1 Марта Всемирный день иммунитета. осталось: 2 куни!
4 Марта Всемирный день борьбы против туберкулеза. осталось: 5 кунлари!
ru uz
Иммун холат. ОИТС хакида тушунча.

Иммунитет - бу организмни бегона агентлардан ҳимоялашга қаратилган жараёнлар йиғиндисидир. Организм бегоналарни аниқлайди ва уларга қарши химояловчи оқсил моддалар антителалар ишлаб чиқаради. Антителани сунъий усулда олиш мумкин. Бунинг учун бирор бир ҳайвонга, масалан, отга касаллик юқтирилади (иммунланади) натижада ҳайвон организмида антителалар ишлаб чиқарилади, шундан сўнг ҳайвон қони таркибидан кўп миқдорда антителалар бўлган зардоб тайёрланади.

Айрим инфекцион касалликларда масалан бўғмада касаллик микроблари ажратган токсинларни зарарсизловчи махсус оқсиллар (антитоксинлар) ишлаб чиқаради.

Иммунитетнинг асосан 2 тури бор: табиий (туғма) ва орттирилган.

Туғма иммунитет – бу организмнинг биологик хусусиятларига асосланган у ёки бу касалликларга берилмаслик хусусиятидир.

Орттирилган иммунитет – организмнинг бутун хаёти давомида юзага келадиган ташки салбий омилларга нисбатан берилмаслик хусусияти.

Инфекцион касалликларга берилмаслик учун вакцинация қилинади. Вакцина бу – ўлдирилган ёки кучсизлантирилган микроблар ва улар ажратган махсулотлардан тайёрланади. Хозирги кунда кимёвий вакциналар хам тайёрланмокда.

Тирик вакциналарга чечак, куйдирги, қутириш, сил, ўлат, грипп, тошмали тиф, полимиелит, қизамиқ, қизилча ва паротитга карши вакциналар киради.  Тирик вакциналар юқори эффектив ва тўлақонли препаратлар ҳисобланади.

Ўлдирилган вакциналарга қорин тифи, вабо, кўкйўтал, канали ва япон энцефалитлари киради.

Кимёвий вакциналар – бу препаратлар кимёвий усуллар билан олинади. Ҳозирги кунда қорин тифи, паратиф ва қоқшолга қарши кимёвий поливакциналар чиқарилмоқда.

Микроблар хаёт фаолияти давомида ажратган махсулотлар- бактериал токсинларга махсус ишлов бериш йули билан уларнинг антиген хусусияти йукотилади, натижада анатоксинлар хосил булади. Уларни эса  уша касалликларни даволашда ишлатилади. Бўғма ва қоқшол анатоксинлари стафилококк ва анаэроб инфекцияга қарши мувафаққиятли қўлланилмоқда.

Комбинацияланган вакциналар хам мавжуд, масалан; кўкйутал – бўғма – қоқшол вакцинаси. Ҳамма вакциналар антибактериал, антитоксик ва вирусга қарши иммунитет ҳосил бўлиши учун ҳизмат қилади.

Иммунитет турғунлигини ошириш учун айрим вақтларда вакцина маълум  вақт ўтиб қайта киритилади, бу ревакцинация дейилади.

Вакцинани организмга киритишнинг бир неча йўллари мавжуд: тери устига, тери ичига, тери остига, оғиз орқали, бурун ёки танглай шиллиқ пардасига.

Вакцинация эпидемик ҳолат ва тиббий қарши кўрсатмаларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Қарши кўрсатмаларга ўткир кечаётган касалликлар, яқинда ўтказилган инфекцион касалликлар, сурункали касалликлар (сил, безгак) оғир юрак нуқсонлари, ички органларнинг оғир зарарланиши, аллергик ҳолатлар (бронхиал астма, бирор бир озиқ – овқат ёки бошқа нарсага нисбатан сезувчаликни ошиб кетиши) кабилар киради.

Вакцина киритилганда маҳаллий ва умумий реакциялар кузатилади. Махаллий реакциялар: вакцина киритилган жойда шиш, қизариш, қаттиқлашиш (инфильтрат) ва оғриқ кузатилади. Умумий реакциялар: тана хароратининг 37,6 – 38,6 С гача кўтарилиши, айрим холларда эса  лимфа тугунларининг яллиғланиши кузатилади.

Иммунитетнинг комплекс ҳимоясида специфик механизмдан ташқари носпецифик омиллар хам касалликка берилмасликда катта роль уйнайди. Чақалоқлар ҳаётининг биринчи ойларида, айрим инфекцияларга (қизамиқ, скарлатина) берилмайди, чунки онасидан платцента ва сут орқали антителалар ўтган бўлади. Вақт ўтиши билан бу иммунитет сусайиб боради, лекин боланинг организми ўз иммунитетини ҳосил қилганлиги сабабли бола касалликларга чалинмайди.

Организм ҳимоясини бундан ташқари қоннинг махсус таначалари лимфотцитлар ва лейкоцитлар хам амалга оширадилар улар микробларни ютиб хазм қилиб юборади, бу ҳодиса фагоцитоз деб аталади.

          ОИТС хакида тушунча,касаллиги юкиш йуллари

          1996 йилда АКШ, Франция, Буюк Британия ва ривожланган давлатларда ОИТС дан ўлганлар сони камая бошланганлиги қайд этилган бўлсада ОИТС эпидемияси тобора кенг қулоч ёймокда. Бу ривожланаётган мамлакатларда касалликнинг ўсиши ва даволаниши воситаларининг йўқлиги билан боғлик. UNAIDS , БМТ махсус дастури маълумотларига кўра 1980 йил бошидан бери 40 млн дан ортиқ киши ИИВ билан заҳарланган, уларнинг деярли 12 млн киши ОИТС дан халок бўлди. 1997 йилнинг ўзида ИИВ билан 6 млн киши зарарланишди (бу кунига 16 минг киши демакдир), ОИТС дан 2,3 млн киши (шулардан 460 минг бола) вафот этди.

          Орттирилган иммунотанқислик синдроми (ОИТС)-иммунитет тизими функцияларининг инсон иммунотанкислик вируси (ОИВ) билан зарарланилиши натижасида бузилиши кўринишларининг йиғиндисидир. ОИТС билан касалланган инсон юқумли касалликларга чидамлилигини йўқотади, имун тизими меъёрида булган инсонлар учун пневмония, замбуруғли касалликлар, шунингдек саратон касаллиги ҳеч қандай хавф уйғотмайди. Касаликка чалингач ҳеч қанча вақт ўтмай (баъзи ҳоллада анча вақтдан сўнг) ўлимга олиб келувчи клиник синдром ривожлана бошлайди.

          ОИТС илк марта 1981 йилда, уни ОИВ келтириб чикариши эса  1983 йилда аникланган.

Орқага Чоп этиш