ru uz
Ҳаво муҳитининг биологик хоссаси.   

Карбонат ангидрид гази нафас олиш орқали ажралади, чунки организмда рўй берадиган кўпгина биокимевий жараёнларнинг охирги маҳсулоти хисобланади. Бундан ташқари СО2 чириш жараёнида, ёқилғиларнинг ёниши, саноат корхоналарида технологик жарарёнлар оқибатида кўплаб ажралиши мумкин. Агар табиатдаги ўсимлик дунёсида кузатиладиган фотосинтез дарарени бўлмаганда эди атмосфера ҳавосида унинг миқдорини жуда тез тўпланиши кузатилар эди. Бу газнинг санитар аҳамияти ҳам каттадир. Сўз турар-жой бинолар ҳавоси ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга саноат корхоналари ҳавоси, жамоат жойлари, касалхоналар палаталари ҳавоси таркибидаги СО2 газининг тўпланиш ҳолатлари кузатилар эди. Шунинг бундай хоналар ва бинолар ҳавосини сифатли шамоллатиб туриш талаб этилади. Турар-жой бинолари ҳавоси таркибида СО2 газининг РЭК 0,1% га тенг деб қабул қилинган. Шу миқдордан озгина кўпайиш организмни захарланишга олиб келмайди, аммо шу хоналар ҳавосининг ифлосланганлигидан далолат беради яъни антропоген ифлосланганлигини кўрсатади. Шунинг учун СО2 гази хоналар ҳавосининг ифлосланганлигининг қиёсий кўрсаткичи сифатида қабул қилинган. Охирги ўн йилликларда инсонларнинг жадал хўжалик фаолиятлари тезлашиши оқибатида ва кўпинча оқилона ташкил этилмаган хўжалик фаолияти туфайли СО2 нинг атмосфера ҳавосидаги концентрацияси ортиб кетаётганлиги кузатилмоқда. Мас., катта саноат шахарлари ҳавоси таркибидаги СО2 газининг концентрацияси 0,05-0,06% га тўғри келади. Унинг атмосферадаги миқдорини 1.5-2 мартага кўпайиб кетиш муаммоси, бутун дунё муаммоси деб қаралмокда, чунки СО2 гази ер юзасида инфрақизил нурларни тутиб қолади, натижада шу жойдаги иқлимни ўзгартириб юборади. Олимларнинг хисобларига қараганда агар бутун атмосфера бўйича СО2 нинг концентрацияси 0,06% га ортиб кетса, ҳавонинг ўртача ҳарорати 4,5о С га кўтарилади. Бундай катастрофик оқибатларни олиб келишига замин яратади демакдир: яъни бутун дунё худудини чўл зоналарига айланиб кетиш хавфини, қурғоқчилик, музликларнинг эриб кетиши, Дунё океани сатхининг кўтарилиб кетиши ва жуда катта худудларда сув тошқинларига сабабчи бўлиши мумкин. Карбонат ангидрид газининг бундай таъсир самарасини "ИССИҚҚОНА САМАРАСИ" деб бахоланиб, глобал муаммолар қаторига қўшилган, чунки бундай таъсир оқибатларининг айримлари хозирги кунда қайд қилинмокда.

Хаво мухитининг асосий кисмини азот гази ташкил килади. Бу газнинг инсонларнинг хаёт фаолиятларидаги тутган ўрни барчамизга маълум. Азот гази табиатда доимо айланиб туради, натижада йил давомида ҳайвон организмлари ва ўсимлик дунёси томонидан ўрта ҳисобда 360 млн тонна азот ўзлаштирилади.

Унинг ўрнини тўлдириш жуда мураккаб, мас., 1 тонна ёқилғини ёниши натижасида бор-йўғи 15 кг азот ҳосил бўлади, Шу кунгача азотнинг организмдаги физиологик тутган ўрни тулиқ ўрганилмаган. Азот атмосфера хавосидаги кислородни суюлтириб турувчи газ деб ҳисобланади.

Азот газининг КЕССОН касаллигидаги тутган негатив ўрни ҳаммамизга маълум. Кессон- бу остида фаолият кўрсатадиган иншоот бўлиб, сув ости тоннелларини қуриш, кўприклар қуриш , ер ости конларда ишлаш ва бошқа сув ости ишларини бажаришда кузатилади. Кессонли шароитда ишлашда юқори хаво босими яратилади, бу эса у ерга сувнинг кириб кетишини олдини олади. Бундай шароитда иш бажарганда хаво орқали қабул қилинадиган азот гази организмдаги суюқликлар - қон, туқималараро суюқликларда кўп миқдорда эрийди, нормал шароитда эса бундай жараён кузатилмайди. Ана шундай шароитда иш бажариб, кейинчалик сув остидан ер сатхига тез кўтарилиш оқибатида организмдаги эриган азот тез ва тўлиқлигича организмдан ўпка орқали чиқиб кетишга улгурмайди, натижада қон ва бошқа суюкликларда газ пуфакчаларини ҳосил қилади. Қон томирларининг ана шундай газ пуфакчалари билан тўсилиб қолиши (газли эмболия) бир қатор касаллик белгиларини келтириб чиқаради, жумладан кучли бош оғриши, буғинларда оғриқ, туқималарда ғичирлаш сезгиларини уйғотилиши кабилар. Шунинг учун бу касалликни “Кессон касаллиги” деб номланган. Бундай касаллик холатлари кессон шароитида ишловчиларда юқори атмосфера босимидан нормал босимга тез ўтиш шароитида содир бўлади. Кессон касаллигини олдини олиш учун ер сатхига жуда секинлик билан кўтарилиш мухим аҳамият касб этади, Бундан ташқари кессондаги хавони гелий-кислород аралашмали хаво билан алмаштириш ва бундай ишларга фақат жисмонан чиниққан бақувват одамларни қабул қилиш керак.

Клиник белгилари бўйича кессон касаллигига ўхшаш, аммо этиологияси бироз бошқача бўлган ДЕКОМПРЕССИОН касаллик тури ҳам мавжуддир. Бу касаллик нормал атмосфера босимидан бирданига жуда кам ёки паст босимга ўтиш шароитида юзага келади. Бундай тасодифлар юқори баландликларда парвоз қиладиган самолёт кабиналари, космик кемалар кабиналарининг герметиклиги бузилганда юзага келади. Бундай шароитда барча қон томирларида эриган газларнинг хаво пуфакчаларига айланиши кузатилади. Бунинг учун одамлар хаётини сақлаш учун самолет баландлигини яъни учиш баландлигини кескин пасайтириш тавсия этилади.

Атмосфера ҳавосининг таркибига кирувчи бошқа газлардан ОЗОН ва ГЕЛИЙ газларини таърифлаш кифоядир. Тропосфера ҳавоси таркибидаги озон концентрацияси фоизнинг мингдан бир улушига тўғри келади, аммо стратосфера қатламида унинг микдори анча юқори, шунинг учун ҳавонинг бу қатламини шартли равишда "озон қатлами" деб номланади. Бу хаво қатламининг аҳамияти жуда катта бўлиб, қуёш радиацияси таркибига кирувчи ва ер сатҳигача етиб келадиган ультрабинафша нурларнинг қисқа тулқинли қисмини ўзида тутиб қолади. Охирги ўн йилликларда Антарктида қитъасининг устида озон қатламининг юпқалашиши хақидаги маълумотлар матбуот саҳифаларида тез-тез учраб турибди. Бу феноменни "Озон тешиги" деб номланди. Бундай ҳолат қутб доирасидан четда (Запольяре) ва экваториал худудларда кузатилади. Бунга сабаб тариқасида инсонларнинг хаёт фаолиятлари натижасида атмосфера хавосига айрим кимёвий моддаларнинг ёки уларнинг бирикмаларини (фреонлар, азот оксидлари) кўп миқдорларда чиқарилиши натижасида юзага келади деб қаралади.

Гелий гази биологик инерт газлар қаторига киради. У азот газидан енгил. Бу газ ўпка туқимасини ателектаздан химоя қилади деган фикрлар мавжуд (ателектаз- ўпканинг бирор қисмини ҳавосиз бужмайиб қолиши). Бундан ташқари сунъий атмосфера ҳавосини суюлтирувчи газ ҳисобида кам қатнашади деган фикрлар бор.    

Ёпиқ хоналар ва атмосфера хавосида доимий равишда у ёки бу турдаги микроорганизмлар учраб туради. Кўпинча уларни тарқатувчи манба бўлиб бемор одамлар ёки касалланган хайвонлар бўлиб чиқади. Бундан ташқари хаво муҳити таркибида сапрофит микробларнинг бўлиши ҳам мумкин, улар одатда нормал шароитда шамол эсиши оқибатида тупроқ таркибидаги сапрофитларнинг хавога кўтарилишидан юзага келиши мумкин. Хаво таркибида бўладиган микроорганизмлар ичида кўпинча патоген микроорганизмларнинг ҳам учраши табиий бир хол бўлиб, шунга боғлиқ ҳолда хаво муҳити айрим турдаги юқумли касалликларни чақирувчи микробларни узатувчи муҳит бўлиб қолади. Хаво муҳити орқали вирусли инфекциялар, шу жумладан - грипп, ангина, бўғма, чечак, кўкйўтал, юқумли паротит, ўлат, сил касаллиги, куйдирги ва б.қ.

Инфекцияларнинг узатилиши ҳаво-томчи ва чанг орқали бўлиши мумкин, чунки касаллик тарқатувчи микроорганизмлар жуда майда сув томчилари ва аэрозоллар (сўлак томчилари, йўталиш, акса уришда учиб чиқадиган шилимшиқ таркибида), ёки бўлмаса чанг заррачалари юзасида бўлиб, ҳаво мухитида муаллақ холда узоқ муддатларда бўлиши мумкин. Хаво муҳити микроблар учун жуда қулай муҳит деб ҳисобланмайди, шунга қарамасдан заррачалар таркибидаги намлик уларнинг узоқ муддатларда яшаши ва ўз вирулентлигини бир неча соатдан бир неча кунгача сақланиб қолишига имконият яратади. Айрим турдаги микроорганизмлар - сил касаллигини ва куйдирги касаллигини чақирувчи микроблар ўз вирулентлигини бир неча ойларгача сақлаши мумкин.

Ҳаводаги микоорганизмларнинг миқдори айниқса даволаш муассасалари хавосининг тозалигини белгиловчи асосий кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. Операция хоналари, боғлаш хоналари, туғруқ заллари ва бўлимлари хавосида микроорганизмларнинг бўлиши (айниқса йиринг чақирувчи микроблар) касалхона ичи инфекцияларини келиб чиқишидаги энг муҳим омиллардан деб бахоланади. Бундай микроорганизмлар кўпинча операциядан кейин келиб чиқадиган йирингли асоратлар, туғишдан кейинги септик асоратларни келиб чиқишида аҳамиятга эга ҳисобланади.

Касалхоналар, поликлиникалар хавоси таркибида микробларнинг бўлиши, айниқса патоген микробларнинг бўлиши юқорида айтилганидек касалхона ичи инфекцияларини ёки амбулаторияга доир инфекцияларни келиб чиқишига шароит яратади, чунки бундай шароитда даволанадиган беморларнинг организмлари, аниқроғи беморлар организмининг реактивлиги нисбатан пасайган бўлганлиги учун касалликнинг келиб чиқиши осонроқ бўлади.

Йилнинг совуқ фаслида турар-жой бинолари хавосини тоза деб айтиш мумкин, қачон-ки 1 м3 ҳаво таркибида бўладиган микроорганизмларнинг сони 1500, ёзнинг иссиқ фаслида эса 2500 гача бўлса тоза ҳаво деб бахолаш мумкин.

Орқага Чоп этиш