ru uz
Ҳаво гигиенаси

Ҳаво муҳити одам организмининг саломатлик ҳолати ва функционал ҳолатларини аниқлаб берадиган муҳим омиллар қаторига киради. Ҳаво муҳитининг одам организмига таъсири ҳомилалик давридан бошланиб ва кейинчалик бутун умри мобайнида давом этади. Шунинг учун ҳарқандай вазиятларда ҳам ҳаво муҳитининг одам организмига энг мувофиф таъсир этишини таъминлаш учун шу муҳитнинг энг оптимал ёки одам организми учун узоқ муддат давомида таъсир эттирилганда ҳам салбий оқибатларга олиб келмайдиган бефарқ параметрларда бўлишига эришиш керак.

Ҳаво муҳити биосферанинг муҳим бир қисми хисобланади.

Ер шарининг ҳаволи кобиғи планета бўйлаб кўп минг километрларга чўзилиб кетади, амоо атмосфера ҳавосининг хусусиятлари турли баландликларда турличадир, шунинг учун атмосфера ҳавосини қуйидаги қатламларга бўлиш қабул қилинган:

-тропосфера-ер сатҳидан ўртача 8-10 км баландликкача бўлган масофа;

-стратосфера-10-30 км;

-мезосфера;

-ионосфера;

-теплосфера;

-экзосфера.

Инсонларнинг ҳаёт фаолиятлари асосан тропосфера қатламида ўтади, аммо юқори қаватларда учаоладиган авиациянинг яратилиши муносабати билан инсонлар стратосфера қатламларигача кўтарилиш имкониятларига эга бўлдилар, космик техниканинг яратилиши билан эса, инсонлар атмосферанинг юқори қаватларигача кўтарилиш имконига эгадирлар.

Гигиена нуқтаи-назардан атмосферанинг қуйидаги хоссалари энг кўп аҳамиятга эгадир:

1.Физикавий хосслари (ҳавонинг харорати, намлиги, харакат тезлиги ва йўналиши, атмосфера босими, электрланиш ҳолати, ҳаво муҳитининг радиоактивлиги)

2.Ҳаво муҳитининг кимёвий хосслари (табиий кимёвий таркиби, кимёвий аралашмалари)

3.Ҳаво муҳитининг биологик хосслари (ҳаво таркибида бўладиган микроорганизмлар ва уларнинг ҳаёт фаолиятлари натижасида юзага келадиган маҳсулотлари)

     Ана шу гуруҳларга доир ҳаво муҳитининг хоссларини гигиеник нуқтаи-назардан аҳамиятларини кўриб чиқамиз.

Ҳаво муҳитининг физикавий хосслари.

 Ҳаво харорати, намлиги, харакатининг тезлиги муҳим физиологик аҳамиятга эга бўлган омиллар гуруҳига киради.

Чегараланган бўшлиқда ҳавонинг харорати, намлиги, харакат тезлиги микроиқлим кўринишида таърифланади. Бу омилларнинг ўзгариш параметрлари одам организмида биокимевий ва физиологик жараёнларнинг даражаларини ўзгаришига сабабчи бўлади. Микроиқлим шароитлари энг кўп миқдорда организмнинг иссиқлик алмашиниш жараёнига таъсир кўрсатади. Мас., ҳаво хароратининг кўтарилиши бошқа параметрлар ўзгармаган шароитда организмда иссиқликни терлаш орқали кўпроқ ажралишига олиб келади, чунки бундай шароитда конвекция, кондукция ва нурланиш орқали иссиқликнинг ажралиши нисбатан камаяди.

Ҳаво харакатининг тезлиги ошганда терлаш жараёни яна ҳам ортади ва асосан конвекция йўли орқали амалга оширилади. Ҳаво намлигининг пасайиши эса, терлашнинг кўпайишига сабачи бўлади ва терлаш учун қулай шароит яратади. Демак, шу нарсани доимо назарда тутиш керак экан-ки, микроиқлим омиллари организмга биргаликда яъни комплекс таъсир кўрсатар экан, шунинг учун одам организмининг иссиқлик комфорти микроиқлимнинг гигиеник меёрларига риоя қилинган ҳолатлардагина эмас, балки унинг айрим парамтерларини бошқариш орқали эришиш мумкин бўлар экан. Мас., ҳаво харорати жуда юқори бўлганда организмдан иссиқликнинг узатилиши қийинланшади, аммо ҳавонинг харакат тезлигини ошириш билан организмдан исссиқликнинг узатилишини ошириш мумкин яъни организмнинг қизиши ва ўта қизишини камайтириш мумкин.

Нормал ҳолда кийинган одам унчалик оғир бўлмаган жисмоний ишни бажарганда агар ҳаво харорати 20-22о С (комфорт зонаси), унинг намлиги 40-60% бўлса ва ҳавонинг харакат тезлиги 0,1-0,4 м\сек ни ташкил этганда энг мувофиқ иссиқлик ҳолатини сезади. Шунинг учун микроиқлимнинг гигиеник меёралри ана шу параметрларга яқин қилиб белгиланган, бироқ бинодаги хоналарнинг қандай мақсадларда фойдаланилишига қараб, йилнинг фаслларига биноан ва бажариладиган ишларнинг турига мувофиқ бир-биридан бироз фарқланиши мумкин. Мас., йилнинг иссик фаслида жуда оғир жисмоний меҳнатни бжаришда ҳавонинг харакат тезлигини 0,5-1.% с\сек гача ошириш мақсадга мувофиқдир, чунки бундай шароитда ишчи организмидан узатиладиган иссиқлик терлаш ва конвекция орқали узатилишига эришилади. Шуни назарда тутиш керак-ки, организмдаги иссиқликни бошқариш учун одамга яқин турган жиҳозларнинг ёки механизмларнинг харорати ҳам катта аҳамиятга эга бўлади. Мас., агар хона деворларининг харорати паст бўлса, ҳаттоки хонадаги ҳаво харорати, намлиги ва харакатининг тезлиги оптимал миқдорларда бўлса ҳам, организмдан узатиладиган миқдори кўп бўлиб, у асосан нурланиш орқали юқори бўлиши мумкин, бундай шароитни субъектив сезги орқали баҳолаганда ишчи бу микроиқлим шароитини "совуқ" ёки " совуқроқ" деб баҳолашиши мумкин. Ўзбекистоннинг континентал иқлими шароитида йилнинг совуқ фаслларида организмнинг совуши ёки ўта совиш ҳолатлари кузатилиши мумкин, чунки жуда ҳам паст бўлмаган ҳаво харорати кўпинча юқори намлик ва юқори даражадаги харакат тезлиги билан бириккан ҳолда таъсир кўрсатади. Йилнинг иссиқ фаслларида эса, ҳавонинг ташқи юқори харорати ва юқори даражадаги ва жадалликдаги инфрақизил нурланиш хона ҳавосининг фақат хароратигагина таъсир кўрсатмай, балки ички деворларнинг қизиб кетишига сабабчи бўлади. Бундай шароитда организмдан иссиқликнинг узатилиши кескин камаяди, бу эса ўз ўрнида организмнинг қизишига олиб келади. Ана шу қолатларни турар-жой биноларини қуришда ва уларни санитар-техник жиҳозлар билан жиҳозлашда инобатга олиниши зарур.

Ҳаво харакати хоналарни шамоллатилишида катта аҳамиятга эгадир, чунки бу орқали хоналардаги ҳавонинг харакат тезлигини ошириш таъминланади.

Бундан ташқари атмосфера ҳавосининг харакати гигиена нуқтаи-назардан аҳоли яшаш жойларидаги у ёки бу объектларни тўғри жойлаштиришда муҳим аҳамиятга эгадир. Ҳарбир географик жой ўзининг хукмрон шамол йўналишига эгадир. Жойнинг шамолга доир таърифини баҳолаш учун шамолнинг дунё томонлари (румб) бўйлаб қайталанишини график ифодасидан фойдаланилади, буни биз "шамоллар гули" деб атаймиз. Атмосфера ҳавосини ифлословчи ҳарқандай объект шамол йўналишига нисбатан қарши тарафда жойлаштирилиши мақсадга мувофиқдир. Бу жиҳатдан ана шу аҳоли яшаш жойидаги аҳолининг турар-жой бинолари, даволаш-профитлактика муассасалари, болалар муассасаларига нисбатан саноат корхоналари ва ишлаб чиқариш   муассасаларининг тўғри жойлаштирилиши назарда тутилади.

Орқага Чоп этиш