ru uz
Белгиларига кўра шамоллаш ва гриппни ажратиш

Грипп асоратлари хавфли

Грипп касаллигини билмайдиган, у билан касалланмаган одамлар орамизда жуда камчиликни ташкил қилиши аниқ.

Грипп касаллиги шу номли вируслар орқали келиб чиқадиган ўта юқумли касалликлар тоифасидандир. Грипп вирусини таснифлаш бироз қийин, сабаби улар антиген тузилишини вақти-вақти билан ўзгартириб туради. Яъни, вируснинг турли хилдаги турлари бизда касаллик қўзғатади. Вирусдаги бу ҳолат ҳар 10-18 йил ичида оммавий грипп билан касалланишга, эпидемияга, пандемияга сабабчи бўлади. Масалан, чўчқа гриппи, “испан” гриппи.

Грипп вируслари одам, товуқ, денгиз чўчқаси ва бошқа 30 дан ошиқ ҳайвонларга таъсир етиб уни зарарлаш хусусиятига ега.

Инфекция бемор аксирганда, йўталганда,гаплашганда атроф-муҳитга, шу билан бир қаторда соғлом инсонга ҳам юқади. Аҳолининг барча тоифаси (аёллар, эркаклар, болалар, кексалар) грипп касаллигига мойил бўлади. Касалликнинг яширин даври бир неча соатдан 1-3 кунгача давом етади. Вирус юқори нафас йўлларининг (бурун бўшлиғи, ҳалқумнинг бурун ва оғиз қисми) шиллиқ қаватиэпителиал ҳужайраларига киради. Юқори нафас йўлларига бир дона вирус тушса, 8 соатдан кейин унинг сони 1017 тагача кўпаяди. Бу сондан вирус жуда тезликда кўпайиши яққол аён бўлиб турибди. Грипп вируси қонга тушгач иммунет тизим сустлашади. Ҳамда

•        Ринит – бурун бўшлиғи яллиғланиши;

•        Отит – қулоқнинг яллиғланиши;

•        Бронхит – бронхларнинг яллиғланиши;

•        Зотилжам — ўпка тўқимасининг яллиғланиши;

•        Гайморит;

•        Менингит;

•        Энцифалит каби оғир яллиғланиш касалликлари келиб чиқишига сабаб бўлади.

Шу ўринда бир жумлани таъкидлаб ўтиш жоиз, яъни “Грипп хавфли эмас, унинг асоратлари хавфли!”. Юқорида санаб ўтилган, асоратлар бу жумлани исботлаб турибди. Бундан ташқари, грипп вируси асоратларидан энг хатарлиси кўрув, эшитув, овоз аъзоларидаги ўзгаришлардир. Ўзгаришлар бора – бора кўрлик ҳамда карликка ҳам олиб келиши амалиётда исботланган ҳолатдир!

Амалиётда грипп таъсирининг ўлим билан якунланган ҳолатлари ҳам кузатилган. Фақат, бу ҳолат аҳён – аҳёнда “чақмоқсимон” грипп ўз таъсирини организмнинг иммун тизими ҳимоясини бузиб ўтгандагина юзага келади. (Жуда кам ҳолатда)

Организм грипп билан касалланганда беморда

•        Тана ҳарорати кўтарилиши (38-39C, ундан ҳам юқори)

•        Ҳолсизлик;

•        Эт увишиши;

•        Бош оғриши каби белгилар кузатилади.

Мавзуга аълоқадор бўлган, сайтимизнинг “Боғланиш” бўлими орқали йўлланган саволага ҳам шу ўринда жавоб бериб ўтсак.

•        Грипп вирусига қарши эмлаш ҳақида маълумот берсангиз?

•        Грипп вирусига қарши емлаш мавсум бошланишидан 1-1.5 ой олдин қилинади. Организмда эса 2-3 ҳафтада грипп вирусига қарши иммунитет ҳосил бўлади. ЖССТ ҳар мавсумдан олдин махсус вакциналар амалиёт учун тақдим этилади. Эмлаш, асосан, ёш болалар ҳамда кексаларга тавсия этилади. Грипп вирусига қарши эмлаш организмни касалликка чалинишдан сақлайди!

Касалликни даволашда вируснинг кўпайишини ва унинг фаолиятини тўхтатишга қаратилган чоралар кўрилади. Бунинг учун беморга интерферон, иммуномодулин берилади. Ремантадин, сулфаниламид, турли антибиотиклар ҳам касаллик оғир кечганда унинг асоратлари юзага келмаслиги учун тавсия етилади.

Юқоридаги, тавсиявий ҳарактердаги дори воситалари тиббиёт ходимлари учун маълумот сифатида тақдим этилди. Ҳар бир шахс индивидуал хусусиятларга эгалигини ҳисобга олган ҳолда, рекламалар орқали таклиф этилаётган ҳар бир дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишингизни керак.

 

Грипп ва шамоллаш

рис.4_81.jpg

Аввало ҳар қандай ҳолда ҳам бу касаллик гриппми ёки оддий шамоллаш эканлигини аниқлаш учун махсус текширув натижалари керак бўлади!

Шамоллаш ўзи нима?

Шамоллаш тиббий тилда айтадиган бўлсак ЎРК (ўткир респиратор касалликлар), барча типдаги ўткир бактериал ва вирусли касаликдарни ўз ичига олади. Одатда бу ташхис ҳеч қандай клиник лаборотор текширувларсиз қўйилади. Касаллик белгилари одатда енгил ҳолсизлик ва юқориги нафас йўллари яллиғланиши билан кечади.

Грипп касаллигичи?

Грипп – бу вирусли касаллик бўлиб, грипп вируси асосий сабабчиси бўлади. ЎРК таркибига умуман олганда ЎРВК (ўткир респиратор вирусли касалликлар) ҳам киради. Ҳозирги кунда грипп вирусининг кўпгина турлари мавжуд бўлиб, йилдан йилга мутациялар натижасида унинг штаммлари ортиб бормоқда. Бу штаммларнинг баъзилари инсон саломатлигига жиддий хавф солиши мумкин. Грипп касаллигида тана ҳарорати бирдан юқори даражаларга кўтарилиши кузатилади 38°-40° гача, организм интоксикасияси натижасида кучли ҳолсизлик кузатилади, суяк, мушак, қон томирларда бемор зирқираб оғриқларни ҳис қилиши мумкин. Шунга қарамасдан юқориги нафас йўлларида яллиғланиш жараёнларини биринчи беш кунликда кузатилмаслиги ҳам мумкин. Одатда яллиғланиш жараёнлари гриппни асорати сифатида кейинроқ намоён бўлади.

Шундай қилиб грипп хам шамоллашни бир тури экан. Шамоллаш еэса яллиғланиш жараёнларни ўз ичига олувчи, организм интоксикацияси билан кечувчи ҳар қандай инфекцион жараённи намоён бўлиши экан.

Хулоса:

•        Шамоллаш ЎРК ва ЎРВК ни халқ тилидаги номи бўлиб ташхисини тасдиқлаш учун алоҳида лаборотор ва клиник текширувлар шарт емас.

•        Грипп – ўткир вирусли касаллик,

•        Шамоллаш ҳам вирусли ҳамда бактериал бўлиши мумкин.

•        Оддий шамоллаш одатда секин аста енгил ҳолсизлик билан ривожланади.

•        Грипп кучли ҳолсизлик билан бирдан тана ҳароратини кўтарилиши билан бошланади.

orvi-baby3.jpg

Белгиларига кўра ажратиш

Юқори тана ҳарорати –Кўпроқ гриппга хос. Ҳароратнинг юқорилигидан хавотирга тушиш шарт эмас. Тана ҳарорати иммун системани вирусни нейтраллашга қаратилган интерферон ишлаб чиқарилиши ва курашишини сабабидан. Касалликни бошланишида тана харорати 38,5 га қадар уни туширишга харакат қилиш керак эмас.

Бурун битиши – кўпроқ шамоллашга хос. Шамоллашда бурун битиши бир икки ҳафтагача давом етиши мумкин. Шунга қарамасдан риновирусли инфекцияларда бурунни сув бўлиб оқиши билан бошланадиган турлари мавжуд.

Томоқда оғриқ – шамоллашга хос. Гриппнинг еса асорати сифатида кейинроқ ривожланиши мумкин.

Йўтал – шамоллашда ҳам гриппда ҳам кузатилиши мумкин. Кучли, қийин бирдан бошланувчи йўтал кўпрок гриппга хос.

Ҳолсизлик- шамоллашда енгил, гриппда кучли.

Бош оғриғи- гриппга хос. Агар бош оғриғи тошма билан, бўйин тортиши, ярмини оғриши, томир уришига ўхшаб ёки ҳолатини ўзгартирганда оғриса шифокорга мурожаат қилиш керак бўлади. Чунки, нервлар ёки қон томирлар туфайли бу ҳолат кузатилаётган ҳам бўлиши мумкин.

Бутун танада, суякларда, мушакларда зирқираб оғриш-кўпрок гриппга хос.

Гриппни ажратишни асосий белгилари бу 38 дан юқори тана ҳарорати ва танада зирқираб оғриш ҳисобланади.

 

Гриппни халқ табобати ёрдамида даволаймиз

Халқ табобати орқали грипп ва унинг асосий асоратларини даволаш тўғрисида суҳбатлашамиз!

Ҳозирги бераётган маълумотларимиз илмий-оммабоп китоблардан ( Авитсенна асарлари асосидаги ) олинган.

Пиёздан грипп учун сироп тайёрлаш мумкин. У грипп ҳамда унинг асоратларни даволашда анча самарали. Бунинг учун 1 бош пиёз арчилади, майдалаб тўғралади, қўл орқали эзиб майдаланади ва унга  150 гр шакар сепилади. Сўнгра бир неча соат ўтгач сиқиб суюқлиги олинади. Бу олинган суюқлик, сироп ҳар соатда 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади.

Бундан ташқари,

•        Саримсоқ пиёзни эзиб 2-3 дақиқа давомида уни ҳидлаш ҳам самарали натижа беради.

•        Буғли ингаляциялар; мойчечак, сода эритмаси устида 2-5 дақиқа давомида бошни ўраб таралаётган буғдан нафас олиш тавсия етилади.

•        Ярим килограм пиёз, ярим паёла тоза асал, 4 пиёла шакарни аралаштириб 3 соат паст оловда қайнатилади. Ва совутиб сирли идишга солинади. Кунига 4-5 маҳал 1 чой қошиқдан истеъмол қилинса, грипп, шамоллаш, йўтал ҳамда грипп асоратларига анча фойдали.

•        Агар грипп натижасида бош, бурун, қулоқда оғриқ пайдо бўлса, турп ширасидан ҳар бир бурунга 7-10 томчи томизилади ёки пахтага турп ширасини шимдириб, бурунга тиқиб қўйиш мумкин.

•        1 бош саримсоқни эзиб майдалаб, 100 грамм сарёғ ёки мол ёғи билан аралаштирилади. Ҳамда ҳар куни кечаси оёқ тагига суртилади.

•        Чилонжийданинг дамламаси грипп натижасида келиб чиқадиган нафас йўлларининг турли яллиғланиш касалликларида (ринит, ларингит, бронхит) фойдали. Бу дамламани тайёрлаш учун 20 грамм мева ярим чойнак қайнаган сувда 1 соат дамлаб қўйилади.Сузиб, дамламадан кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин ичилади.

Биласизки, барча мавсумий касалликлар, асосан, организмнинг иммунитети сустлашганда юзага келади. Сунинг учун доимий равишда наъматак дамламасидан истеъмол қилиб юришингиз сизни грипп ва шу каби касалликлардан “эмлайди”.

Саломат бўлинг!!!

 

Орқага Чоп этиш