ru uz
Болалар саломатлиги ва гижжа касалликлари.


Жаҳон тарақиётини ривожланишида асосий тадбирлардан бўлган, ёшлар саломатлигини мустахкам-лаш ва жамиятнинг ушбу қатламига алоҳида эътибор қаратилиши, ривожланишнинг асосий босқич-ларидан бири ҳисобланади. Демографик инқироз даврида ёшлар саломатлигини мустахкам бўлишини таъминлаш, ижтимоий муаммолардан хисобланади. Бу ўз навбатида, ёш авлод ва соғлом болалар кўр-саткичига салбий таъсир кўрсатиш билан бирга, жамиятнинг репродуктив, интеллектуаль ва иқтисодий потенциаль кўрсаткичларига хам таъсир қилади.

Ичак гельминтозлари (гижжалари) ижтимоий-тиббий муаммолардан бири ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига қараганда, ахоли ўртасида қайд этилаётган умумий ҳисобга олинаётган касалликларнинг 80% паразитар касалликларига ёки гельмент (гижжа) касалликлари асоратларига чалинган беморлардир. Бу статистик кўрсаткич ривожланган ёки ривож-ланаётган давлатлар учун ҳам бир бўлиб, хозирда бутун ер шари бўйича жами бўлиб 4.5млрд одам гельминтдан жабрланган.

Гижжа касалликлари бутун жахон бўйлаб кенг тарқалган касалликлардан бири бўлиб, умумий касал-ликларнинг салмоқли қисмини эгаллайди ва жамиятнинг иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатади. Касалликнинг 80% болалар ўртасида қайд этилганлиги сабабли хам, шу ёшдаги ахоли қатлами ўртасида доимий равишда актуал муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Такидлаш лозимки, болаларда айниқса 6 ёшдан катта бўлган болаларда харакат тизимининг ривожланиши натижасида касаллик қўзғатувчи паразитлар билан ифлосланган (ўйинчоқлар уй анжомлари в.х) ташқи муҳит омиллари (тупроқ, очиқ сув хавзвси) билан яқиндан мулоқотда бўлишига олиб келади, бу эса ўз навбатида касаллик кўрсаткичларини ўсишига сабаб бўлади. Ташқи мухит омилларида турли хилдаги гижжа касалликларини қўзғатувчи паразитларни тухуми ёки личинкасини мавжудлиги болалар ўртасида энтеробиоз (острица), гименолепидоз (лентасимон гижжа), аскаридоз (аскарида), трихоцефалез (сўриб олувчи бошли гижжа) каби касалликларини келтириб чиқаради.

Касалланиш йўли ва омиллари:

- полиз, хўл мева, сув, қўл ва рўзғор буюмларини гижжа қўзғатувчиси билан ифлосланиши.

- тўлиқ зарарсизлантирилмаган гўшт (айниқса ёввойи хайвон гўшти) ёки зарарланган балиқ.

- гижжа касаллигига чалинган уй ҳайвонлари билан мулоқатда бўлиш.

-болалар муассасаларида ишлаш.

Ҳозирги кунда бошқа турдаги гельминтларга қараганди энтеробиоз (острица билан касалланиш) билан касалланиш ҳолати 80% ни ташкил қилмоқда. Болалар муассасаларида бу кўрсаткич 90% ташкил қилади. Ушбу касалланиш болалар ўртасида оммавий тус олганлиги сабабли ҳам, ҳозирда катта муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Касаллик қўзғатувчи паразитлар инсон организмида иммунитетни сусайтиради, умумий ҳолсизланишга олиб келади ва натижада аллергик касалликларни яъни дерматит, астмали бронхит, ринит, каби касалликларни ривожланишига сабаб бўлади. Бундан ташқари айрим гелминтлар инсон организмида ҳаёт кечириши билан бир қаторда организмдаги модда алмашуви жараёнини бузади, жисмоний ва ақлий заифликка хамда, холсизланишга, тез чарчашга, асабийлашга, уйқуни бузулишига, кўнгил айнаш, организмни ўсишдан қолиши, гиповитаминоз, эмлашдан сўнг иммунитетни хосил бўлмаслиги ҳамда, сурункали касалликларни ривожланишига олиб келади.

Гижжа кассаллиги билан кассаланган беморларда, ўткир ичак кассаликларига чалиниш ҳамда ичак дисбактериоз ҳолатларини ривожланиши қайд этилади. Энтеробиоз касаллиги билан зарарланган болалар муассасаларида тарбияланувчиларнинг ўткир ичак инфекциялари ва энтеробиоз кассаликларига чалиниш ҳолати бошқа соғлом бўлган болалар муассасаларига нисбатан икки баробар кўп, ичак микрофлорасини бузилиши тўрт баробар кўп қайд этилади.

Фарзандларга нисбатан этиборли бўлган ота-оналаргина ўз фарзандларида кассаликнинг аскарида, лентасимон чувалчанг ва астрица кўринишидаги гельминт кассаликларини аниқлашлари мумкин.

Кассаланиш профилактикаси:

  • Овқатланишдан аввал ҳамда, уй хайвонлари билан яқин мулоқатда бўлганда ва хожатхонадан чиқгандан сўнг қўлларни совун билан ювиш;
  • Тупроқ билан яқин алоқада бўлган сабзавот, полиз ва хўл меваларини (редиска, сабзи, қулипнай, кўкат) ювмасдан истемол қилмаслик, айниқса бозорларда;
  • Фақат қайнатилган сувни истемол қилиш;
  • Балиқ ва гўшт махсулотларини истемол қилишдан аввал албатта юқори хароратда қайнатиш ёки қовуриш лозим;
  • Томорқа тупроғини хожатхоналардан чиқарилган чиқиндилар билан ҳосилдорлигини бойитмаслик;
  • Тирноқларни тиш билан олмаслик, доимий ҳолатда уларни ўсиб кетишига йўл қўймаслик;
  • Уй хайвонлари ўртасида гижжага қарши профилактик даволаш ишларини олиб бориш, уларни силаш ва ўпишга йўл қўймаслик, айниқса болаларга;

Аҳолини, айниқса ота-она ва мактаб ўқувчиларини гельминт кассаликларидан муҳофаза қилишда санитария тарғибот ишларининг аҳамияти беқиёс бўлиб, унинг натижасида кассалик кўрсатгичини пасайтириш ёки янги кассаликларни содир бўлишига йўл қўйилмайди. Бунда ўқувчиларни ва ота-оналарни шахсий иштироки ва уларни қизиқтириш йўли билан нафақат ушбу оилада балки жамоада катта натижаларга эришиш мумкин.

Болалар муассасаларида жумладан мактабларда гельминт кассаликларини олдини олишга қаратилган тиббий-санитария тарғиботи каби тадбирларни амалга оширилиши ижобий натижалар беради. Бу эса ўз навбатида кассалик кўрсатгичини пасайишига олиб келади. Ушбу тадбирларни амалга оширилишида умум таълим мактабларнинг ахамияти беқиёсдир. Бунда мактаб ўқувчиларини ва сон жиҳатидан кўп бўлган ўқитувчиларни касаллик профилактикасига қаратилган тадбирларда актив иштироки ҳамиша яхши натижалар беради. Айнан шу йўл билан кассалик профилактикаси ва мактабларда санитария тадбирларини яхшиланишига эришиш мумкин. Бу тадбирларни мактаб дастурларига киритиш ва кассалик профилактикасига қаратилган амалий тадбирларни бажарилиши нафақат ушбу мактаб жамоаси ёки ўқувчилари ўртасида балки, барча аҳоли ўртасида ижобий натижалар беради.

Касалликни дори -дармон воситалари билан даволаш ёки уни профилактикасини қилиш айнан шу гурух ўртасида кассалик кўрсаткичини пасайишига олиб келади. Аммо, маълум бир вақтдан сўнг айнан шу грух ўртасида кассаланиш эҳтимоли мавжудлигини унутмаслик зарур. Ушбу паразитар касалликларга қарши мунтазам равишда санитария тарғибот тадбирларини олиб борилиши симптоматик ва бошқа кассаликларни хамда болалар организмини ўсишини, модда алмашинувини меъёрида кечишини, жисмоний ва ақлий ривожланиш каби физиологик ҳолатларини сақланишига олиб келади.

Орқага Чоп этиш