ru uz
Ходунок зарарми?

Бола соғлиги ва ривожланиши унинг ҳаракатига боғлиқ. Лекин онанинг ҳар доим ҳам бунга вақти ва кучи бўлавермайди, қолаверса, бола она қўлида юришни ўрганишга интилмайди. Ана шундай пайтда юришга ўргатувчи аравачалар қўл келади.

Ижобий томонлари

«Кўпинча ёш она болага қараш, уй ишлари ва оиласининг бошқа аъзоларига эътибор кўрсатаман, деб чарчаб қолади. Бу эса стресс ҳолатига тушиб қолишга ва лактациянинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Болалар аравачалари эса қўлларингизни бўшатиб, болани кузатган ва у билан гаплашиб турган ҳолда бошқа ишларингизни қила олишингизга имкон яратади.

Бундай аравачалар боларга завқ бағишлайди. Аравачада бола ҳар хил ҳаракатларни амалга ошира олади: туради, қимирлайди,  ён-атрофга қарайди ва юришга ҳаракат қилади.

Салбий томонлари

Аравачада узоқ вақт ўтириш, ҳали суяги қотмаган бола оёқларига зарар келтириб, уларни деформацияга олиб келади.,, умуртқа поғонпсида эса қийшайиш юзага келади.

Аравача уй жиҳозлари ва эшиклар орасида тиқилиб қолиши мумкин, шунда бола асабийлашади ва сизни кўмакка чақира бошлайди.

Болакайни аравачага тахминан :6 ойликдан кейин, фақатгина ўзи мустақил ўтиришни бошлаганида ўтқазинг. Унинг қовуқ қисмида яралар ва қизаришлар, рахит аломати, оёқ тонуси юқори ёки паст бўлса, тоби бўлмаса ёки кайфияти йўқ бўлса, асло аравачага ўтқаза кўрманг. Шунингдек, аравачага ўтказишдан олдин товонини тўғри қўйиши учун, албатта, оёқ кийим кийдиринг. Аввал 3 дақиқадан бошланг ва бора-бора вақтни кўпайтириб боринг, максимал вақт 40 дақиқа. Бир кунда икки марта 40 дақиқадан ўтириши кифоя.

 

Орқага Чоп этиш