1 Марта Всемирный день иммунитета. осталось: 1 кун!
4 Марта Всемирный день борьбы против туберкулеза. осталось: 4 куни!
ru uz
ОИТС нинг юқиш йўллари

Инсон қонига ИИВ тушгандагина ОИТС билан касалланиши мумкин. Касаллик билан зарарланишнинг кенг таркалган йули – ОИВ зарарланган инсон билан жинсий алоқага киришишдир; бунда вирус жинсий актларда кўпинча рўй берадиган кичик яралар орқали қонга ўтади. Гиёхвандлар касал инсонлар фойдаланган шприц ва ниналардан фойдаланишлари овибатда ушбу касаллик билан зарарланишлари мумкин. ОИВ болага касал онадан ҳомиладорлик, туғилиши ёки она сути орқали юқиши мумкин. 25-30 %  болалар ОИТС билан касал онадан зарарланиб туғилсалар ҳам, бу болаларнинг касаллик билан зарарланишининг 90 % ини ташкил этади.

 ОИТС билан тиббий ходимларнинг шприцлар билан эмлаётганларида, очиқ яраларга кўз, бурун шиллиқ қатламларига бехосдан зарарланган қон сачраб кетиши натижасида ОИТС билан турмушда, мактабда, дўконда, ишда зарарланиш холатлари тасдиқланмаган. Чунки ОИТС вируси атроф муҳитда тез халок булади.

 Шунинг учун касал кишининг қуриб қолган қони ва бошқа ажратмалари хавфли эмас. Шу сабабли ўпишишлар ҳам ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Бундан ташқари, инсон сўлагида лимфацитларнинг танқислиги вируси билан зарарланишига қаршилик қилувчи оқсил топилган. Бегоналарнинг устаралари, тиш чўткалари билан фойдаланганда ҳам (чунки бунда тери тирналиши ва кичик яралар ҳосил бўлиши мумкин) ОИТС билан зараланиши хавфи мавжуд.

Қон сўрувчи хашоратлар (ОИТС кенг тарқалган жойда ҳам) орқали зарарланиши хавфининг йўқлиги ҳам тадқиқотлар натижасида исбот қилинган.

Хашорат организмда вирус узоқ яшамайди ва кўпаймайди, шу сабабли хашорат вируси бошқа организмга узотолмайди.

Дастлаб ОИТС гомосексуалистлар, гемофилия ва даволаш учун қон препаратларидан фойдаланиладиган касалликлар билан оғриган беморлар ўртасида қайд этилди. Кейинчалик у фохишабозлик ва жинсий алоқанинг ноанъанавий шакллари натижасида жамиятнинг бошқа қатламларига тарқалди. Ҳозирги вақтда 50 % зарарланиш гомосексуализм натижасида, 26 % - вена орқали турли препаратларни юбориш натижасида қайд этилмоқда.

 ОИВ билан зарарланиш ҳар доим хам ОИТС касаллигини келтириб чикармайди. Инсон 10 йилдан ортиқ вақт давомида ОИВ билан зарарланган бўлиши, лекин касаллик симптомлари ўзини кўрсатмаслиги мумкин. 1996 йилда 22,6 млн киши ОИВ билан зарарланган бўлиб, шулардан 21,8 млн киши ОИТС билан касалланган, 830 минг кишида эса  касаллик аломатлари сезилмаган.

1981 йилдан 1996 йилгача ОИТС билан оғриган беморларнинг 46 % европа ирқига, 35 % - негроид ирқига мансуб, 18 % - лотин америкалик, 1% - осиёликлардир. Болалар касаллар умумий сонининг 1 % ни ташкил етган. ОИТС билан касалланган ўртасида аёллар ва болалар сони тобора ошиб бормоқда. ОИТС билан касалланганлар ва ОИВ ташувчилар сони қитъаларда нотекис тарқалган. Уларнинг кўпчилиги Африкада яшашади, Австралия ва Янги Зеландияда касаллик кам қайд қилинган.

ОИВ инфекцияси . ОИТС касаллигининг ривожланиши.

ОИТС ни келтириб чиқарувчи вируслар касаллик қайд қилингандан 3 йил кейин аниқланган.  ОИВ нинг икки штамми мавжуд. ОИВ-1 штамми  АКШ да, Европада ва Марказий африкада тарқалган. ОИВ-1 га ўхшаб кетувчи ОИВ-2 штамми Ғафрбий Африкада топилган. Америкада ОИВ-2 нинг 64 холати қайд етилган. Инсон иммун танқислик вируси ретровируслар оиласига киради. Вирус ичида иккита бир хил РНК занжири бор, уларнинг иккаласи хам таркибида ОИВ иноми, шунингдек айрим структуравий оқсиллар ва ферментлар (тескари транскриптаза, ёки ревертаза, интеграза ва протеаза) мавжуд. Вирион юзасида jp 120 оқсили молекулалари бор бўлиб, улар хужайраларнинг ташки рецепторлари билан богланиш кобилиятига эга. Исталган хужайра ОИВ  нишонига айланиши мумкин, аммо инсоннинг Т-лимфоцитлари кўпроқ хавф остида.

ОИВ-1 ва ОИВ-2 вирион усти оксиллари тузилиши билан фарк килади.

1984 йилда ОИВ инсон хужайраларига СД 4 рецепторли оксил билан богланиб кириши исбот килинган. Бу оксил Т-хелпер (улар СД 4 лимфоцитлари, деб хам аталади) лар, деб аталувчи лимфоцитларнинг ташки хужайравий мембраналарида булади. Аммо зарарланиш учун бунинг етарли эмаслиги урнатилди. Ҳеч бўлмаганда битта фақат инсон танасида учровчи, ҳали ўрнатилмаган омил (корецептор) зарур. Ундан ташқари, ОИВ устки оқсиллар билан боғланиши ва хужайранинг зарарланишига ёрдам берувчи янги рецептор-оқсиллар топилмоқда.

Зарарланиш жараёни бир неча боскичдан иборат. Хужайра мембраналари ва вирион бирлашгач, вирион ичидаги модда хужайра ичига утади. Кейин вирусли ревертаза вирусли РНК даг матрица сифатида фойдаланиб шунга мос икки спиралли ДНК фрагментини синтезлайди ва хужайра иномига ўрнашиб провирусни ҳосил қилади. ОИВ ёки бошка антигенлар билан фаоллаштирилган провирусли лимфоцит кўпая бошлайди ва ОИВ нинг кўплаб нусҳаларини яратади.

ОИВ нинг кўпайиш тезлиги жуда катта-зарарланган инсон танасида кунига 10 млрд янги вирионлар ҳосил бўлади. Улар янги лимфоцитларни зарарлайдилар ва вируснинг репликация цикли такрорланади. Вируснинг жадал кўпайиши натижасида СД 4 лимфоцитлар нобуд бўлади. Иммун тизими Т-лимфоцитларни кўп ишлаб чиққани билан, уларнинг қондаги қиймати кескин камайиб боради.

Бунда бутун иммун тизим иши бузилади, натижада инсон турли инфекцияларга нисбатан қарши курашувчанлигини йўқотади ва у саратон касалига йўлиқиши мумкин.

Орқага Чоп этиш