ru uz
Бачадон бўйни саратони

Бачадон бўйни саратони – бу бачадон бўйинчасини ёмон сифатли ўсмаси бўлиб, асосан 35-40 ва 55-65 ёшли аёлларда учрайди. Бачадон бўйни раки рак олди хасталиклари хисобланадиган дисплазия ва неоплазия натижасида шаклланади. Бу патологик холатлар 90% холларда инсон папилломаси вируси томонидан чақирилади.

Агарда ушбу рак олди холатларини ўз вақтида даволамаса улар тезда икки типдаги ўсмага: яссихужайрали (90%) ва безли (10%) саратонга айланади. Хар йили дунё бўйича 500 000 та бачадон бўйни саратони аниқланади.

Хозирги замон тиббиёти бачадон бўйни ракини қандай стадияларида бўлишидан қатъий назар даволашни йўлга қўйган. Бачадон бўйни ракидан тузалиш 70% холларда кузатилади.

Бачадон бўйни раки сабаблари.

·        папилломавирус (16 и 18 штаммлари);

·        кекса ёш;

·        узоқ вақт гормонал контрацептив воситаларини қабул қилиш;

·        радиация;

·        жинсий аъзолар касалликлари;

·        эрта (16 ёшгача) никох ва хомиладорлик;

·        бачадон бўйни эрозиялари;

·        абортлар;

·        вирусли касалликлар;

·        чекиш;

·        туғруқда бачадон бўйни травмалари;

·        иммун тизим фаолиятини бузилиши.

Бачадон бўйни раки босқичлари.

Раколди холатидан рак ривожланиши учун 2-14 йил вақт сарфланади. Ракнинг 0 - босқичидан 4-босқичигача ўтиши учун 1-2 йил кифоя қилади. Аввал ўсмасимон хосила бачадон бўйинчасини ўзига тарқалади, кейин қўшни аъзоларга ўтади. Лимфа оқими бўйлаб эса узоқда жойлашган аъзоларга метастаз бериши кузатилади.

·        0 босқич: ўсмасимон хужайралар юқори эпителиал қаватни зарарлайди;

·        1 босқич: бачадон бўйинчаси стромасга ўсиб киради;

·        2 босқич: рак бачадон ва қинни зарарлайди;

·        4 босқич: рак тўғри ичак, сийдик пуфаги кейин бутун танага тарқалади.

Бачадон бўйни раки белгилари.

Касалликнинг эрта босқичларида аёлларда хеч қандай шикоятлар бўлмайди. Касаллик тасодифан профилактик гинекологик кўриклар (кольпоскопия) пайтида аниқланади. Кейинча аёлларда аввал гинекологик аъзолари сохасидаги сабабсиз дискомфорт пайдо бўлади.

Касаллик кучайганда қуйидаги белгиларни аниқлаш мумкин:

·    хайз циклига боғлиқ бўлмаган турли интенсивликдаги қон кетишлар;

·    алоқа пайтида ва ундан кейин қонли ажралмаларнинг келиши;

·    хайз циклини бузилиши (дисменорея);

·    сийишни бузилиши (охирги босқичларда ўсма сийдик найини қисиб кўйганда);

·    лимфостаз (охирги босқичларда ўсма лимфа қон томирларини қисиб кўйганда);

·    суюқ сувли ажралмалар (эпителиал каватдаги лимфа капиллярларини рак хужайралари томонидан парчаланиши хисобига пайдо бўлади);

·    оғриқ синдроми (жараён бачадон атрофидаги клетчаткага тарқалиб, чаноқ сохасидаги нервларни зарарлаганда кузатилади);

·    бадбўй хидли йирингли ажралмалар (ракнинг охирги босқичида кузатилади).

 

Умумий соматик белгилар қуйидагилар:

·    тез толиқиш, бўшашиш;

·    субфебрилитет, узоқ вақт 37, 5С ушланиб туради;

·    анемия;

·    иштаха йўқлиги;

·    тез озиш;

Бачадон бўйни раки диагностикаси.

·    Бирламчи гинекологик кўрик ва анамнез йиғиш.

·    Лаборатор текширувлар: қин суртмасини текшириш, вирусларга текшириш.

·    Инструментал диагностика: УЗИ, Кольпоскопия, КТ ва МРТ.

 

Бачадон бўйни ракини даволаш.

Даво тактикаси касаллик босқичига, аёлнинг ёшига, ёндош касалликлар мавжудлигига боғлиқ.

·        Рак олди босқичида (дисплазиялар) суюқ азот билан криодеструкция, электрокоагуляция, лазерли хирургик йўл қўлланади.

·        Рак босқичида бачадон хирургик йўл билан олиб ташланади, химиотерапия ва нурли терапия қўлланилади.

Орқага Чоп этиш