Нутқ муаммолари, хусусан, дудуқланиш ҳақидаги тасаввуримиз, кўпинча кичик ёшдаги болалар билан боғлиқ. Аммо тутилиб сўзлаш ёки айрим товушларни нотўғри талаффуз қилиш ўсмирлар, ҳатто, ёши катталарда ҳам учраши мумкин. Тўғри топдингиз, бу болаликдаги охирига етказилмаган муолажаларнинг асоратидир! Хўш, энди ҳеч нима қилиб бўлмайдими, дерсиз? Бўлади! Ягона шарти мутахассисга мурожаат қилиб, комплекс тарзда шуғулланиш ва кўрсатмаларга риоя этишдир! Фаҳмлаганингиздек, бугун шу ҳақида суҳбатлашамиз!
10—15 йил ортга қайтамиз, негаки...
Дудуқланиш оғир нутқ камчилиги ҳисобланади. Аксар ҳолларда нутқий муаммолар кичик ёшдаги болаларда кузатилиб, унинг пайдо бўлиши бир қанча омилларга боғлиқ. Мугахассислар дудуқланишнинг келиб чиқишини икки асосий ҳолатга боғлашади, булар: невротик (орттирилган, боладаги кучли руҳий зўриқиш, стресс, қўрқув асоратлари); невроз (туғма куринишда бўлиб, ҳомиладорлик давомида аёл қаттиқ асабийлашгани, депрессияда бўлгани, инфекцион касалликлар билан оғригани, биринчи уч ойликда боланинг нерв тизими ривожланишига ножўя таъсир кўрсатган ташқи омиллар).
Нутқ, асли, икки ёшдан сўнг ривожлана бошлайди. Фарзандининг сўзларни нотўғри талаффуз қилаётгани, товушларни ютиб ёки аксинча, бузиб айтаётганидан ташвишланган ота-оналар ўз вақтида мутахассисларга мурожаат қилишлари шарт. Негаки, мазкур ҳолат марказий нерв тизимидаги носозликлардан дарак бериши мумкин. Айримлар «Логопедга олиб борсам кифоя», деб ўйлашади, бу хато! Логопед болакай билан суҳбатлашгач, машғулотларни бошлашдан олдин невролог-шифокор кўригини тавсия этади. Тўғри олиб борилган муолажа бола беш ёшга тўлгунига қадар давом эттирилса, кейинчалик дудуқланиш қайталанмаслиги мумкин.
Тиббий текширувлар нима учун керак?
Бош мия электроэнцефалография текшируви (ЭЭГ)нинг ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад, миядаги психофизиологик жараёнларга баҳо беришдир. Мутахассис, ЭЭГ хулосасига кўра, боладаги дудуқланиш психоген омилларга боғлиқми ёки органик ҳолатгами, аниқлайди. Талваса хуружларига мойиллик кузатилаяптими ёки йўқ, бош мия қай даражада фаол - эътиборга олинади.
Фаҳмлаганингиздек, аввал бош мияни тўғри ишлашга ўргатиш керак, буни эса мия тўлқини — альфа ритм бажаради. Альфа ритм киши зўриққанида, стресс, хавотир, қўрқув, кучли ҳаяжон ёки бирор масала юзасидан ўй-фикрлар мавжуд ҳолатда заифлашади, баъзан умуман йўқолиши ҳам мумкин. Танангизни бўш қўйиб, диққати жамлашга ҳаракат қилсангиз, кўзлар юмуқ бўлганида альфа ритм янада фаоллашади. Дудуқланиш муолажаси альфа ритмлар ёрдамида бош мия функцияси меъёрий ҳолат келтирилгач, логопед ва психолог мутахассислар кўмагида давом эттирилади. Яъни аввал невролог шифокорнинг тиббий хулосаси ва керакли даво чоралари, сўнг нутқ ўзгаришлари тартибга солинади.
Машғулотлар бошланди!
Бош мияда юзага келган маълум кўникмалардан сўнг логопед ва психол мутахассислар ўз вазифаларини бажаришга киришиб, эришилган натижани му таҳкамлашга ҳаракат қилишади. Шу ўринда муолажани комплекс тарзда ўтказмасл фақат дори-дармонлар билан чекланиш кейинчалик муаммо қайталанишига зам ҳозирланишини айтиб ўтмоқчимиз! Ўсмирларда кузатиладиган дудуқланишни асосий сабаби ҳам шу!
Индивидуал ва гуруҳ машғулотларида, артикуляция машқлари, нафас гимнастикаси, танани бўшаштириш, аутотренинг машқлари ўтказилади. Бу биринчи босқич, кейингиси эса психолог иштирокида амалга оширилиб, кўпроқ бола руҳияти билан ишланади. Айрим ота-оналар наздида логопеднинг ўзи кифоя, психологга зарурат йўқдек. Аслида эса дудуқланиш боланинг ўзига бўлган ишончининг пасайивмбошқаларга қўшила олмаслик, турли комплексларни пайдо қилиши мумкин. Психолог юзма-юз мулоқотдан сўнг, ўсмирда дадилликни шакллантириш, ўзига нисбатан ишончни ошириш, ўз устида
ишлаш, сўзлаётганда хавотир, қаяжон, қўрқувга берилмасликни ўргатади.
Асли, дудуқланиш муолажаси тўрт босқичда амалга оширилиши лозим. Ҳар бирида нутқ аъзоларини ривожлантириш устида иш олиб борилади ва тизимли даво чораси, албатта, кутилган натижани беради.
Ҳар бир даврда ўзгаришлар бор!
Фарзандингиз уч ёшга тўлди, беш, етти, ўн икки... Ҳар бир даврда бола организмида эндокрин, гормонал ўзгаришлар юз беради ва табиийки бу бош мия фаолиятида акс этмай қолмайди. Энди бош мия янада кўпроқ маълумотларга эга ва уларни эплаш учун ўз функциясини тўғри бажариши керак. Борди-ю, бунинг акси бўлса, миядаги носозлик нутққа ҳам таъсир этади. Ҳатто, ўсмир ўғил-қизингизнинг қаттиқ ҳаяжонланиши, асабийлашиши ва балоғат даврига хос эмоционал ҳолатлар ҳам талаффузида сезилиши мумкин. Нутқ бузилиши иккиламчи «дефект» - руҳий мувозанатнинг ўзгаришини етаклаб келади.
«Овозимдан уяламан...»
Мавзуни ўрганиш асносида бир неча ойлардан буён машғулотларни канда қилмаётган қиз билан танишиб қолдик. Мураббийнинг айтишича, кичиклигидан дудукданган қиз, жуда паст овозда сўзлашар, савол берсангиз ҳаяжондан қизарар, ўзига ишончи йўқ, бошқалардан ўзини олиб қочадиган аҳволда бўлган. Тизимли олиб борилган машғулотлар ҳали замон совчилар оғиз соладиган қизда дадилликни шакллантирди.
Равон сўзлаши, ҳар бир товушни ўз ўрнида талаффуз қилишини кўриб, дудуқланиш муаммоси бор бўлганига ишонмайсиз. Эришган ютуқларининг сирини эса суҳбатдошимиз астойдил ҳаракат қилиш ва машғулотларга зўр бериш орқали эришгани билан изоҳлади. Демак, ўсмирлар ва ҳатто катталардаги дудуқланишни ҳам бартараф этиш мумкин!
Сузиш машғулотларига ёзилинг.
Мутахассислар 5-6 ёшдан бошлаб сузиш машқларига қатнашни тавсия этишади. Сувда тана бўшашади, мушаклар яхши ишлайди, кўкрак қафаси кенгаяди, иммунитет чиниқади. Дудуқланиш кузатилган болаларнинг ота-онаси бу ҳолатга эътиборли бўлишлари лозим. Шу билан бирга ҳар олти ойда бир марта гижжаларга қарши синама топшириш ва организмни зараркунандалардан тозалаб бориш керак. Паразитлар иммун тизимининг кушандаси ҳисобланади. Иммунитет заифлашдими, мияда қон айланиши бузилади, токсинлар ажралиши кўпайгани сайин бола асабий ва тажанг бўла бошлайди.
Саҳна нутқини ўрганмоқчимиз?
Нутқида муаммо йўқ, аммо келгусида актёр ёки сухандон бўлишни ният қилган, ёхуд шунчаки талаффузи устида ишлашни ва равон сўзлашни истаганлар ҳам логопедик машғулотларга қатнашлари мумкин. «Ёш сухандонлар» каби машғулотлар саҳна нутқини ривожлантириш, овоз устида ишлаш, катта давраларда бемапол сўзлай олиш қобилиятини шакллантиришга қаратилган.
Қандай усулларга мурожаат қилинади?
Дастлаб нутқсиз нафас машқлари бажарилади. Кейинги кунларда овоз машқлари, чўзиб икки-учта товуш, бўғин, сўзларни талаффуз қилиш ва аутотренинг машғулотлари ўтказилади. Тинчлантирувчи массаж, танани бўшаштириш усуллари товушни тўғри ҳосил қилишда нутқ аъзоларига юклама тушмаслигини таъминлайди. Машғулотлар умумий ҳисобда 3 ой (30 та машғулот) давом эттирилиб, сўнг уч ой танаффус берилади. Бу вақтда уйга берилган вазифаларни бажариш, нутқ машқларини такрорлаб бориш лозим. Танаффусдан сўнг машғулотларнинг кейинги босқичига ўтилади. Шу тариқа дудуқланиш 2 йил мобайнида муолажа қилинади.
Тил тагини кестириш, нафаси ўткир домлаларга ўқитиш, бедана гўштини едириш каби халқона усулларнинг ҳеч бири дудуқланишда кор қилмайди. Негаки, муаммо асаб тизими билан боғлиқ ва уни даволаш учун бош мия фаолиятини текшириш шарт.
Манба: "Суғдиёна " газетаси