Касалликнинг ёқрмлиси бўлмайди, дейишади шифокорлар. Баҳор пайти кўзғайдиган ошқозон ярасидан ҳам яхшилик кутиш амримаҳол. Дармонсизлик, иш кўплиги туфайли стрессли ҳолатга тушиш, парҳез тутмаслик муаммони янада оғирлаштиради. Бу касалликда ўзбошимчалик қилиш ярамайди
Меъдангиз тинч булсин десангиз...
Одатда, ошқозонда доим икки муҳит хукмрон бўлади: бири овқатни ҳазм қилувчи ошқозон шираси, иккинчиси унинг таъсиридан асровчи шиллиқ модда. Лекин одам кун давомида тўғри овқатланмаса, аксарият аччиқ, ёғли, қовурма таомлар истеъмол қилса, кўп асабийлашса, билиб-билмай дори-дармонларни қабул қилса, ошқозон деворида яра ҳосил бўлиши мумкин. Ошқозон яраси наслдан-наслга ўтади. Ота-онада бу касаллик кузатилса, фарзандида ҳам ҳаёти давомида ошқозон ярасига мойиллик сақланади. Шунингдек, «хеликобактер пилори» номли касаллик чақирувчи бактерия ҳам ошқозон ярасини келтириб чиқаради. Айнан шунинг учун ёшликдан ошқозонни яллиғланишдан асраш керак. Айниқса, касаллик хуружини вақтида тўхтатиш лозим.
Яра хуруж қилганда
Бундай пайтда қуйидагиларга риоя қилиш даркор:
Касалликни пархез даволайди
Касаллик ортиқ қўзғамаслиги учун овқатланишда ошқозон деворини яллиғлантирадиган маҳсулотлардан сақланган маъқул. Бу дегани эндиликда енгил ҳазм бўладиган овқатлар тановул қиласиз. Таом буғда тайёрланса, янада яхши.
Нонуштага сули, гречиха ёки гуручдан тайёрланган бўтқалар ейиш фойдали. Овқатни ҳар икки соатда оз-оздан истеъмол қилиш, нон ва пишириқларни камайтириб, ўрнига буғда, сувда пишган, енгил ҳазм бўладиган суюқ таомлар истеъмол қилинади.
Қовоқ уруғини пўсти билан майдалаб, устига қайноқ сув қуйинг. Ярим соат тингач, 1 чой қошиқ асал билан бирга кун давомида чой ўрнига ичинг.
Таомланиш орасида зиғир ёки сули уруғини сутда қайнатиб, қабул қилинг. Бу ошқозон учун жуда фойдали ҳисобланади.
Толмачой пайтида наъматак, зирк ёки ўрик қоқисидан тайёрланган дамлама ёки мевали кисель ичиш керак.
Ётишдан олдин эса албатта, бир пиёла янги ивитилган қатиқ ичилади.
Бу оддий кўрсатмалар касалликнинг кечишини енгиллаштиради, аммо асосийси, асабийлашмасдан соғлом турмуш тарзига риоя қилиш кераклигини унутманг. Вақтида овқатланиш, вақтида дам олиш ва парҳез ёрдамида бу касалликни, албатта, енгишингизга ишонамиз.