1 Марта Всемирный день иммунитета. осталось: 1 кун!
4 Марта Всемирный день борьбы против туберкулеза. осталось: 4 куни!
ru uz
Эрим тепакалликдан депрессияда!

Соч тўкилишининг чандиқли ва чандиқсиз турларида, андроген тепакалликнинг 4-7-даражаларида, бош соҳасида ўтказилган жарроҳлик амалиётлари ёҳуд куйишдан кейинги тери ўзгаришларини коррекциялашда соч кўчириб ўтказиш амалиёти тавсия этилади. Хўш, мазкур усул қанчалик ишончли? Донорлик соч толаси қандай танланади? Асосийси, экилган сочлар бир умрликми?

«Менга ёрдам бероласизми?»

Соч кўчириб ўтказиш амалиётига мурожаат қилган бемор бир қанча текширувлардан ўтиши лозим. Бу муолажанинг кейинги натижаси учун муҳимдир. Дастлаб яллиғланиш ҳолатларининг бор-йўқлиги баҳоланади. Борди-ю, соч фолликуласида яллиғланиш мавжудлиги аниқланса, тегишли даво чоралари бажарилиб, сўнг соч кўчириб ўтказишга руҳсат берилади. Куйиш ёҳуд автоҳалокат асорати сифатида келиб чиққан чандиқларда эса тиббий таҳлилларга ҳожат йўқ. Негаки, жароҳат сабаб соч фолликуласи йўқотилган ва бу соч эктириш амалиёти учун тўғридан-тўғри кўрсатмадир.

Андроген тепакалликда соч толаси фолликуласи трихоскоп ёрдамида текширилади. Ҳусусан, донорлик қисми ҳам мутаҳассиснинг синчков кўригидан четда қолмай, ўрганилади. Нега деганда, донорлик қисмидаги соч толасининг сийрак ва нимжон бўлиши ушбу ҳудуддаги сочлар орасининг очилиб қолишини келтириб чиқаради.

Донорлик «ҳудуд»и қаер?

Мутахассислар, соч кўчириб ўтказиш амалиёти учун учта асосий донорлик қисмидан фойдаланишади. Булар энса соҳаси, соқол ва кўкрак қафаси терисидаги соч фолликуласидир. Дастлаб, бўйиннинг орқа тарафи, яъни энсадаги соч фолликуласининг мустаҳкамлиги, соч толасининг тузилиши ўрганилади. Амалиётга мос келиши тасдиқланса, соқол ва кўкрак қафаси «ҳудуд»ларига эҳтиёж йўқ. Акси бўлганида эса донорлик «ҳудуд»ларининг бошқа турлари текширилади.

Амалиёт бир неча босқичлими?

Бўлиши мумкин, мисол учун, агар тепакалликнинг еттинчи даражаси мавжуд бўлса. Бунда соч кўчириб ўтказиш икки қисмга бўлинади. Биринчисида сочнинг олд қисми до­норлик соч фолликуласи билан тўлдирилиб, иккинчисида орқа қисмга ўтилади. Амалиёт оралиғи 4-5 ойни ташкил этиши мумкин.

Кўчириб ўтказиш муолажасидан аввал сочни таги билан олдириб ташлаш кераклиги айтилади. Мутахассислар фикрича, мазкур жараён ҳамиша ҳам қўлланилавермас экан. Соч кўчириб ўтказишнинг икки ҳил усули мавжуд, чокли ва чоксиз. Ҳозирда амалиётнинг чоксиз тури оммалашган бўлиб, бунда сочни таги билан олиб ташлаш айтилади, аммо бу ҳам тепакал­лик ҳажмига боғик. Агар ало­пеция ҳудуди кичик бўлса, соч таги билан қириб ташланмайди. Эктирилгани билиниб қолса-чи?

Соч толаси қанчалик сий­рак жойлаштирилса, кўчириб ўтказилган камда экилган соч қатори билиниб қолади. Соч фолликуласининг битталик, иккита ва учталик турлари бор. Малакали мутахассис фолликулаларнинг турига қараб уларни тўғри тақсимлай олади. Қоидасига кўра, олд қаторга ҳамиша битталик соч фолликуласи экилади ва у зич жойлаштирилади. Кейин­ги қаторларга эса икки ва учталик соч фолликуласи ўтказилади.

Тепакаллик қайталанмайдими?

Тиббиётда исботини топ­тан фақат шуки, донорлик «ҳудуд»и андроген ҳолатларга сезувчан эмас. Яъни донорлик соч фолликуласи муаммоли соҳага кўчириб ўтказилганида мустаҳкам ўрнашади. Англаганингиздек, экилган соч тўкилиш ёки қайта тепакалликнинг юзага келишидан холи.

Амалиёт 18 ёшдан сўнг бажарилади. Экилган соч парвариши ҳар бир беморнинг индивидуал танлови. Муолажа самарадорлигини оширишни мақсад қилганлар мутахассис кўмагида қўшимча чораларга мурожаат қилишлари мумкин.

Кимларга тавсия этилмайди?

Тери касалликларнинг бир қанча турлари: псориаз, қизил бўрича, қизил ясси темиратки, дерматоз касалликлари, қандли диабет, метаболизм жараёнларининг бузилиши, дори препаратларига қарши реакция, шунингдек, йирингли яллиғланиш ўчоқлари мавжуд бўлганида соч кўчириб ўтказиш ман этилади. Тегишли даво чораларидан сўнг тери ҳолати меъёрга келгани тасдиқланса, организмда амалиётга қарши кўрсатмалар аниқланмаса, соч эктиришга рухсат берилиши мумкин.

 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш