ru uz
Остеопорознинг профилактикаси ва овқатланиш

Остеопороз  ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган хасталиклар сирасига киради ва суяк тўқималари массаси йўқотилиши ва микроархитектоникаси ёмонлашиб, унинг зичлиги пасайишига олиб келиши билан ифодаланади. Бунда суяк синишлари хавфи салмоқли даражада ошади.  Ҳозирги пайтда  ҳар йили 12,5 миллиондан ошиқ бўкса бўйинчаси синишлари қайд этилади ва бу рақам  бизнинг асримиз ўрталарига бориб қари одамлар сони кўпайиши ҳисобига  тўрт баробаргача ошиши мумкин. Ушбу касалга чалинганлар ичида 75 % ни постменопауза давридаги аёллар ташкил этадики,  бу ҳолат ушбу ҳасталик ривожланишида гормонал омиллар етакчи роль ўйнашидан дарак беради.

Остеопороз ривожланишида алиментар омиллар ҳал қилувчи бўлмаса-да, аммо муҳим роль ўйнайди.

Касалликнинг кечиши кальций алмашинуви бузилиши ва унинг витаминлар-гормонлар регуляциясидаги самарадорлиги пасайиши билан бевосита боғлиқдир. Остеопороз пайдо бўлиши хавфи узоқ давом этувчи алиментар кальций танқислигида ва D витамини етишмаслигида айниқса ошади. Остеопороз патогенезида, шунингдек, суяклар тўқимасининг алмашинув жараёнларида  бевосита иштирок этувчи  нутриентлар: рух, мис, марганец, кремний, А, С, К витаминлари, калий ва натрий ҳам катта роль ўйнайди.

Кекса инсонларда остеопороз ривожланиши ва профилактикасини белгиловчи омиллар (ЖССТ, 2003)

     Хавфни камайтирувчи

       Хавфни оширувчи

                                                      Исботланган

Мунтазам жисмоний фаоллик

Кальций

D витамини

Оптимал инсоляция

Гормонал дисфункция

Алкоголни суистеъмол қилиш

Тана вазни пастлиги

                                               Юқори эҳтимолли

Мева ва сабзавотлар

Соя маҳсулотлари

Ош тузини ошиқча истеъмол қилиш

Оқсилни ошиқча истеъмол қилиш

Остеопороз мажмуавий профилактикасининг алиментар таркиб этувчиси талаб қилинувчи миқдордаги кальций ва D витамини (мос равишда камида 800 ... 1000 мг ва 5 ... 10 мкг)ни  сут ва сут маҳсулотлари ҳисобидан таъминлашдир.  Турли сабабларга кўра уларни истеъмол қилиш имкони бўлмаганда, рационга бошқа кальций манбаларини, бойитилган маҳсулотлар ва қўшимчаларни киритиш зарур.

 

Манба: Г.Шайхова "Овқатланиш гигиенаси"

Орқага Чоп этиш