ru uz
Сил касаллигини даволашнинг асосий тамоиллари

Ҳозирги замон фтизиатрия фанининг ривожланиши, сил хасталигини даволаш учун кенг имкониятлар яратди. Силни даволаш бекаму кўст олиб борилиши шарт, унинг асосий тамойиллари мавжуд ва қуйидагилардан иборат.
1. Кимётерапия ўз вақтида, имкон қадар, барвақт бошланиши самарали даволашнинг асосидир. Сил касаллигини барвақт аниқлаш ва ўз вақтида тўла-тўкис даволаш сил жараёнининг кичик ҳажмдаги енгил, инволютив кечадиган турларининг қолдиқ ўзгаришларсиз, батамом сўрилиб кетишига олиб келади. Жараён кеч аниқланганда, фиброз, чандиқли ўзгаришлар ривожланиши, бронхлар дренажининг бузилиши, даволашни қийинлаштиради ва кўпинча бошқа касалликлар қўшилиши, дориларнинг ножўя таьсири, дориларга турғунлик даволаш самарасига ёмон таъсир қилади.
2. Махсус силга қарши дориларни тўла қўлланиши. Иккита ва ундан ортиқ кимёвий дориларни бирга қўллаш, уларнинг бактериостатик хусусиятларини кучайтиради ва дориларга турғунлик ривожланишининг олдини олади.
3. Силни даволаш муддати силнинг тури, даври, СМБ ажратиш муддати, дориларга турғунлик, даволаш самараси билан белгиланади.
4. Сил касаллигини даволашнинг давомийлиги- силга қарши дориларни узоқ вақт давомида стационар, санаторий ва амбулатория шароитида мунтазам қабул қилиш самарали даволашнинг асосларидан ҳисобланади. Маълумки, буюрилган дориларни мунтазам қабул қилмаган беморларда сил жараёни қайталаниши ҳамда дориларга турғунлик ривожланиши хавфи юқори бўлади.
5. Силга қарши дориларнинг меъёрий миқдорини тавсия этишда - беморнинг ёши, вазни, қўшилиб кечаётган хасталик-ларнинг бор ёки йўқлигини инобатга олиш керак. Дориларнинг энг меъёрий кундалик миқдорини аниқлашда уларнинг диффуз хусусиятларини, бемор қонидаги миқдорини, организмдан чиқиб кетиш йўлларини ва вақтини ҳисобга олиш лозим. Ёш болалар ва катта ёшдаги беморларга қўлланиладиган дорилар миқдори (дозаси) стандарт миқдордан ўртача 13 га кам бўлиши керак.
6. Силга қарши дорилар беозор усулларда юборилиши керак. Силга қарши дорилар кўпроқ таблетка, капсула, кукун шаклида бўлади, 2-3 маҳал ичиш тавсия қилинади. Рифампицин, этамбутол, пиразинамид, стрептомициннинг эса кундалик миқдорини бир маҳал ичиш мақсадга мувофиқ. Стационарда силга қарши дориларни бемор ҳар куни канда қилмай ичиб туриши керак.
Силга қарши баъзи дориларнинг кунлик дозасини бир маҳал ичиш давонинг самарасини оширади, чунки бемор қонида ва сил ўчоқларида дорининг юқори концентрацияси ҳосил бўлади. Бундан ташқари, тиббиёт ходимларининг бемордаги даволаш самарасини назорат қилиши осон бўлади. Бу, айниқСА, изониазид, рифампицин, этамбутол учун зарур. Силга қарши захирадаги дориларни шу тартибда қўлланилиши, уларнинг заҳарлаш таъсирини оширади. Махсус дориларни, чунончи
изониазид ва рифампицин, этамбутол, пиразинамидни кун ора (интермиттик) усулда ичиш ҳали ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Бу усул, айниқса, амбулатория шароитида даволашни енгиллаштиради. Махсус дориларни кун ора буюрганда кундалик миқдори ортиқроқ, чунончи рифампицин-20-25 мгкг, изониазид-15 мгкг, этамбутол- 40-50мг/кг, пиразинамид- 75-100 мг/кг буюрилади. МДҲ мамлакатларида кенг тарқалган усуллардан бири - махсус дориларни томирга юбориш. Дориларни
томирга юборилганда юқори бактериостатик концентрация ҳосил қилади, ошқозон-ичакка салбий таъсир қилмасдан, бемор организмига қон орқали тушади. Томирга изониазид, рифампицин, ПАСК-натрий, этионамид, офлодекс, ломефлаксацин юборилади. Силнинг оғир, ҳатто катта ҳажмдаги ўзгаришлар билан кечадиган миллиар, казеоз зотилжам, сил менингити каби турларида дориларни томирга юборилади. Ошқозон-ичак хасталикларида сил беморларга ҳам томирга юборган маъқул.
Монеликлар: флебит, тромбофлебит, қон ивиши жараёнининг бузилиши, қон айланиши етишмовчилиги, 2-3 даражадаги гипертония, тарқоқ атеросклероз, декомпенсация давридаги гепатит ва жигар циррози, нефроз, ўпкадан қон оқиши, микседема, эпилепсия. Ёши 60 дан ошган 474 беморлар, дориларни томирга юборишни  хоҳламайдилар, шунинг учун уларнинг кўнглига қараш керак.
Рифампицин, стрептомицин, канамицин эндобронхиал йўл билан юборилганда ўпка сили ва носпецифик хасталикларда, бронхларда силга хос ўзгаришлар бўлганда самарали бўлади.
Силга қарши дориларни аэрозол ва ингаляция йўли билан юбориш сил беморларни даволашда ўз аҳамиятини йўқотмаган. Монеликлар: беморнинг оғир аҳволи, муолажадан кейин брохоспазм, узоқ муддат оғир кечадиган йўтал. Эндобронхиал ва бошқа усуллар билан олиб борилганда яхши натижа беради.
Силга қарши дориларни қабул қила олмаслик, ошқозон- ичак, жигар хасталиклари мавжудлиги дорилардан-рифамицин, изо-ниазид, этионамидни шамча сифатида ҳуқна қилишга кўрсатмадир.
Сўнги йилларда силга қарши дориларни лимфотроп юбориш кенг қўлланилмоқда. Бу усулда лимфа тизимида махсус дори катта миқдорда ҳосил бўлади ва иммун тизим кўрсаткичлари яхшиланади, дорилар жигар ва овқат ҳазм қилиш тизимига бормасдан, тўппа-тўғри лимфа ва қонга ўтади. (Белоцерковец В.Г., 2002). Изониазид ва канамицин лимфотроп усулда юборилади, микррокорректор сифатида гепарин, лидаза, новакаин қўлланилади.
Кимётерапия - сил билан хасталанган бемор организмида сил таёқчалари популяциясини йўқотишга олиб келадиган этиотроп даволаш усулидир.
Ҳозирги вақтда кимёпрепаратларни мажмуавий (қўшиб) қўллаш бутун дунёда тан олинган бўлиб, дориларга турғунлик пайдо бўлишининг олдини олиб, бактериоцид самарадорликни оширади.
Ҳозирги замон молекуляр биологиянинг тараққиёти, силга қарши турли дориларнинг микроб ҳужайрасига таъсир механизмини ўрганиш имконини берди. Маълумки, изониазид бактерия ҳужайралари деворидаги микон кислота синтезини кескин сусайтириш ҳамда цитоплазма ДНКдан ташкил топган грануляр субстанциясини бузиши туфайли, сил таёқчаларига, айниқса кўпайиш хусусияти юқори бўлган ёш микроб ҳужайраларга бактериоцид таъсир қилади. Рифам-пициннинг ҳам ДНК синтезини тезлатадиган рибосомадаги РНК фаоллигини сусайтирадиган бактериоцид таъсири бор. Рифампицин, изониазид сингари тез таъсир қилишдан ташқари, секин
кўпаядиган, ҳатто персистенция ҳолидаги сил микобактерияларига ҳам таъсир қилади.
Пиразинамид фақат секин кўпаядиган ва жумладан, макрофагларда ҳужайра ичида жойлашган СМБ ларга бактериоцид таъсир қилади.  Пиразинамиднинг таъсир механизми батафсил ўрганилмаган, лекин энг  самарадор натижа — рН 5,5 бўлган кислотали муҳитда персистенция ҳолидаги сил таёқчаларига нисбатан таъсири кузатилган. Стрептомицин нисбатан кучсиз бактериостатик хусусиятга эга бўлиб, асосий таъсир механизми рибосомал протеинларни боғлаш, синтезини
секинлаштириш билан намоён бўлади. Стрептомициннинг бактериостатик хусусияти бирданига эмас, балки кўпайиш босқичида бўлган ва ҳужайра ташқарисида жойлашган микроб ҳужайралар авлодидан сўнг намоён бўлади. Этамбутол фақат катта дозада (24 мгкг) микроб ҳужайраси деворини бузиб, бактериоцид таъсир кўрсатади.
Силни даволаш учун қўлланиладиган кимё воситалар уч гуруҳга бўлинади:
1-гуруҳ- сил таёқчаларига таъсири жиҳатидан фаол дорилар - изониазид ва унинг аналоглари, рифампицин; 
2-гуруҳ- ўртача фаолликдаги дорилар - этамбутол, про-тионамид, пиразинамид, стрептомицин, канамицин, флорамицин;
3-гуруҳ: унча фаол бўлмаган дорилар- пара-аминосали-цилат кислота (ПАСК) ва тибон (тиоцитозон). Ҳамда амикацин, этионамид, ёки протионамид, офлоксацин (таривид) ва ципрофлоксацин (ципробай) ҳам тавсия этилади. Янги дорилардан спарфлоксацин, кларитромицин экспериментал ўрганилмоқда. Сўнги йилларда бутун дунёда силга қарши кўп компонентли дорилар кенг қўлланиладиган бўлди. Бу дориларнинг афзаллиги қуйидагилар:
1. Кунда 1 марта қабул қилинади.
2. Тиббиёт ходимлари назорати осон бўлади.
3. Кўп компонентли силга қарши дориларни қўллаш кимётерапия тартиби бузилишининг, монотерапия ва дориларга турғунлик ривожланишининг олдини олади.
Силга қарши кўп компонентли дорилар қўлланишининг салбий томони - беморга дорилар ножўя таъсир қилганда ва сил таёқчаларида дориларга турғунлик пайдо бўлганда, дориларнинг қайси компоненти ҳисобига эканлигини аниқлаш қийин ва ҳар бир беморнинг ўзига хос ёндошишни қийинлаштиради.
Текширишлар, силга қарши кўп компонентли дориларнинг фармакокинетик кўрсаткичларининг ҳар бири алоҳида ичилган силга қарши дорилар кўрсаткичларидан қолишмаслигини кўрсатди. Кўп компонентли силга қарши дориларни, дориларга сезгир, илк бор сил билан хасталанган беморларни жадал даволашнинг кўмак босқичларида қўллаш тавсия этилади. Бундан ломекомб ва протиокомб истисно. Бу дорилар таркибида ломеофлоксацин борлиги изониазид ва рифампицинга турғун сил турларини даво-лашга кўрсатмадир. Силга қарши кўп компонентли дориларнинг ножўя таьсири ҳар бири алоҳида қўлланиладиган силга қарши дорилар ножўя
таъсирлари билан бир хил. Ҳозирги вақтда, биринчи марта сил жараёни аниқланган беморларда кимётерапияни икки босқичда олиб бориш асосланган.
Биринчи босқичда — даволашнинг илк босқичи - 2-3 ой давомида 4-5 та кимёвий дориларни қўллаб, сўнгра 2 кимёвий дори қўлланилади. Айни вақтда бактериоцид хусусиятга эга бир нечта дори бериш даволаш муддатини 6— 8 ойгача қисқартириш имконини беради.
Кимётерапия биринчи босқичининг асосий мақсади тез кўпаядиган микроб ҳужайралари ҳисобига бактерия популя-циясини кескин камайтириш бўлса, иккинчи босқич эса, тез кўпаядиган персистенция ҳолидаги бактерияларнинг янгидан-янги кўпайиши олдини олишга қаратилган.
Кимётерапия усулларини танлашда сил хасталигининг клиник турлари эмас, балки балғамда сил микобактерияларининг борлигини белгилайдиган бактерия популяциясининг миқдори, сил билан зарарланган аъзолардаги зарарланиш ҳажми, бемор аҳволининг оғирлиги муҳим аҳамиятга эга.
Кимётерапияни қўллаш кўрсатилган барча беморлар даво-лашнинг турли усулларига кўра, 4 гуруҳга бўлинади (Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 160-буйруғи).
1-гуруҳ, жуда катта аҳамият беришни талаб қилади. Бу гуруҳга балғамда оддий, тўғри микроскопия усулида СМБ топилган, эпидемиологик жиҳатдан хавфли бўлган, ўпкасида биринчи марта сил аниқланган беморлар киради. Бу беморлар махсус шифохоналарда даволаниши шарт.
Айни бир вақтнинг ўзида изониазид, рифампицин, пиразинамид, этамбутол ёки стрептомицин қўллаш, даволашнинг биринчи босқичини 2—3 ойга, умумий даволаш муддатини эса 6—8 ойга қисқартиришга имкон берди. Бацилляр беморларнинг кўпчилигида даволашнинг дастлабки босқичида сил таёқчаларини ажратиши тўхтаган. Сўнгги 4—6 ойларда (кимётерапиянинг кўмак босқичи) суст кўпаядиган ҳамда персистенция ҳолидаги ва ўлмай қолган бактериал популяциясига бактериоцид таъсир қилиш мақсадида кимётерапия давом эттирилади. Бу даврда изониазид ва рифампицин ҳар куни ёки кун ора қўлланилади. Изониазидни этамбутол билан бирга қўллаш
ҳам мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бемор даволашнинг ҳар иккала босқичида кимёвий дориларининг зарур бир кунлик миқдорини қабул қилиши лозим.
Кимётерапиянинг дастлабки босқичи 2-гуруҳ беморларни даволашда 1-гуруҳ беморлардан кам фарқ қилади, биринчи босқичда кимёвий препарат (изониазид, рифампицин, пира-зинамид, этамбутол ва стрептомицин) билан, иккинчи босқичда эса 5 ой давомида уларнинг 3-таси билан даволаш олиб борилади. 2-гуруҳга силнинг қайталаган турлари, даволашнинг ножўя натижаси, даволаш тартибини бузган беморлар, “бошқалар“ гуруҳидан ўтказилган беморлар киради.
1- ва 2-гуруҳ беморларда кимётерапиянинг асосий фарқи дориларга турғунлик билан белгиланади.
1- ва 2-гуруҳ сил таёқчаси ажратадиган беморларда дорилардан бирига изониазид ёки стрептомицинга ёки иккита дорига турғунлик бўлганда 4 ёки 5 кимё препарат қўллаш тавсия этилади. Бу гуруҳ беморларда СМБни ажратишни тўхтатишга анча кеч даволаш бошлангандан сўнг 4—6 ой ўтгач, эришиш мумкин.
Кимётерапиянинг, айниқса дастлабки босқичида, капсула ёки таблетка ҳолидаги кимёпрепаратларни ҳар куни қабул қилиш самарали даволашнииг асосий шартидир. Шифохона шароитида тиббиёт ходимлари назоратида беморларга таблеткаларни ёки капсулани ичиб туриш имконини беради.
Беморларни кимётерапия жараёнида кузатиш фақатгина назорат учунгина эмас, балки биринчи ойда бир марта беморлар балғамини оддий микроскопда сил таёқчаларини аниқлаш учун зарур.
Бемор балғамида СМБ сони, одатда, даволашнинг иккинчи ойида камаяди ва бактерия популяцияси миқдорининг камайишидан далолат беради. Жуда кўп миқдорда сил таёқчалари ажратилган ҳолларда, балғам конверсияси даволашнинг 3—4 ойлари охирида кузатилиши мумкин. Баъзан бемор 6—8 ой давомида сил таёқчаларини, айниқса, дориларга бирламчи турғунлик бўлганда ажратиб туриши мумкин. Шу сабабли, даволашдан олдин балғамнинг сил таёқчаларига ҳамда дориларга сезгирлигини аниқлаш жуда муҳим. Текшириш натижаларини кимётерапияда текшириб бориш зарур: силга қарши дорилардан баъзи бирларига турғунлик бўлганда бошқа
дорини бериш керак.
Сил таёқчаларининг дориларга сезгирлигини ўрганишни, айниқса I—II гуруҳ беморларда клиник, рентгенологик ва бошқа лаборатор текширувлар билан олиб бориш керак. Кимёте-рапиянинг асосий мақсади силга қарши дориларнинг бактериоцид таъсирида СМБ популяциясини камайтириб, йўқ қилиш.
Бактерия популяцияси камайгани сари сил яллиғланиши сўрилади, каваклар ёпилади, ўчоқлар инкапсуллициясига яхши шароит туғилиб, склероз жараёнининг олдини олиш мумкин.
Сил жараёнининг битиши балғам конверсиясидан анча орқада қолиб, самарали кимётерапиядан бир неча ой ўтгач кузатилади. Шартли равишда сил жараёни регрессиясининг изчил 3 та босқичини ажратиш мумкин:
1. Заҳарланиш белгилари — ҳолсизлик, ҳарорат кўтарилиши, терлаш ва хоказо/ҳамда йўтал, балғам ташлаш каби клиник белгиларнинг йўқолиши;
2. Балғамда СМБ миқдорининг камайиши ва умуман йўқолиши.
3. Сил билан зарарланган аъзолардаги яллиғланишнинг сўрилиши, кавакларни ёпилиши ва репаратив ўзгаришларнинг ривожланиши. Баъзи беморларда сил жараёни инволюцияси ва маҳаллий ўзгаришлар секин сўрилиб, битади. Бундай беморларга кимё-терапиядан ташқари, бемор организмида тикланиш жараёнларини тезлаштиришга қаратилган патогенетик усуллар (иммун-стимуляторлар), физдаво, коллапстерапия тавсия этилади.
Шундай қилиб, кимётерапиянинг клиник аҳамияти организмдаги СМБни йўқотиш, силга хос ўзгаришлар инволюциясига ҳамда сўрилиб битиш жараёнларига имкон яратиш билан белгиланади.
Кимётерапиянинг эпидемиологик аҳамияти сил таёқчасини сил билан хасталанган беморлар атрофидаги бошқа одамларга юқтиришининг олдини олиш ва сил билан зарарланиш, касал-ланишни камайтириш билан белгиланади. Кимётерапиянинг эпидемиологик самараси бошқа кўрсаткичлардан олдинроқ юз бериб, бемор балғамини конверсиясига боғлиқ.
3-гуруҳ (силнинг абацилляр кўринишлари) кимётерапияси ҳам муҳим эпидемиологик ва клиник аҳамиятга эга. Бу гуруҳ беморларда 1- ва 2-гуруҳдан фарқли равишда бактериал популяция миқдори камлиги туфайли, клиник самара тезроқ кузатилади. Сил таёқчалари ажратмаганликлари учун беморларда бактериал популяция динамикасини кузатиб бўлмайди. 3-гуруҳга ўпка сили илк бор аниқланган, авваллари даволанмаган, сил таёқчалари ажратмайдиган беморлар, шунингдек ўпкадан бошқа жойдаги силнинг енгил, чегараланган турлари ҳам киради.
3-гуруҳ беморларда эпидемиологик самара сил жараёни кучайиб боришининг ва сил таёқчалари балғамда пайдо бўли-шининг олдини олиш билан белгиланади.
Даволаш самарадорлиги клиник-рентгенологик натижаларга қараб аниқланади.
Сил билан хасталанган беморларни даволаш учун қўлланиладиган кимётерапиянинг замонавий усуллари стандарт тартиблар асосида олиб борилади, чунки ҳар бир бемор гуруҳида қўлланиладиган схемалар, кимё препаратларнинг турли комби-нацияларини даволашнинг турли муддатларида қўллаб олинган даволаш самарадорлигига асосланган.
Баъзи бир беморларда дориларга турғунлик ҳамда кимё препаратларнинг ножўя таъсирлари туфайли, стандарт кимё-терапия анча қийинлашади.
Айниқса, 4-гуруҳ сил хасталигининг сурункали тури билан хасталанган беморларда кўпгина дориларга, жумладан, изониазид ва рифампицинга турғунлик  (полирезистентлик) кузатилиб, самарали кимётерапия ўтказиш қийин бўлади. Сўнги вақтларгача бу гуруҳ беморларини даволашда ҳар бир беморда
СМБ дориларга сезгирликни аниқлаш натижаларига (2—3 ойдан сўнг) кўра, силга қарши дорилар тавсия этиларди.
Ҳозирги вақтда силнинг сурункали тури билан хасталанган ва дориларга турғун беморларга кимётерапияни қўшимча равишда пиразинамид ва этамбутол билан олиб бориш тавсия этилади, чунки бу 2 та кимёпрепаратга СМБ жуда кам ҳолларда турғунлик ривожланади. Дориларга турғун бўлган СМБ ажратадиган беморларни даволаш фтизиатриянинг муҳим ва қийин муамо-ларидан ҳисобланади. Бу беморларнинг кўпчилигини фиброз-кавакли сил, тарқалган силнинг сурункали тури, яллиғланган силнинг емирилган турлари, казеоз зотилжам ташкил этади. Камдан-кам ҳолларда цирротик сил билан хасталанган беморлар учраши мумкин. ЖССТ мутахассисларининг фикрича, мултирезистент сил таёқчалари камида изониазид ва рифампицинга турғун бўлган сил таёқчаларини англатади.
Клиник нуқтаи назардан В.Ю. Мишин (2004) таклиф этган тасниф амалий шифокор учун қулай.
Дориларга турғун сил таёқчаларини ажратадиган беморларни 2 гуруҳга бўлиш мақсадга мувофиқ.
1-гуруҳ - асосий силга қарши дориларга турғун сил таёқчалари ажратадиган беморлар;
2-гуруҳ - асосий ва заҳирадаги силга қарши дориларга турғун сил таёқчалари ажратадиган беморлар.
Даволашдан олдин, албатта, бемор ажратадиган сил таёқчаларининг дориларга сезгирлигини аниқлаш керак. Даволаш ҳар бир беморга хос равишда олиб борилади. Дориларга турғун сил таёқчалари ажратадиган беморларни даволаш дориларга сезгирликни аниқлаш имконияти бўлган лаборатория бор махсус силга қарши даволаш муассасаларида ўтказилади.
Дориларга турғун сил турларини даволашнинг жадал босқичи 6 ой бўлиб, шу муддат давомида камида 5 та силга қарши дорини қўллаш тавсия этилади. Асосий ва заҳирадаги силга қарши дориларни қўшиб қўллаш яхши самара беради. Дориларга турғун сил таёқчалари ажратадиган беморларни даволашнинг турли тартиблари ишлаб чиқилган. 
 

Орқага Чоп этиш