ru uz
Ошқозон ости бези яллиғланса, тош йиғса, ўсма аниқланса!

Меъда ширасининг таркибий қисми хисобланган ферментларни ишлаб чиқариш, хазм жараёнида иштирок этишхамда маълум турдаги гармонлар мувозанатининг назорати ошқозоности безига юклатилган. Инсон организми учун нихоятда мухим бўлган ушбу аъзо касалланса, даслаб хазм қилиш жараёни бузилади. Тўғри таомланмаяпман деганингиз билан, маҳсулот таркибидаги бирикмалар парчаланмай, фойдалилари юқ бўлмайди. Сиз ўзгаришларни сезмай қолмайсиз, бироқ бошқа хасталиклар билан адаштиришингиз мумкин. Негаки ошқозон ости бези касалликларининг белгиси специфик эмас. Хўш, ошқозоности бези фаолиятида бузилиш борлигини қандай биламиз? Яллиғланиш, киста, тош йиғилиши, яна ўсма вужудга келиши боиси нима?

Яллиғланишни ўтказиб юборманг!

Ошқозоности безининг яллиғланиши панкреатит дейилади. Панкреатит клиник кечишига кўра, иккига бўлинади, ўткир ва сурункали.

Ўт-тош касаллигининг асорати сифатида юзага келадиганўткир панкреатит , асосан, 40 ёшдан ошган кишиларда учрайди. Мунтазам спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ҳамда ёғли егуликлар тановул қилиш меъдаости безини қийнаб қўяди. Хасталикни бу тури:

Ўткир интерстициал

Ўткир гемморагик (шиш)

Ўткир панкреонекроз

Ўткир йирингли панкреатит каби турларига ажратилган.

Кўп ҳолларда ўткир панкреатит холецистит фонида ўтиб боради ва бу хасталик аломатлари аниқлашда муаммолар туғдириши мумкин. Эпигастрал соҳада юзага келган санчиқли оғриқ қорин бўйлаб тарқаб, умуртқага асорат беради. Кўнгил айниши , қайд қилиш, тахикардия, ич кетиши кузатилиши мумкин. Хасталик қон тахлилида ҳам аниқланиши мумкин. Қон зардобида лейкоцитоз ва амилаза даражаси ортади.

Ўткир панкреатит ташхиси қўйилдими, албатта даволаниш зарур. Эътиборсизлик қилинса, ошқозон ости абцесси, яъни йиринглаш келиб чиқади. Бунинг эса охири операция.

Хўш сурункали панкреатит-чи, наҳо у билан бир умр даволаниш керак бўлса? Шифокор тавсияларига амал қилинганида, хасталик ривожланмайди. Гиперпластик, атрофик (фиброз) хамда кальцинозли сурункали панкреатитни назоратга олиш мумкин.

Ошқозоности соҳасидаги симиллаган оғриқ сизда сурункали панкреатит юзага келганидан дарак бериши мумкин. Ҳар қандай оғриқда шифлкорга боринг.

Киста хам бўладими?

Ҳа! Ошқозоности бези шираси билан тўлган бўлиб, меъдаости тўқимасида юзага келади. Кисталар туғма, яллиғланиш ёки жароҳат асоратида келиб чиққан, паразитлар сабаб хосил бўлган ва неопластик кўринишда учрайди. Ошқозоности безида киста юзага келагнида бемор ушбу соҳада оғирлик ва симиллаган оғриқни сезади. Қўл билан пайпасланганда, эпигастрия “ҳудудида” томир урушини эслатувчи холат сезилади. Хасталикни ташхислашда асосан УТТ, МРТ ва КТ  усуллари қўлланилади. Шунингдек, қорин бўлиғи пункцияси ўтказилиши ҳам мумкин.

Киста хавфли ўсимта ёхуд тузуалмас дард эмас. Тўғри олиб борилга муолажа шифо топишингизга кўмак беради. Муолажа киста хажмига кўра белгиланиб, кичик ўлчамлилари консерватив даво чоралари ёрдамида даволанади. Катталари эса эндоскопик жаррохлик амалиёти ёрдамида бартараф этилади.

Панкреолитиаз ҳақида эшитганмисиз?

Меъдаости безида тош йиғилиши тиббиётда панкреолитиаз деб юритилади. Тошлар ошқозон ости бези йўллари, шунингдек ушбу аъзо паренхимасида тўпланиши мумкин. Тош мавжудлигининг симптомлари анчайин сезиларли бўлиб, бунда бемор кўнгил айниши, вақти вақти билан қайт қилиш, тери қатламларининг сарғайиши, сўлак ажаралишининг ортиши каби нохушликлардан шикоят қилади. Қорин соҳасида пайдо бўлган оғриқ аввал белга, сўнг куракларнинг ўрта қисмига тарқалади. Тошлар ҳақида эшитиб дарров жарроҳлик амалиёти ҳақида ҳаёл қилманг. Тиббий текширув хулосалари йиғилмаларни дори дармонлар ёрдамида тушириш мумкинлигини кўрстаса, шундай йўл тутилади. Каттароқ ўлчамли тошларгина оператив даво усулларига йўналтирилиши мумкин.

Ўсма қай бир касаллик асорати?

Онкологияда хавфли саратон касалликлари рўйхатининг юқори қаторларидан жой олган касаллик, бу ошқозоности ўсмасидир. Ўсмалар хавфсимз ва хавфли турларга бўлинади. Меъдаости безидаги липома, фиброма, аркома, гармонфаол ўсмалар: инсулома ва аденома хавфсиз турга мансуб бўлиб, нисбатан камроқ учрайди. Асосийси ошқозоности саратонидир.

Хасталик меъдаости безининг қай бир қисмида юзага келаганига қараб, турлича симптомлар кузатилиши мумкин. Масалан, беморда ошқозоности бези бошчаси саратони мавжуд бўлса, ўсма жигар йўлларни тўсиб қўяди. Натижада жигар фаолияти бузилади, иштахасизлик, хазм тизими ўзгаришлари, тери қатламининг сарғайиши келиб чиқади. Ўсманинг ўн икки бармоқли ичакка ўсишида эса  оғриқ, кекириш, тез-тез қайт қилиш кузатилиши мумкин.

Саратон ошқозоности безининг ўзида ёки унинг думи қисмида шаклланган бўлса, тери сарғимтирлиги кузатилмасада, бемор иштахасизлик, кескин вазн йўқотиш, кучли оғриқдан азобланиши мумкин.

Меъдаости бези аниқланганида асосан оператив даво чоралари қўлланилади. Бунда ўсманинг жойлашуви, хажми, касалликнинг ривожланиш ҳолати бор-йўқлиги синчиклаб ўрганилади. Саратон вҳқай кўринишда ва қайси аъзода бўлмасин, давоси бор касаллик. Шунчаки организмдаги ўзгаришларга бепарво бўлманг, ўз вақтида шифокор кўригида ўтинг.

Профилактикани унутмадингизми?

Меъдаости бези касалландими, нонушта, тушлик, толмачой ва кечки овқатни ўтказиб юборманг. Бу кассалик қайталанмаслигининг асосий шарти ва олдини олиш чорасидир. Зарарли одатлардан, яхшиси, ошқозоности бези яллиғланмасидан воз кечинг.  Маълумотларга кўра, спиртли ичимликлар истеъмоли ички аъзо касалликларининг бош сабабчиси хисобланади.

Енгил жисмоний машқлар, нафас гимнастикаси, йога, пиёда юриш, сузиш машғулотлари – бир сўз билан айтганда , меъёрий жисмоний фаоллик фақат фойдангизга.

Муолажанинг асосий шарти парҳез!

Шифокор сизга зарур дори воситаларини буюрди дегани, пархез у қадар муҳим эмаслигини англатмайди. Гап ошқозоности бези ҳақида борар экан, нима истеъмол қилаётганингизга аҳамият берасиз. Энди қаттиқ қовурилган, ёғли, аччиқ, шўр, дудланган, консерваланган, ярим тайёр маҳсулотларни таомномангиздан ўчиринг. Енгил углеводларни ҳам камайтиринг. Таом ва егуликларни буғда ёки димлаб пишириш мумкин. Муолажанинг дастлабки давридақовурилган овқатлар тавсия этилмайди. Илгари  маҳал аранг таомланган бўлсангиз, ошқозоности бези  хасталангач, оз-оздан 6-7 махал таомланишга ўрганасиз. Овқатланганда тўйиб еманг, аммо оч юриш ҳам мумкин эмас. Таом ва егуликлар, суюқликлар фақат илиқ ҳолда ичилади. Қайноқ чой ва яхна ичимликлар энди сизни қизиқтирмасин.

Бир марталаик муолажа билан кафолатланманг. Даво чоралари ниҳоясига етгач, такроран тиббий кўрикдан ўтинг. Кейинчалик ҳатто безовталик бўлмаган тақдирда ҳам шифокор кўригидан ўтишга эринманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

 

Манба:  "Суғдиёна" газетаси

Орқага Чоп этиш