Соғлом овқатланиш деганда инсоннинг ҳаёт фаолияти, меъёрий ўсиши ва ривожланишини таъминлайдиган, унинг саломатлигини мустаҳкамлайдиган ҳамда касалликларни олдини олишда ёрдам берадиган овқатланиш тушунилади. Соғлом овқатланиш соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Кунлик овқатланиш қуввати, одамнинг кунлик сарфлайдиган энергисига мос келиши соғлом овқатланишнинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Биз кўп холларда сарф қилинадиган энергияга қараганда, овқат орқали кўпроқ энергия қабул қиламиз. Таркибида ёғ, қанд миқдори кўп бўлган, ўта калорияли озиқ-овқат маҳсулотларинг кўпроқ истеъмол қиламиз. Ҳаёт тарзимиздаги бу нуқсонлар семизлик, диабет, қон босимининг кўтарилиши, атереосклероз, инсульт, инфаркт ва шу каби бир қанча юрак-қон томир касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади десак муболаға бўлмайди.
Соғлом овқатланиш қоидаларидан бири, овқатланишда ишлатиладиган маҳсулотларнинг хилма-хил бўлишидир. Бу қоидага риоя этишлик тана аъзолари ва тизимларнинг меъёрдаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, эрта қариш ва турли хил касалликларни олдини олиш ҳамда ташқи муҳитнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган озиқ моддалар билан таъминлаш имконини беради. Таркибида у ёки бу зарур озиқ моддани кўплаб миқдорда сақловчи маҳсулот, организмни озиқа модда билан таъминловчи озиқа манбаи деб юритилади. Масалан, сут маҳсулотлар кальцийнинг, гўшт-темирнинг, япроқли кўкат – фолат кислотасининг, сабзавот ва мевалар - С витамини ва фолат кислотасининг манбалари ҳисобланади. Бу маҳсулотларда ҳаёт учун зарур бўлган бошқа бир қатор озиқ моддалар жуда кам бўлиши ёки умуман бўлмаслиги мумкин. Бу эса, овқатланишдаги турли хилликнинг зарурлигини яна бир бор таъкидлайди.
Ҳайвон маҳсулотларидаги оқсиллар, ўсимлик оқсиллари олдида бир қанча афзалликларга эга. Шу билан бир вақтда аминокислоталар таркиби бўйича яхши балансланган рационни, гўштсиз ҳам, масалан ўсимлик туридаги маҳсулотларни, сут маҳсулотлари ва тухум билан мужассамлаштириш асосида ҳам тузиш мумкин.
Озиқ моддаларга бўлган эҳтиёж, турли одамларда турличадир: у жинсга, ёшга, жисмоний фаолликка, моддалар алмашинуви ва саломатлик ҳолатларига боғлиқ бўлади.
Соғлом овқатланишнинг 12 тамойили
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ЖССТи билан биргаликда Республикамиз аҳолиси учун соғлом овқатланиш тамойиллари ишлаб чиқилди. Овқатланишда ушбу тамойилларга риоя этиш юқумли бўлмаган сурункали касалликларни олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Соғлом овқатланиш тамойиллари: