимасининг қон томирлари хусусиятига таъсир кўрсатувчи нейроэндокрин ўзгаришлар қам апоплексия хавфини пайдо қилади.

Қорин бўшлиғида юқори даражадаги босимни келтириб чиқарувчи қар қандай ички ва ташқи таъсирлар тухумдон тўқимасининг ёрилишига турт- ки бўлиши мумкин. Хусусан, қорин соҳасига жароҳат олиш, зўриқиш билан бажариладиган жисмоний машқлар, оғриқли кечадиган жинсий яқинлик қорин бўшлиғи ички қисмида босимни пайдо қилади.

Апоплексия баъзан ҳайз кунлари ёки унинг кечикишида ҳам юз бериши мумкин. Бунга тухумдонлар фаолиятидаги ўзгаришлар сабаб бўлади.

Оғриқ борми, шифокорга учрашинг!

Апоплексиянинг асосий белгилари бу қорин, қовуқ соҳасидаги кучли оғриқ ва қиндан қонли ажралма келишидир. Оғриқ қориннинг пастки қисмида бошланиб, киндик атрофи, бел ва умуртқа қисмларига тарқалиши мумкин. У баъзан санчиқли, тўлғоқ дардини эслатувчи хуружли ёхуд симиллаган (узоқ давом этувчи) характерда бўлади.

Тухумдон тўқимасининг ёрилиши юз берганида беморда артериал қон босимининг пасайиши, ҳолсизлик, томир уришининг секинлашиши, тери рангпарлиги, бош айланиши, эт увишиши, хушдан кетиш, оғиз қуриши, сийдик ажралишининг ортиши, кўнгил айниши каби безовталиклар кузатилиши мумкин.

“Эҳтимол, бу кўричакдир?”

Қорин соҳасидаги санчиқли оғриқ аппендикс хуружига тахмин қилиниши рост. Шифокорга мурожаат қилган аёлларнинг аксарияти апоплексияни айни шу ҳолатга йўйишади. «Бачадондан қон кетиши-чи?» десангиз, у бачадондан ташқари ҳомиладорлик ёхуд ҳомила тушиши билан изоҳланиши мумкин. Ташхис аниқ бўлиши учун жарроҳ беморнинг умумий аҳволи, қорин соҳасини кўздан кечиради. Сўнг гинекологик креслода жинсий аъзолардаги мавжуд ўзгаришлар баҳоланади. Мутахассис кўрсатмаси билан умумий қон таҳлили, кичик тос суягининг УТТси ўтказилади. Бачадондан ташқари ҳомиладорликни инкор этиш мақсадида қондаги хорионик гонадотропин (ХГЧ) гормони аниқланади.

Қон кетиши тўхтатилгач, лапароскопия амалиёти ўтказилади.

Олдини олса бўлади!

Ўзингиз учун қатъий қоида ўрнатинг: бир йилда бир маротаба гинеколог кўригидан ўтинг! Жинсий аъзолардаги яллиғланиш жараёнларига бефарқ қараманг. Ҳафтада бир марта бўлса ҳам мойчечак, мармарак дамламаларида чайинишга одатланинг. Даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашиб антисептик, антибактериал таъсирга эга чайиниш воситаларидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Дори-дармон билан ҳам даволаш мумкин!

Бачадон УТТси ўтказилаётиб, тухумдон тўқимасининг ёрилиш олди ҳолати аниқланса, шифокор дори-дармонлар ёрдамида апоплексиянинг юзага келиш хавфини бартараф эта олади. Бемор ётоқ режимига риоя этиши, мушаклар сиқилиши (спазм)ни енгиллаштирувчи, қон кетишининг олдини олувчи ҳамда буюрилган витаминларни қабул қилиши лозим. Борди-ю, бачадондан қон кетиши кузатилса, препаратлардан наф йўқ. Бу пайтда оператив муолажа ўгказилиб, лапароскопия ёки лапаротомия амалиётлари қўлланилади.

Операция давомида ёрилган тухум ҳужайра тўқимаси тикилади, қон қуйқаси ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида ички аъзоларда қон йиғилиш ҳолатлари бартараф этилади. Йўқса, тухумдон тўқимасида чандиқ ҳосил бўлиши, бу эса кейинчалик бепуштликка олиб келиши мумкин.

Амалиётдан сўнг беморга физиомуолажа, магнитли, ультратовуш тўлқини ҳамда лазер нури ёрдамидаги даво чоралари тайинланади. Шунингдек, бачадон найларини электр токи ёрдамида стимуллаштириш, электрофорез ўтказилиши ҳам мумкин.

 

Манба: "Суғдиёна" газетаси

Орқага Чоп этиш