ru uz
Овқатдаги ёғларнинг меъёри

Катта ёшли одамлар учун бир суткалик озиқ-овқат маҳсулотлар ёғнинг миқдори ўртача 80—100 г, шундан 25—30 г ўсимлик мойлари, 3—6 г ўта тўйинмаган Ёғ кислоталари, 1 г холестерин ва 5 г фосфолипидлар бўлиши керак. Ёғлар миқдори меҳнат қобилиятига эга бўлган 18 ёшдан 59 ёшгача одамларнинг жинси ва ёшига қараб белгиланади (8-жадвалга қаранг). Болаларда ва ўсмирларда ёғларга бўлган физиологик эҳтиёж уларнинг тана вазни ва ёшини ҳисобга олган ҳолда белгиланади

Болалар ва 17 ёшгача бўлган ўсмирлар учун ҳайвон ёғлар (сариёғ) солиштирма оғирлиги катталарникидан бирмунча кўпроқ бўлиши керак.

Катта ёшли кишиларда моддалар алмашинуви суръати секинлашиб бориши муносабати билан, ёғ истеъмолини бир қадар чеклаш тавсия этилади. Ёши қайтган ҳамда семиришга мойил ва юрак-томир касалликлари (атеросклероз ва бошқалар) билан оғриб қолган кишиларнинг овқат рационида албатта ўсимлик мойи ҳайвон ёғидан миқдор жиҳатидан кўп бўлиши керак. Болалар ва ўсмирлар учун тавсия қилинадиган бир суткалик овқат таркибидаги ёғнинг миқдори (ҳайвон ва ўсимлнк ёғлари) бнр суткалик қувват сарфининг 33% ини қоплаши керак.

Ёғларга бўлган эҳтиёжга иқлим шароитлари ҳам таъсир қилади. Чунончи, чекка шимолда (совуқ иқлим шароитида) ёғларга бўлган эҳтиёж сезилади ва катталар учун бир суткалик овқат таркибидаги ёғ умумий энергия миқдорининг 37—38% ини қоплаши керак. Баланд тоғ шароитларида ва иссиқ Марказий Осиё иқлими шароитида овқат ҳазм қилиш аъзолари ҳазм ширасини кам ажратиши туфайли бир суткалик овқат маҳсулоти таркибидаги ёғ суткалик қувват сарфнинг 27—29% ини қоплаши керак.

Болалар ва склерогак ўзгаришларга ҳамда семиришга мойил кишилар ҳайвон ёғлари билан бирга кунгабоқар, маккажўхори, зайтун, зиғир ёғларини доғ қилмасдан истеъмол қилганлари маъқул. Чунки доғ қилганда ёглар таркибидаги фосфадлар ва тўйинмаган ёғ кислоталар парчаланиб ўз қимматини йўқотади.

Пахта ва соя мойларини фақат юқори ҳароратда қиздирилгандан кейингина таркибидаги зарарли госсинол бирикмасидан тозалаб истеъмол қилиш зарур. Термик ишлов берилган ёғларни оқланган (рафинацияланган) мойлар дейилади.

Ёғлар истеъмоли етарли миқдорда бўлса, моддалар алмашиш жараёнлари юқори даражада ўтади.

Орқага Чоп этиш