ru uz
Сурги дорилар. Эҳтиёт бўлинг, қарши кўрсатмалар мавжуд!

Қабзият. Деярли ҳамма бу муаммога бир марта бўлса қам дуч келади. Уни ҳал қилиш учун кимдир туршагу лавлаги еса, бошқа биров дорихонага йўл олади. Аслида-чи? Қабзиятга ҳарши энг самарали чора қайси? Қандай дорилар зарарли ҳисобланади? Бугун хасталикнинг сабаблари ҳақида гаплашмаймиз, балки мавжуд чоралар орасидан энг фойдалисини тадқиқ этамиз.

Ҳуқна хавфлими?

Асли, бу амалиёт организм учун фойдали ҳисобланади. Айниқса, жарроҳлик, маълум таҳлиллар ўтказиш ёки туғрукдан олдин амалга оширилганида. Бироқ уйда ўзбошимчалик билан ичакларни «тозалаш» турли хасталикларни келтириб чиқариши мумкин. Инсон ичакларида кўплаб микроорганизмлар мавжуд. Уларнинг фаолияти овқат ҳазм қилиш жараёнини юзага келтиради. Бироқ озиш ёки организмни тиқинлардан тозалаш мақсадида ўгказиладиган, бир қарашда беозор кўринган ҳуқна тез-тез қўлланилганида
нохуш оқибатларга олиб келади. Масалан, ҳуқна қилгандан сўнг зарурий бактериялар билан бирга ичак деворларининг шиллиқ қавати ҳам ювилиб кетади. Биласиз, бу шиллиқ қават деворчаларни ҳимоялаб турувчи қатлам ҳисобланади. Агар у бўлмаса, ичакка тушган инфекция, бактерия, токсин ва вируслар деворлар орқали қонга ўтиши эҳтимоли мавжуд. Шиллиқ қават қайта тикланиши учун эса бир қанча вақт талаб этилади. Шу фурсат оралиғида юқоридаги зараркунандалар организмга зиён етказишга улгуради. Қолаверса, озарканман, деб кунда, кунора амалиётга мурожаат қиладиган аёлларда ичак ҳаракатчанлиги сусаяди. Натижада аста-секин табиий йўл билан бўшанишнинг имкони бўлмай қолади. Бундан ташқари, бавосил, чиқариш каналидаги яллиғланиш жараёнлари, бесабаб қон кетишида бу ҳуқна ёрдамига мурожаат қилиш мумкин эмас.

Дори воситалари зарарми?

Сурги воситаларини таъсир механизмига кўра, 3 асосий гуруҳга ажратиш мумкин.

Қўзғатувчи таъсирга эга тури. Улар ичак шиллиқ қавати ҳамда нерв рецепторларини қўзғатиб, перестальтикани кучайтириш ҳисобига ич келишини таъминлайди. Бундай дорилар одатда 6—12 соатдан сўнг таъсир кўрсатишни бошлайди.
Камчилиги — мунтазам қабул қилганингизда ичагингизни «дангаса» қйлиб қўяди. Қолаверса, қўзғатувчи препаратларни. Қабул қилганда юзага келадиган оғриқларни ҳам инобатга олиш даркор. Шунинг учун бундай воситаларни шифокор тавсиясига кўра, қисқа муддатларда (5-10 кундан ортиқ бўлмасин) қабул қилиш лозим. Ёш болалар, қариялар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга ҳамда сурункали буйрак хасталикларидан азият чекувчиларга қўзғатувчи таъсирга эга воситаларни қабул қилиш тавсия этилмайди. Воситанинг таъсирини аниқлаш учун қўллаш бўйича йўриқноманинг фармакологик таъсири ҳақидаги қайдларга кўз югуртиришингиз лозим.

Осмотик таъсир кўрсатувчи дори. Бундай препаратлар организмга суюқлик сингишига йўл кўймай, унинг асосий қисмини ўзига сингдириб олади ва қайта ишланган масса билан бирга чиқиб кетади.

Осмотик таъсирга эга дори воситалари ичак деворларига таъсир кўрсатмайди. Одатда, 4-6, баъзи ҳолларда 24 соатдан сўнг фаоллашади. Бироқ бир неча ой давомида қабул қилинганида организмнинг сувсизланиши кузатилиши мумкин. Бундай препаратлар суюқликни ўзига тортиш билан бирга турли токсинлар ва холестеринни ҳам жамлаб, организмдан осон чиқиб кетишига хизмат қилади. Йўриқномада препарат таркибида турли тузлар борлиги кўрсатилади. Агар «sulfate» ёзувига кўзингиз тушса, демак, қўлингиздаги восита осмотик таъсирга эга.

Пребиотиклар.  Улар йўғон ичакка етиб келгунига қадар сўрилмайди ва ичак микрофлораси таъсирида парчаланади. Гарчи секин таъсир кўрсатса-да, яхши натижа беради. Кўпинча бундай дори воситаларининг таркибида лактулоза, фруктоолигосахарид, инулик каби моддалар мавжуд бўлиб, 24 соатдан кейин таъсир кўрсатишни бошлайди.
Камчилиги — қорин дам бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай препаратлар сироп ёки кукун кўринишида бўлади. Янада аниқ маълумот олиш учун йўриқномага мурожаат қиласиз.

Газли ва маъданли сувни фарқлаб оламиз.

Азалдан овқат ҳазм қилиш тизимида муаммо- си бор инсонлар «Газли сув фойда беради», деб ўйлашади. Аслида, газланган ичимликлар зарар келтирса келтирадики, ҳеч қанақасига ошқозонни сийламайди. Эҳтимол, кишилар газли ва маъданли сувни фарқлашга қийналишар? Маъданли сув чиндан ҳам турли хасталиклар қатори қабзиятда ҳам самара бериши мумкин. Тўғри, газланган маъданли сувлар ҳам мёвжуд, бироқ улар ҳаммага ҳам тавсия этил- майди. Маслаҳатимиз, газланмаган турли минерал- лар ва тузларга бой ичимликларга ихтиёр беринг.

Энг яхши чора - «скраб»лар

Агар хасталик сурункали тусга ўтиб кетмаган бўлса, албатта, табиий воситалар кўмагига мурожаат қилиш фойдадан холи бўлмайди. Бунинг учун биринчи навбатда таомномангизга эътиборли бўлишингиз даркор. Юқорида суюқлик тўплайдиган дори-дармон воситалари ҳақида гаплашдик. Буни қарангки, клетчаткага бой маҳсулотлар ҳам суюқликни ўзига тортиб, жараённи енгиллатиш хусусияти эга экан. Устига-устак, клетчатка ичакларга худди скрабдек таъсир қилиб, уни тозалаш ва ёшартиришга кўмаклашаркан. Қайси егуликда клетчатка бор, дейсизми? Кўкатларнинг барча турлари, дуккакли ўсимликлар (нўхат, мош, ловия, ундирилган буғдой ва ҳ.к), лавлаги, туршак ва ундан тайёрланган дамламалар, олхўри қоқиси, помидор, олма сингари маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш тавсия этилади. Турли кепакларга эса алоҳида тўхталиш даркор. Улардан нон ёпиб ёки бўтқалар тайёрлаб истеъмол қилсангиз, таъсирини дарҳол сезасиз. Лекин ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак хасталикларида кепакли таомлар истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Қабзиятдан азият чекмай десангиз, гуруч, манний ёрмаси, қора чой, хурмо, нок каби маҳсулотларни таомномангизга киритмаслигингиз лозим. Муҳими, кунига 1,5—2 литр суюқлик ичиш ёддан чиқмасин.

 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

 

Орқага Чоп этиш