ru uz
Саратонни даволаш усуллари. Унинг ривожланмаслиги учун нима қилмоқ керак

Нима учун ракни даволаш қийин.

Рак касаллиги бартараф қилишнинг энг асосий муаммоси одам организми иммун тизимини мутант хужайраларни ёт таначалар сифатида илғаб ололмаслигидир. Бу организмнинг паразитларга нисбатан хеч қандай реакция бермаслиги ва «хеч нарсани тушунмасдан» ўлиб кетишига сабаб бўлади.

Ёмон томони шундаки даволаниш мақсадида, рак хужайраларини ўлдириш учун организмга юбориладиган дори воситалари иммун тизими томонидан агрессорлар сифатида ушланиб олиниб, уларни керакли манзилларга етиб боришига тўсқинлик қилиши ва организмдан чиқариб юборишга интилишидир. 

Ўсмаларни йўқотиш учун олимлар бир қатор айёр ва ғайриоддий усуллар қўллашади.

Радиотерапия. Организмга юборилган металл нанотаначалари юборилади. Хужайра мембраналаридан осонгина ўтиб ўсмага бориб тўпланганда, уларни радионурланиш ёрдамида қиздирилади ва натижада ўсмалар организм учун зиён етказмаган холда ўлади. 

Инсонга «стерил» сальмонеллалар юқтирилади. Бу сальмонелларнинг хар бирига дори воситаси бириктирилади. Улар исталган мембраналар (шу жумладан ўсмаларга хам) орқали эркин кириб боради ва таъсирини ўтказади, яъни рак хужайраларини ўлдиради. Натижа олингач сальмонеллаларнинг ўзлари йўқ қилинади.

Химиотерапия усули кўпчиликка фильм ва сериаллар орқали таниш бўлиб, эффектив аммо одам организми учун хавфли ракдан қутулиш усули хисобланади. Кучли биоактив химиявий моддалар таъсиридан сўнг бутун организм зарарланади ва бемор ракдан халос бўлган тақдирда хам бутун қолган хаёти давомида ногирон бўлиб қолиш хавфи юқори бўлади.

Радикал усул. Операция йўли билан карциномаларни кесиб ташлашнинг хам иложиси бор. Аммо хамма ўсмалар хам ташрих учун яроқли хисобланмайди. Айниқса метастаз бериб улгурган ўсмаларга кафолат берилмайди.

 

Хулоса.

Рак – бу тананинг ички ва ташқи мутагенларга реакцияси хисобланади. Ракдан халос бўлишнинг энг осон йўллари канцероген омиллардан узоқроқ юриш хисобланади, яъни: чекмаслик, алкоголь ичмаслик, химикатли хаводан нафас олмаслик, носоғлом овқатларни емаслик, вирусли касалликлар таъсиридан химояланиш.

Инсон танаси қанчалик кучли тобланган бўлса у шунчалик ташқи микроорганизмлар чақирадиган касалликларга чидамли бўлади. Аммо организмнинг хусусий хужайралари анча хавфли хисобланади.

Йилдан-йилга тиббиёт сохасида рака қарши курашнинг янги-янги усуллари ихтиро қилинмоқда. Вақтлар келиб, оддий тумов профилактикаси каби инсониятнинг рак касалликларидан хам профилактика қилиниши эхтимоли юқори хисобланади. 

Орқага Чоп этиш