ru uz
болаларда қутуриш касаллиги

ҚУТУРИШ (LYSSA, RABIES)

photo_2017-11-01_11-05-05.jpg


Марказий нерв системаси (МНС) нинг юқумли касаллиги бўлиб, қутурган ҳайвонлар тишлаб олганда юқади.

Этиологияси ва патогенези. Қутуриш ёки сувдан қўрқиш касаллигини махсус фильтрланувчи вирус келтириб чиқаради. Унга одам ва барча иссиқ қонли хайвонлар берилувчан бўлади. Касаллик қўзғатувчиси рабдо вируснга мансубдир. Қутуриш вируси антиген, иммуноген ва гемагглютинациялаш хоссаларига эга булади. Вирус нерв системаси хужайраларида махсус киритмалар — Бабеш Негри таначаларининг ҳосил бўлиши билан кўпаяди. Бу киритмалар бир нечта
вакуолалари бўлган турли шаклдаги тузилмалар ҳолида бўлади. Вирус қутурган хайвоннинг нерв т
ўқимасида ва сўлагида тўпланади. Пастер томонидан бошқа ҳайвонга интрацеребрал экма орқали ажратиб олинган ёввойи ёки табиий вирус фарқ қилинади. Вирус совуққа жуда чидамли бўлиб, қиздирилганда аксиича, жуда чидамсиз бўлиб, тезда патоген фаоллигини йўқотади. Амалда қўлланиладиган дезинфекцияловчи эритмалар (лизол, хлорамин) вирусни тезда зарарсизлантиради.
Юқорида айтилганидек, одамга касаллик қутурган 
ҳайвон тишлаганда ёки сўлаги текканда юқади. Натижада вирус тери ости ёғ қаватига ёки шиллиқ парда ичига тушади. Вирус нейротроп хусусиятга эга бўлгани учун периневрал ретикулоэндотелиал хужайраларга сўрилиб, марказий нерв системасига қараб ҳаракат қила бошлайди. У марказий нерв системасига етиб бўлганидан кейин бош мия ва периферик нервлар йўли бўйлаб харакатланади. Вируслар марказий нерв системасида энг кўп миқдорда йиғилса, касаллик авж олади. Қутуриш вируси сўлак безларига нисбатан муайян тропизмга эга булиб, гоҳо инкубацион даврининг охирида, клиник симптомлар ривожланишидан 7—8 кун олдин сўлак билан ажралади.
Эпидемиологияси. Қутуриш касаллиги исси
қ қонли ҳайвонлар орасида кенг тарқалган бўлиб, итлар, мушуклар, бўрилар, тулкилар ва чия бўрилар касаллик вирусининг асосий манбаи ҳисобланади. Касаллик барча одамларда, кўпроқ ёш болаларда қайд
қилинади.
Клиникаси. Қутуришда инкубацион (яширин) давр 
ўрта ҳисобда 3— 8 хафта давом этади. Бу давр болаларда, шунингдек катталарда хам (қутурган ҳайвон уларнинг боши, юзи ва бўйнини тишлаб олганда) нисбатан қисқа бўлади. Кўпчилик беморларда инкубацион давр клиник аломатларсиз кечади. Баъзан бу даврнинг охирида ҳарорат кўтарилади ва қонда ўзгаришлар (лейкопения) пайдо булади. Кейинчалик касалликнинг кечишида 3 давр: бошланғич (продромал), қўзгалиш ва фалажланиш даврлари фарқ қилинади.
Бошланғич давр 1—2 ёки 3—4 кун давом этади. Харорат субфебрил рақамларгача кўтарилади. Тишланган жойда оғриқ пайдо бўлади, юза нафас чуқур
нафас олиш билан алмашинади, кўнгил айнийди, бемор қайд қилади, қувватдан кетади, боши оғрийди ва асаби бузилади, қўрқув ҳисси пайдо бўлади. Қўзғалиш даври беморнинг бетоқатла-ниши, сув ичишга уринганда мушакларининг тортишишуви, умумий психомотор қўзғалиш хуружлари пайдо булиши билан кечади (мушаклар тонуси ошиб, аэрофобия кузатилади). Эшитиш ва хидлаш галлюцинациялари пайдо булиб, бемор кўз қорачиғлари кескин кенгайиб, томир уриши тезлашади. Зўр бериб сўлак ажралиши, кўп терлаш қайд этилади. Организм сувсизланади. Баъзан кўз ва тилни ҳаракатлантирувчи мушаклар фалаж и кузатилади. Кучли қўзғалиш даври тинчланиш даври билан алмашиниб туради, бунда беморнинг эсхуши жойида бўлади. Қўзғалиш даври 1—4 кун давом этади. Беморларнинг аксарияти бу даврда апоплексиядан, талваса тутишидан ёки асфиксиядан улади. Фалажланиш даври 2— 18 соат давом этади. Бунда талваса аста-секин камайиб боради, сувдан қўрқиш йўқолади, бемор қимирламай қолади ва тез орада зўрайиб борувчи фалаждан ўлади. Касаллик 4—8 кун давом этади. Болаларда касаллик жуда оғир ва клиник симптомлар ниҳоятла кучли бўлиб, тезда ўлим билан тугайди. Кўпинча қутуришга қарши қилинган эмлашлар кор қилмайди ва касаллик даволаш тугагандан сунг, узоқ вақтдан кейин ривожланади.

Ташхиси. Қутуришга ташхис қўйишда лаборатория усуллари билан текшириш комплекси катта аҳамиятга эга, мия суюқлигидан олинган суртмалар ва гистологик препаратларни микроскоп орқали текшириш (Негри таначаларини топиш) ва ҳайвонларда биологик синама ўтказиш усуллари шулар жумласидандир. Шунингдек, конда ва орца мия суюқлигида вирусни нейтралловчи антителолар хам аниқланади.
Дифференциал ташхиси. Энцефалит билан бирга давом этадиган барча касалликлар билан дифференциал ташхис қўйилади. қутуришнинг паралитик турини Гийон — Барре синдроми, полиомиелит ёки талвасадан, энцефалит,
қоқшол, турли дорилар (атропин)дан заҳарланишдан ажрата билиш зарур. Пухта ўтказилган неврологик текширув ва орқа мия суюқлигини анализ қилиш тўғри ташхис қўйишга анча ёрдам беради. Қутуришда прогноз нохуш бўлади.

Давоси. Касаллик бошланганда фақат симптоматик даво цнлинади, у психомотор цузгалиш ларни камайтириш ёки тамомила бартараф этишга, шунингдек, сувсизланишга қарши курашдан иборат. Бемор ёруғлик тушмайдиган алоҳида хонага ётқизилади ва ҳар хил уйқу дорилар буюрилади. Сувсизланишга қарши курашиш мақсадида физиологик эритма венага ёки ичакка ҳуқна ёрдамида юборилади.
Профилактикаси. Қутуришга қарши курашиш икки йуналишда олиб борилади.

1. Инфекция манбаини бартараф этиш йўли билан касалликнинг олдини олиш, карантин тадбирларини амалга ошириш, шунингдек эпизоотик кўрсатмалар бўлганда итларни эмлаш.

2. Қутурган ҳайвонлар тишлаган ёки сўлаги теккан одамларни касалликдан сақлаб қолиш мақсадида қyтуришга қарши иложи борича эртароқ эмлаш керак. Фаол иммунитет пайдо қилиш учун Пастер вакцинаси, кучсиз иммунитет ҳосил қилиш учун эса (0,25—0,5 мл/кг дан) иммуноглобулин юборилади. Қутурган ёки қутуришга гумон қилинган ҳайвон қачон тишлаганидан қатъи назар, қутуриш белгилари аниқланмаса ҳам, барча одамларни эмлашга кўрсатмалар бўлади. Вакцина тери остига, қорин олд деворига юборилади. Даволаш муддати 14 кундан 20—30 кунгача давом этади. Вакцина ва даволаш курси давомлилиги беморнинг ёшига, ҳайвон тишлагандан кейин қачон шифокорга мурожаат қилганлигига, тишлангаи ернинг жойига ва унинг оғир-енгиллигига боғлиқ.
Болаларга 0,5 дан 8 мл гача вакцина юборилади. Вакцина қутуриш касаллиги ривожлана бошланганда
ижобий таъсир кўрсатмайди.

 

Орқага Чоп этиш