ru uz
Гайморит

Гайморит - бу бурун атрофидаги синусларни яллиғланиши бўлиб, оддий тумов ёки юқори жағ тишлари кариеси натижасида ривожланиши мумкин. Гайморит мавсумий касаллик бўлиб, куз-қиш ойлари ва эрта бахорда кўп учрайди.
Гайморит хид сезишни бузилиши, бошдаги оғирлик хисси, чакка сохасидаги оғриқлар, юқори иситма (37-38 градус) ва бошқа интоксикация белгилари билан кечади. 
Гайморитнинг ўткир кечишида гайморов бўшлиқларини қоплаб турувчи юпқа шиллиқ қавати, унинг қон томирларини ва қўшувчи тўқимасини яллиғланиши кузатилади. Касаллик хроник турга ўтганда яллиғланишга шиллиқ ости қавати ва гайморов синуслари суякларига хам қўшилади.

Гайморит сабаблари
•    Бурун бўшлиғига қон ёки нафас йўллари орқали инфекция тушиши.
•    Бурун катаклари орасидаги тўсиқларни қийшайиши.
•    Вазомотор ринит, гипертрофик ринит. 
•    Болаларда аденоидлар, буруннинг аллергик касалликлари.
•    Ринит, грипп ёки ўткир респиратор касалликларни нотўғри даволаш.
•    Паразитар инфекциялар.
•    Совуқ қотиш.

Гайморитнинг асосий белгилари белгилари
•    Бурун ва бурун  олди сохаларида оғриқ (оғриқ айниқса кечки пайт кучаяди).
•    Бош оғриши (яллиғланиш жараёни бир томонлама бўлса бошнинг хам бир томони оғрийди).
•    Доимий бурун битиши.
•    Қаншар сохасида (бурун усти) оғирлик, энгишганда кучайиши.
•    Бурундан шиллиқ ва йирингли ажралмалар келиши.
•    Тана хароратини 38-40 градусгача ортиши, совуқ қотиш.
•    Интоксикация белгилари: холсизланиш, кўнгил айниши, иштахасизлик, уйқусизлик. 
•    Хотирани сусайиши.
•    Йўтал хуружлари.


Гайморитнинг қўшимча белгилари белгилари.
•    Хид билишни пасайиши ва йўқолиши.
•    Бурун, кўз олмалари ва ёноқ сохасида шиш.
•    Овоз тонини ўзгариши, бўғилиши.
•    Кўз ёшланишини кучайиши.
•    Оғизни бемаза бўлиши.
•    Кўп терлаш. 

Гайморит турлари.
1.    Кечишига кўра: ўткир ва хроник турлари, 
2.    Сабабига кўра: одонтоген ва аллергик турлари, 
3.    Тарқалганлик даражасига кўра: бир томонлама ва икки томонлама, 
4.    Оғирлик даражасига кўра: катарал ва йирингли турлари фарқланади.


Гайморитни даволаш.

Гайморитни даволаш бурун синусларидан ажралмалар оқишига шароит яратиш ва инфекция манбаини йўқотишлан иборат. 
Консерватив даво:
•    Антибиотик ва антисептиклар қўллаш;
•    Яллиғланишга қарши ва қон томир торайтирувчиларини қўллаш;
•    Синусларни тешиш ва уларни антибиотиклар билан ювишдан иборат.
Хирургик даво:
•    Гайморит асоратларини йўқотишга, яъни полиплар, бурун бўшлиғи ва гаймаров синуслари оқма йўлларини бартараф этишдан иборат. 

Орқага Чоп этиш