ru uz
Нозик аъзода газ йиғилиши. Шунақаси ҳам бўладими?

Эшитилиши қизиқ ва бир оз ваҳимали, аҳир қиндан ҳаво ажралиши ёқимсиз ҳолат, нозик аъзо метеоризми тиббиётда тан олинган ҳодиса ва унинг келиб чиқиши бир қанча омиллар ва жараёнларга боғлиқ.

Эҳ анатомия...

Йўғон ичак ҳамда қин мушакларининг ўхшашлик тарафи бор: ҳар иккиси ҳам қисқаради ҳам бўшашади. Йўғон ичак мушаклардан иборат сфинктер- “клапан” га эга. Унинг ёрдамида газ ажралишини ушлаб туриш, назорат қилиш мумкин. Қинда эса бу функцияни бажарувчи аъзо йўқ. Шунинг учун қинда тўпланган ҳаво беихтиёр ташқарига чиқиб кетади. Илмий текширишлар натижасига кўра, ҳар  аёлнинг биттасида қинда ҳаво тўпланиши кузатилади, аммо у ҳеч қандай симптомларсиз кечади. Қин мушакларини ҳаракатга келтирувчи ҳар қандай жараён қинда йиғилган ҳаво пуфакчаларининг бўшашишига сабаб бўлади.

Безовталик асосан:

  • Жинсий яқинлик ёки ундан кейинги маҳал
  • Жисмоний машқльар (меҳнат)
  • Туғруқдан кейинги давр
  • Ҳайз олди
  • Зинадан юқорига кўтарилиш ёки тушишда рўй беради

Йўғон ичакдан фарқли равишда қиндан ажралувчи газ специфик ҳидга эга эмас, аммо товуш чиқиши мумкин.

Нега шундай бўлади?

Қорин дам бўлиши асосан камҳаракатлилик ва баъзи маҳсулотлар сабаб келиб чиқади. Яна бирон касаллик асорати бўлиши ҳам мумкин. Ҳўш, қиндаги газ              йиғилишичи, у қандай пайдо бўлади?

Биринчи омил, ошқозон ичак хасталиклари ва метеоризмга мойилликнинг мавжудлиги. Яъни меъда фаолиятидагиўзгаришлар қин аъзосига асорат беради.

Кейинги омил ташқи таъсирлар. Яқинлик вақти бачадон бўйни кенгаяди ва эркак уруғини қабул қилиш учун кичик “чўнтакча” ҳосил бўлади. Ана шу “чўнтак”ка ҳаво киргудек бўлса, газ ажаралиши келиб чиқади. Мушак тўқималарида спазм мавжуд бўлганида ҳам қинда метеоризм юзага келиши мумкин.

Туғруқдан кейин бошланди

Тўлғоқ пайти ҳомила ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида қин ва бачадон бўйни кенгаяди. Туғруқдан сўнг оралиқ ва бачадон бўйни мушаклари эластиклигини йўқотади. Меъёрий ҳолатнинг тикланиши учун эса вақт керак. Бу репродуктив аъзо тузилишидаги ўзгаришлари сабаб келиб чиқадиган қин метеоризми ҳисобланади. Аммо газ йиғилиши бошқа ҳолатлар сабаб ҳам пайдо бўлиши мумкин. Хусусан:

  • Ич қотиши (сурункали қабзият);
  • Кичик тос соҳасининг камҳаракатлилиги (асосан ўтириб ишлайдиган аёлларда);
  • Кескин вазн камайиши;
  • Бачадон тузилишидаги патологик ўзгаришлар;
  • Жинсий аъзо яллиғланиши;
  • Кўп марталик аборт;
  • Оғир юк кўтариш.

Агар сизда жинсий аъзо мушаклари сустлашаётган бўлса, уни қуйидаги белгилар орқали билиш мумкин.

  • Пешоб тутолмаслик (аксирганда, йўтал тутганда, жисмоний меҳнат вақти);
  • Яқинлик вақти оғриқ қўзғалиши;
  • Бавосил тугунининг пайдо бўлиши;
  • Тез-тез ёзилиш ҳиссининг пайдо бўлиши;
  • Ҳожатдан олидин ёки ванна қабул қилиш олдидан қин атрофининг намланиб қолиши

 

Қизларда ҳам бўладими?

Маълумотларга кўра  турмушга чиқмаган қизларнинг 5 фоизида қин  метеоризми мавжуд. Сабаби эса, жинсий аъзо ривожланишидаги туғма нуқсонлар, тос туби ҳамда бачадон мушакларининг сустлиги ёҳуд мушаклар функциясининг номеъёрий ортишидир.

Ҳайз кунлари бачадон бўйни салгина кенгаяди ва ана шу қисма ҳаво йиғилиши мумкин. Гарчи бу анатомик ўзгаришлар ҳисоблансада, метеоризм пайдо бўлишиг етарли асос.

Хасталик эмас, аммо даволанилади!

Қин метеоризми яқинлик маҳал халал бераётган бўлса, таркибида эстроген гормони мавжуд бўлган препаратлар қабул қилиш ҳамда суртмалардан фойддаланиш мумкин. . тос мушакларини чиниқтириш мавқсадидп Кегель ва вкҳумбилдинг машқларига диққат қилиш тавсия этилади. Мутахассислар, Арнольд Кегкль машғулотлари самарали таъсирга эга хисобланади, уни бажариш ҳатто, энурезда ҳам асқотиши мумкин.машқ қуйидаги тартибда бажарилади:

Ўпкани тўлдириб нафас олаётганда, қин ва оралиқ мушакларни ичкарига тортинг. 10сония мушаклар тонусини ушлаб  турингда, сўнг аста бўшатинг.

Машқ кун давомида 2-3 маҳал, ўн-ўн бешт маротаба такрорланади. Мушакларни таранглатиш осон кечиши учун қовуқ тўлмаган бўлиши лозим.

Истагингизга кўра, вумбилдинг усулини синам кўришингиз мумкин. Курак билан ётган ҳолатда,  тиззани букинг, қин мушакларни имкон қадар таранглатишга ҳаракат қилинг. Мушаларни бзшаштирайтганда жараённи қориндан бошланг. Машқ 5 дақиқа давом этади, такрорийлиги эса 10-15 маротаба. Ҳар сафар машқни бажариш тезлигини ошириб борилса, натижа сезиларли бўлади.

Операция керакми?

Қиннинг тушиб қолиши, тўғри ичак -қин ёриқлари аниқланганда консерватив муолажалар ҳамиша ҳам натижа беравермайди. Бундай ҳолатда оператив чоралар ўтказилиб,аъзоларнинг анатомик тузилиши коррекция қилинади. Сўнг реабилитация мақсадида мушакларни машқлар буюрилади.

 

Манба:  "Суғдиёна" газетаси

 

 

 

Орқага Чоп этиш