ru uz
Пищевое отравление

Овқатдан заҳарланиш - бу бузилган маҳсулотларни истеъмол қилиниши натижасида хазм қилишнинг бузилиши билан кечади ҳолатдир.

Болаларда овқатдан заҳарланишнинг асосий сабабчиси - шахсий гигиена қоидаларига қилмаслик. Ёзги пайтларда болалар кўпроқ ифлос сув ва ювилмаган мевалардан зарарланишади.

asd

Овқатдан заҳарланиш қуйидаги ҳолларда вужудга келиши мумкин:

- истеъмолга яроқсиз меваларни истеъмол қилиш;

- ювилмаган мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш;

- ифлос қўлларни ва ердан бирон - бир нарсани олиб оғизга солиш;

- чўмилиш вақтида очиқ сув ҳавзасидаги ифлос сувни ичиш;

- бемор инсон билан мулоқотда бўлганда зарарланиш;

Овқатдан заҳарланишнинг белгилари:

- ҳолсизлик;

- дармонсизлик;

- бош айланиши;

- бош оғриши;

- қорин соҳасида оғриқ;

- иштаҳанинг йўқолиши;

- ич кетиши;

- оғиз қуриши;

- кўнгил айниши;

- ҳарорат кўтарилиши;

- қайд қилиш;

- ичнинг суюқ кетиши (шилимшиқли, қонли ва кўкимтир)

Юқоридаги белгилар кузатилганда, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг!

asd

Керакли маслаҳатлар:

Бола овқатдан заҳарланганда, зудлик билан шифокорни уйга чақиринг.

Шифокор овқатдан заҳарланиш сабабларини аниқлаб, даволаш учун керакли маслаҳатларни беради.

Шифокор келгунга қадар кўпроқ суюқлик (қайнатилган сув, кўк чой ва газланмаган сув)ичиринг.

Овқатдан заҳарланишни олдини олиш мақсадида болага қуйидаги кўникмаларни ўргатиш керак:

қўлларни ҳожатдан олдин ва кейин, кўчадан келгандан сўнг, овқатланишдан олдин ва ўйинчоқларни ўйнагандан сўнг совунлаб ювиш;

- бировнинг овқатини, сувини бир идиш ва бутилкадан истеъмол қилмаслик;

- уйсиз ва бегона ҳайвонларни силамаслик ҳамда овқатлантирмаслик;

ошхоналарни тозалигига эътибор бериш;

шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш;

- тез бузиладиган маҳсулотларни музлатгичда сақлаш;

- ахлат соладиган ичишни устини ёпиқ ушлаш;

- маҳсулотларни истеъмол қилишдан олдиноқар сувда ювиш ва зарарсизлантириш;

- қайнатилган сувдан фойдаланиш;

- мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювиш;

- овқатларни устини ёпиқ ҳолда сақлаш;

- маҳсулотларни истеъмол қилишдан олдин ишлаб чиқарилган муддатига эътибор бериш;

asd

asd

Эсда тутинг!

Овқатдан заҳарланиш - бу касаллик ва уни олдини олиш мумкин.

asd

Овқатдан заҳарланиш

asd

Орқага Чоп этиш