1. Жигар – одам организмидаги оғирлиги бўйича иккинчи ўринда турувчи аъзо бўлиб, вазни ўртача 1,5 кг ни ташкил этади.
2. Жигар – гормонлар ва фаол моддалар балансини бошқариб, уларнинг ортиқчаси ферментлар таъсирида парчаланади.
3. Жигар орқали хам артериал, хам веноз қон оқади. Бу холат бошқа хеч қайси аъзода кузатилмайди. Капиллярлар тўрида барча қонлар аралашиб кетади. Шу сабабли жигар кислородни хам артериал, хам аралаш капиллярлардан олади.
4. Жигар – хужайралари ўз-ўзидан тикланиш хусусиятига эга бўлган ягона аъзо хисобланади. Агар жигарнинг исталган бўлагини кесиб олинса, вақт ўтиб шунча катталикдаги жигар бўлагини гипертрофиясини кузатиш мумкин.
5. Жигар одам организмидаги овқат хазм қилиш тизимини асосий қисми хисобланиб, бир суткада 1 литргача ўт суюқлиги ажратади.
6. Жигар – одам танасидаги энг иссиқ аъзо хисобланади. Бекорга у русчасига «печь» (печка, ўчоқ) сўзидан олинмаган. Тананинг кескин совишида у бутун организмни иситиши мумкин.
7. Жигар тўқимаси нерв хужайралари тутмагани сабабли, у чириб кетган тақдирда хам хеч қачон оғримайди. Оғриқ сезувчи нуқталар жигар капсуласида жойлашади холос. Шу сабабли жигар кескин катталашганда унинг тиқилганини, осилганини хис этиш мумкин. Ўнг ёнбош сохасида санчиқли ёки ачишишга ўхшаш оғриқлар сезсангиз – бу жигар хисобига эмас. Жигар оғримагани сабабли унинг касалликлари тўсатдан тиббий кўрик пайтларида аниқланади.
8. Жигар қон депоси хисобланади. Организм кучли қон йўқотганда у қисилиб, ўзининг захира қон ресурсларини қон айланиш тизимига ташлайди. Қадимги олим Гален хам жигарни марказий қон яратувчи ва хайдовчи аъзо хисоблаган.
9. Жигарда миллионга яқин кимёвий реакциялар кечади. Ўтган асрдаёқ олимлар жигарни «инсоннинг кимёвий лабораторияси» деб атаган.
10. Жигар циррозида даво эффект бермаганда, жигар бўлагини кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилади. Бу ташрих қийин ва қиммат бўлиб, европа тиббий муассасаларида 314600 долларни ташкил этади. Шунга қарамай хозирда жигар транспланталогияси ташрихи кўп бажарилиб, йилига дунёда ўртача 8000 тани ташкил этади.
11. Ер шарининг хар тўртинчи инсони жигарнинг ёғли дистрофияси билан азоб чекади. 35-40 ёшга келиб, стресс, экология муаммоси, нотўғри овқатланиш ва турли препаратлар таъсирида хар иккинчи инсонда жигар касаллигининг қайсидир тури аниқланади.
12. Жигар витамин моддалари хазинаси хисобланади. Улар у ерда тўпланиб туради ва организмга овқат орқали маълум бир витаминни кириши тўхтаганда, жигар ёрдамга келади. Бу витаминлар А, В12, D ва бошқалар хисобланади.
13. Жигар иммун тизимини қатнашчиси хисобланади. Айнан жигарда иммуноглобулин ва антителалар, аминокислота ва оқсиллар ишлаб чиқилиб, улар организмни химоя кучларини оширади. Бу йил куз-қиш мавсумида кўп тумов бўлиб, иммунитетни кўтаришга қарор қилган бўлсангиз жигарни даволаш керак бўлади.
14. Жигар организмда хеч қандай захарларни ушлаб қолмайди. У токсинларни биохимик усуллар ёрдамида зарарсизлантириб, ўт ва сийдик орқали чиқариб юборади. 80 кг ли инсон жигари суткасига 80 грамм тоза спиртни қийинчиликсиз қайта ишлаши мумкин.
15. Жигар махсус хужайралар – макрофаглар тутади. Улар қон томирлар бўйлаб жойлашиб, организмни инфекциялардан химоя қилади. Бу оқ қон таначалари ўз ёнидан ўтган бактерияларни тутиб олиб, парчалайди.
Манба: gepamed.uz