ru uz
Илмий техника ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш (экология муаммолари)

Маълумки, илмий-техника тараққиёти аввало ишлаб чиқаришни тубдан ўзгартириб, саноат маҳсулотларини кўплаб етказиб беришда муҳим омил вазифасини ўтайди. Лекин бундай тараққиёт хоҳ саноатда, хоҳ қишлоқ хўжалигида бўлсин илғорлик аҳамиятага эга бўлсада, атроф-муҳитнинг бир қадар ўзгаришига ва бу ўз навбатида аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун ҳозирги кунда жаҳон миқёсида атроф-муҳитни авайлаб сақлаш, табиий бойликларни асраш ва улардан оқилона фойдаланиш талаб қилинади.

Фан ва техниканинг ривожланиши ишлаб чиқариш тараққиётига катта таъсир кўрсатади. Инсон техника, технология жараёнлари ҳамда меҳнат воситаларидан фойдаланиб, табиатга ўз таъсирини кўрсатаяпти. Умуман олганда, техника тараққиёти инсон қўлидаги табиатга таъсир қилиш воситаларидан биридир. Чунки, ҳозирги замон техника тараққиёти ишлаб чиқаришнинг турли тармоқларини ўзига қамраб олиб, бутун бир технологик системасини ўзгартириб юбориши мумкин. Бунга Д. П. Никитин, Ю. В. Новиков (1980)лар фикрича қуйидагиларни киритиш мумкин:     

- янги ишлаб чиқилган сунъий полимер, пластмасса табиий материаллардан фойдаланиш натижасида;

-энергнянинг янги манбалари (атом плазмохимик жараёнларда ҳосил бўладиган энергия ва бошқалар)дан фойдаланиш орқали;

 - техникани борган сари мураккаблаштириш, технологик комплексларни қайта-қайта ташкил қилиш (энергетика системаси, транспорт, алоқа ва бошқалар);

- оддий техни-ка ўрнига автоматлар, ҳисоблаш машиналари, кибернетика ва бошқаларни халқ хўжалигида дадил қўллаш билан техника фаолиятини умуман ўзгартириш мумкинлиги.

Ташқи муҳитнинг ифлосланиши инсон соғлиғи ва табиатга бирдек зиён келтирмоқда.

Тирик организмнинг атроф-муҳит билан ўзаро муносабатини ўрганаднган биологик фанга экология дейилади. «Экология» атамасини фанга киргазишни Экология муҳит омилларининг ўсимлик ва ҳайвонлар организмига таъсирини, организм ва популяциянинг муҳит омилларига кўрсатадиган реакцияларини ифодалаб беради. Бундан ташқари популяциялар сони ва структурасини бир ҳилда сақловчи механизмларни, табиий гуруҳларнинг биологик маҳсулотларини, биогеоценозлар ҳамда экосистемаларнинг ҳаракатланиш қонуниятини, биогеоценотик жараёнларда биогеоценозлар структурасининг ўрни ва биосферани ўрганади. Ҳозирги замон экологияси одам ва биосфера ўртасидаги узвийликни ҳам жадал ўрганмоқда. Экология умумий ва ҳусусий бўлади. Умумий экология ҳар хил системалар (популяциялар, гуруҳлар ва экосистемалар) нинг тузилиши ҳамда вазифавий жараенларини, хусусий экология муайян токсономик категориядаги аниқ экологик гуруҳларни ўрганади. Популяция экологияси популяциялар — умумий территория ва генофонда тўпланган бир тур индивидларни ўрганади.

 

Табиий гуруҳлар экологияси (биогеоценология) табиий гуруҳ (ценоз) ларнинг тузилиши ва ҳаракатини, яъни ҳар хил турларнинг биргаликда ҳаёт кечирадиган популяцияларини текширади. Биогеоценология умумий экологиянинг экосистема ва биогеоценозларини ўргатади. Ҳусусий экология ўсимликлар экологияси ва ҳайвонлар экологияси билан шуғулланади.

Табиий муҳитнинг кишилик жамиятига таъсирини XX аср ўрталарида вужудга келган одам экологияси ўрганади. Атроф-муҳитнинг тобора радиоактив моддалар билан ифлосланиши сабабли радиоэкология фани келиб чиқди, бу фан биосферада радиоактив изотопларнинг тарқалиш йўлларини ва радиоактивликнинг экосистемага таъсирини текширади. Биосфера тўғрисидаги таълимот биокимё таълимотига бевосита боғлиқ.

Экосистема ва биогеоценоз тушунчаларининг пайдо бўлиши, организмнинг ҳаёт тарзи жараёнида ўрғанилган илмий ишлар, шунингдек касалликларнинг тарқалиши ҳамда ривожланиши ҳар хил муҳит омилларига боғлиқлиги экологиянинг шаклланишини тезлаштиради.

Экологиянинг мустақил фан сифатида шаклланишига Ч. Дарвиннинг «Турларнинг келиб чиқиши...» (1859) асари катта таъсир кўрсатди.

1920—1930 йилларда В. И. Вернадский биосфера таълимотини яратди.

Ҳозирги кунда экология бир-бири билан узвий боғлиқ 3 қисмдан, яъни факторал, популяцион ва биогеоценологик экология қисмларидан иборат.

Факторал экология ёки бошқача айтганда аутоэкология тур ёки жинсни ўраб олган муҳит билан ўзаро муносабатини ўрганувчи бўлимдир. Мазкур бўлим баъзан тур эколопияси деб ҳам аталади. Факторал экология организм физиологияси ва морфологияси билан чамбарчас боғлиқ.

Популяцион экология — тузилишнинг шаклланиш шароитини ва бир турдан ажралган гуруҳларнинг популяциясини давомли ўрганади. Бошқача қилиб айтганда, популяцион экология бир турдагц ўзгаришларни ўрганиб, унинг сабабларини аниқлайди. Турларнинг популяцион экологиясини билмай туриб табиат ва унинг омилларидан илмий асосда фойдаланиш мумкин бўлмайди.

Биогеоценознинг В. Н. Сукачёв асослаб берган қўшимча жуда аниқ тушунчаси ер юзининг муайян территориясида яшайдиган ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг шу территория ландшафти, иқлими, тупроқ ҳамда гидрологик шароитлари билан бирлигини англатади. Бу тушунчаларнинг киритилиши экологиянинг ҳар хил бўлимларини бир-бирига яқинлаштириш имконини берди ва экосистема доирасида моддалар алмашиниши ва энергия оқимини ўрганиш сингари умумэкология масалалари юзага келди.

Биогеоценоз таркибига қуйидаги компонентлар: ўсимлик компоненти — зооценоз ва микроорганизмлар тегишлидир. Булар тупроқда, сувда ёки маълум шароитда микробларнинг биокимёсини ташкил қилади.

Биоценоз барча турдаги жониворлар популяциясининг чиқиндиси, маълум бир жўғрофик территорияда яшайди. Бундай территориялар қўшни жойлардаги тупроқ ва сувларнинг кимёвий таркиби ва физик ҳусусиятлари, яъни жойнинг паст-баландлиги, қуёш нури билан таъминланиши ва бошқа томонлари билан фарқ қилади. Биоценозда яшайдиган ўсимлик ҳамда ҳайвонлар доим бир-бирига нисбатан маълум муносабатда ва алоқада бўлади. Биоценоз умумий табиий комплекс бўлиб, биогеоценознинг бир қисмидир. Биоценоз мунтазам равишда ривожлана боради ва бу ривожланиш жараёни одатда узоқ давом этади. Инсон ўзининг ҳаётий фаолиятида биоценозни ўзига маъқул бўлган тарафга ўзгартириши мумкин.

Асримизнинг (иккинчи ярмидан бошлаб умумий экология шакллана бошлади. Унинг ривожланишига гидробиологияда эришилган ютуқлар; ерда яшайдиган ҳайвонлар экологияси ва ўсимликлар экологиясига оид тўпланган маълумотлар; экосистема ва биогеоценоз тушунчаларининг ифодаланиши; математик усулларнинг кенг жорий этилиши ва бошқалар асос бўлди.

Баъзи олимлар биосферанинг элементар структура бирлигини экосистема деб ҳам атайдилар.

В. И. Вернадский планетамизнинг ҳаёт ёки унинг кўринишлари акс этган жойларини биосфера деб атади. Биосферага атмосфера (20—30 км баландликкача), литосфера (7—10 км чуқурликкача), шунингдек гидросфера (сувли муҳит) киради.

Кишилик жамияти пайдо бўлиши ва ривожланиши табиатнинг биосфера сифатида ривожланишининг янги босқичи бошланишига олиб келди. В. И. Вернадскнй фикрича, биосфера тирик мавжудотлар билан минерал унсурлар бирлигидир. Табиатни бошқаришни одамзод ўз қўлига ола бошлади. Табиат одамларга хизмат қиладиган бўлди, биосфера ноосферага айлана бошлади. В. И. Вернадский таълимотига кўра, ноосфера биосферанинг ривожланиш босқичи бўлиб, одам табиатни онгли равишда бошқаради. Шу пайтдан бошлаб табиат, биосфера тарихи инсоният тарихи ва унинг ижтимоий- сиёсин ривожланиш тарихи билан боғлиқ бўлиб қолади. Одамзод фаолияти туфайли биосферада мутлоқ янги давр пайдо бўлмоқда. Ву даврлар қуйидагича тафовут қилинади: биринчидан, биосфера жараёнлари тезлашиб бормоқда, иккинчидан, биосферада материя билан энергиянинг табиий ҳолда бўлмайдиган янги турлари пайдо бўлмоқда, учинчидан, табиат кучлари ва қонуниятлари борган сари янги йўналишлар олмоқда.

Қуёш планетамизни ҳаётбахш энергня билан таъминлар экан, биосферада шиддатли биокимёвий жараёнларни келтириб чиқаради. Биосферанинг ҳамма қисми моддалар миграцияси ва энергия билан ўзаро боғланган. Шундай қилиб, биосферада доимо ўзаро таъсирланиб турадиган кўпгина компонентларнинг ўта мураккаб системаси динамик мувозанатдаги системани юзага келтиради. Кўп йиллар давомида муҳитнинг «соф» атмосфера ҳавоси, «тоза» (чучук) сув, унумдор ерлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси каби муҳим комплекслар, яъни одам ҳаёти учун зарур бўлган табиий муҳит шаклланиб борди. Одам ер биосферасининг фарзанди сифатида фақат ўша муҳит шароитида ҳаёт кечиришга мослашган.

Бироқ, бошқа турдаги тирик организмлардан фарқли ўлароқ, одам ўзи яшайдиган муҳитга пассив мослашиб бормасдан, балки уни ўзининг физиологик ва ижтимоий талабларига онгли тарзда «бўйсундира» (кийим-кечак, турар жой, исиниш системаси, аҳоли яшайдиган пунктлар ва бошқалар) боради. Инсон тараққиёт босқичига қадам қўйган даврдан бошлаб атроф-муҳит асосан органик моддалар ва микроорганизмлардан ташкил топган хўжалик-турмуш чиқиндилари билан ифлосланар ва табиатнинг «ўзини-ўзи тозалаш» хусусияти ҳисобига зарарли оқибатлар — инсон соғлиғига деярли таъсир этмайдиган асосий ҳоссалари кам ўзгарар эди. Аммо, инсониятнинг «хўжайин»лик туйғусига беҳад эрк бериб юборган тараққиёт уни табиат устидан эркин ҳукмронга айлантириб қўйди. Узоқни яқин қилувчи забардаст, тез учар самолётларнинг, атом электростанцияларининг яратилиши, атом сир-асрорларининг секин-аста очилиши, лазер нурлари билан инсон организмида мураккаб жарроҳлик ва даволаш ишлари олиб борилиши, геология фани ютуқлари ва ҳоказолар бир томондан инсоннинг ортиб бораётган кундалик талабини таъминлаётган бўлса, иккинчи томондан унга салбий таъсир этмоқда.

 

Шу сабабли, 1960 йиллардан бошлаб экологик тадқиқотлар бутун дунёда авж ола бошлади.

Ҳозирги замон экологиясининг ўзига ҳос хусусияти бутун биосферани қамраб олувчи жараёнларни тадқиқ этишдир. Одам ва биосфера ўртасидаги боғлиқлик синчиклаб ўрганилмоқда. Халқаро биологик дастур доирасида ўтказиладиган ишлар 1964 йилдан бошланди: унинг асосий мақсади—ер куррасининг ҳар хил жойларидаги экосистемалар маҳсулдорлигини ўрганиш. Экологиянинг асосий вазифаси ннсон яратган ва табиий системаларнинг структуралари ҳамда вазифавий асосларини миқдорий усуллар ёрдамида батафсил ўрганишдан иборат.

Кишилик жамиятининг ҳозирги ривожланиш босқичида одамнннг биосферага таъсири ортди, экологиянинг амалий аҳамияти ўсди. Экология табиий бойликларни қўриқлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳамма тадбирлар учун илмий асос бўлиб хизмат қилиши керак. Бироқ инсоний тараққиёт табиат бағрини аёвсиз тадқиқ қилгани сари атроф муҳитни ифлослайдиган омиллар ҳам тез суратларда ортиб бормоқда.

Заҳарли кимёвий моддаларнинг атроф-муҳитда бар- қарорлиги ва доимий кўчиб юриши кишилар соғлиғи учун бирмунча хавф туғдиради. Барқарор кимёвий моддалар ҳаводаги кислород, ёруғлик таъсирига чидамлилиги ва (тупроқ, сув ва бошқалардаги) микроорганизмларни парчалай олмаслиги билан ҳавфлидир. Масалан, ҳозир Тошкент шаҳрининг ўзида 150 мингдан ортиқ автотранспорт воситалари халқ хизматида. Бундан 10— 15 йил аввал катта кўчаларнинг бир нуқтасидан 1 соат- Да 600—700 автотранспорт ўтган бўлса, ҳозирга келиб 1500 дан ортиқ транспорт ўтмоқда. Дарё ва денгизларда ЮК ва одам ташувчи транспортлар сони борган сари кўпайиб бормоқда. Темир йўлдаги транспорт воситалари, паровозлар, тепловозлар, тез учар самолётлар, ҳуллас қаерга қараманг, улкан механизм ва двигателлар ҳаракатда. Маълумотлар шуни кўрсатадики, ер куррасида йилига 20 миллиард тоннадан зиёд кўмир ёқилади. 2,5 миллиард тонна нефтдан ёнилғи сифатида фойдаланилади. Улардан ҳавога 200 миллион тонна ис гази, миллионлаб тонна бензин буғи ва бошқа зарарли газлар ажралиб чиқадн. Ҳисобларга қараганда, битта трансатлантик ҳаво лайнерининг парвози кислороднинг 50 тоннасини йўқ қилади. Йилига атмосфера ҳавосига 220 миллион тонна зарарли омиллар сингнб кетади.

Илмий текширишлар шуни кўрсатадики, атмосферани ифлослайдиган заҳарли моддаларнинг 40 фоизи транспортдан, 20 фоизи ҳар хил ёқилғилардан, 15 фоизи ишлаб чиқариш жараёнидан, 25 фоизи бошқа манбаалардан чиқади.

Оқибатда бундай ҳол озон концентрациясини о фоизга камайтириб, радиацияни 26 фоизга оширар экан. С02 газининг ҳавода кўпайиши коинотимиздаги иссиқлик нури оқимини кўпайтиради. Бу эса кейинчалик музликларнинг эришига сабаб бўлади. Пировардида океан ва денгиз сувлари сатҳининг 86 метрга кўтарилишига олиб келиши мумкин. Мабодо шундай ҳодиса рўй берса, табиат иқлими ўзгаради.

А. М. Рябчиков келтирган маълумотларга кўра, бутун дунё мамлакатлари табиий муҳитга йилига 3 миллиард тонна саноат ва хўжалик қаттиқ чнқиндиларини ташлайдн, 500 км3 дан ортиқ чиқинди оқова сувлар ва 1 миллиард тоннага яқин ҳар хил ёқилғи кули ва қурумлари сув ҳавзаларини, атроф-ҳаво муҳитини булғайди.  '

Кейинги 20—30 йил давомида кўп мамлакатларда олиб борилаётган илмий-тадқиқот натижаларига қараганда атроф-муҳитнинг чиқинди, жумладан заҳарли моддалар билан ифлосланиши йилдан-йилга ортяпти.

Бунинг оқибатида саноати ривожланган шаҳарларда сурункали нафас йўли ва ўпка касалликлари кўпайиб бормоқда. Касалликларнинг келиб чиқишида ифлос ҳавонинг таъсири катта. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, саноат корхоналари зич жойлашган, ифлос

1-жадвал

Автомобиль чиқиндн газларининг таркиби
(И. Ш. Варшавекийдан ол
инган)

Газ компонентлари

Мотордаи чиқадиган газлар таркиби (фоиз ҳисобида)

 

Карбюраторли

Дизелли

Азот

74—77

76-78

Кислород

0,3-8

2-18

Сув буғи

3—3,5

0,5—4

Углерод оксид

5-12

1-10

Ис гази

0,5-12

0,01-0,5

Азот оксид

0.0—0.8

0,0002-0.5 •

Канцероген бўлмаган угле

0,2-3

0,009-0,5

водлар

Альдегидлар

0,0-0,2

0,001-0,009

ҳаво зонасида яшайдиган аҳоли ўртасида хавфли ўсмалар ва ўзга сурункали оғир ҳасталиклар кўп учрайди.

Умуман олганда, атмосфера ҳавосининг тозалигига эришишда давлатлараро ҳамкорликда иш тутилсагина кўзланган мақсадга эришилади.

Автомобиль чиқиндиларининг таркиби 1-жадвалда келтирилган.

Шунингдек, саноат корхоналари, иссиқлик электростанциялари ҳам ҳаво қатламларини ифлослайди. Ҳавонинг мусаффолигига раҳна солган жиддий омиллардан бири тошкўмир ёқилғиси ҳисобланади.

Маълумотларга қараганда, ҳозирги вақтда бутун жаҳон автопаркларидаги автомобилларнинг умумий қуввати 15 миллиард от кучига тенгдир. Биргина юк автомобили бир соатлик иш мобайнида ҳавога 120 куб метрга қадар газ чиқаради. Енгил автомобиллар ишланган газни бундан икки баравар кам чиқариши мумкин. (А. Эшмуҳамедов, Г. Сахаров), 1 килограмм ёнилғи ёниши учун 15 килограмм ҳаво талаб этилади. Бу миқдордаги ёнилғи газ ҳолидаги чиқиндилар билан 1500 килограмм ҳавони ифлослайди.

Аҳоли саломатлигига ниҳоятда зарар етказадиган яна бир хавфли нарса — ҳаво муҳитининг радиоактив моддалар билан ифлосланишидир.

Сунъий равишда ҳосил бўладиган саноат радиоактив чиқиндилари, шунингдек ядро қуролларини синаш вақтида ажралиб чиқадиган радиоактив моддалар билан ҳавонинг ифлосланиши аҳоли саломатлиги учун ўта хавфлидир.

Радиоактив моддалар бевосита тупроққа ёки ҳаводан тупроққа тушганида тирик организмга ёмон таъсир қилади. Қизиғи шундаки, радиоактив чиқиндилар атмосферага тарқалиши билан унинг миқдори камайганга ўхшаб кўринади. Бироқ у тўпланиб қолиш ҳусусиятига эга, чунки тупроқ ва ўсимликларда йиғилиб қолган радиоактив моддаларда унинг салбий ҳусусияти сақланиб қолади. Табиат ва озиқ-овқат маҳсулотларининг радиоактив моддалар билан зарарланиши рак касаллигига ўхшаш ўсмалар, насл айниши каби оқибатларни келтириб чиқаради.

Шуни айтиш керакки, тупроққа сингиб кетган радиоактив моддалар ер ости сувларига, ўсимликлар танасига сингади. Радиоактив моддаларни албатта гидроизоляция қилиб, сўнгра тупроққа кўмиш мумкин. А. А. Ханкевич келтирган маълумотларга кўра, 1966 йилдан бошлаб радиоактив моддалар ер қаърига 1540 метр чуқурликда кўмила бошланди. Бу усул анча беҳавотир ҳисобланади.

Маълумотларга қараганда, ҳозир денгиз сувларига ташланган радиоактив моддалар миқдори 400 миллиард литрга, умумий реактивлик 2 миллион кюрига етган. Шу туфайли ҳам денгизларни чиқиндилар билан ифлослантирмаслик, чиқиндиларни йўқотиш ва зарарсизлантиришнинг хатарсиз йўлларини топиш лозим. Чунки атом электростанциялари (АЭС) тобора кўплаб қурилгани сари радиоактив чиқиндилар миқдори ортиб боради.

Бундан ташқари, тараққий этган давлатларда (АҚШ, Германия, Англия ва бошқа) қурилган АЭСларда фалокат (авария) юз бериши кузатилмоқда. Жумладан, 1986 йилнинг апрель ойи охирида Украина Республикасининг Чернобиль АЭС сида фалокат содир бўлади. Бу АЭСда реактор ва унинг фаол доирасининг портлаши натижасида ташқи муҳитга бир қанча ўн миллионлаб кюри радиоактив моддалар чиқариб ташланди. Бундан ташқари, реактор портлашидан 10 кун олдин реактор тагига ўрнатилган графит қатламининг ёнишидан ҳосил бўлган газ ва аэрозолсимон юқори фаол бирикманинг катта куч билан ташқи муҳитга чиқариб юборилиши ўз навбатида экологик вазиятни янада оғирлаштирди.

Фожианинг биринчи кунлари — ҳафталарида тиббиёт ва биологик жиҳатдан аҳамиятли бўлган радионуклидлардан радиоактив изотоп —йод бўлган. Бунинг натижасида одамлар ва ҳайвонлар қалқонсимон безининг йодга бўлган (миқдор жиҳатидан шартли) талабини қисқа вақт ичида (авариягача бўлган 2—3 ой давомида) тўлдириб турган. Узоқ яшовчи радионуклидлар қаторига энг аввало цезий билан стронцийни киритиш мумиин.

Чернобиль АЭСида юз берган фалокатнинг бошқа АЭСлардаги фалокатлардан фарқи шундаки, бу АЭС да шикастланган реактордан ажралган катта миқдордаги радиоактив моддалар узоқ муддат давомида (10 кун) ташқи муҳитга чиқиб турган ва бу фурсатда тегишли чора-тадбирлар кўришга имконият бермаган. Шу сабабли фожианинг олдини олишда қатнашган навбатчилар, ўт ўчирувчилар, дозиметристлар орасида юқори даражадаги радиоизотоп таъсиридан ўлганлар бўлган.

Фожиа содир бўлгандан сўнг атроф теваракда яшовчи 600 минг киши, шундан 215 минг бола амбулатория усулида, 37,5 минг киши касалхона шароитида тиббий кўрикдан ўтказилди, шулардан 12600 нафарини болалар ташкил қилади. Аҳолининг ўз вақтида воқеа содир бўлган территориядан 30 км ташқарига чиқарилиши ва профилактик тадбирлар кўрилганлиги туфайли текширилганлар орасида нурланиш аломатлари қайд қилинмаган.

Фожиа содир бўлган ердаги энг оғир профилактик тадбир — йўллар, транспорт воситалари, қурилиш иншоотлари, асбоб-ускуналарни радиоактив моддалардан тозалаш бўлди. Шу сабабли санитария ходимларининг асосий иши радиацияси юқори бўлган территорияда радиацияни камайтириш ишларини узлуксиз олиб бориш, аҳолини зарарланмаган овқат маҳсулотлари, ичимлик сув ва керакли уй анжомлари билан таъминлашни уюштиришдан иборат бўлган.

Қелгусида юз бериши мумкин бўлган фожианинг олдини олиш мақсадида АЭСларнинг қурилиш лойиҳаларини, уларни ишга тушириш масалаларини комплекс план бўйича кўриб чиқиш, АЭС ишчилари учун мўлжалланган турар жойни реактордан камида 30 км узоқликда қуриш тавсия этилган.

Фавқулодда кузатилган фожианинг нақадар оғир мусибатлар келтиришини ҳисобга олиб АЭСлар қурилиши ва ишга туширилиши, авариянинг олдини олиш, қурилиш масалалари бўйича БМТ томонидан давлатлараро битимлар тузилган.

1990 йил сентябрь ойида жаҳон атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) томонидан француз вариантига асосланиб тузилган (АЭТ шикастланишига қараб) жаҳон шкаласи Москвада ўтган анжуманда муҳокама қилинди. Қурилган АЭС устадан етарли даражада техник, радиологик, тиббий ва бошқа тадбирлар мунтазам равишда, малакали даражада олиб борилгандагина улардан унумли фойдаланиш мумкин.      ' ’

Ўзбекистон шароитининг атмосфера ҳавосини ифлослайдиган ўзига ҳос хусусиятлари бор. Масалан, бизда пахта тозалаш заводлари ҳавони ифлословчи асосий манбаалардан бири ҳисобланади. Пахтанинг 4—5-навлари 20 фоизгача чўп-ҳас ва ҳар хил кимёвий таркибли тупроқ билан ифлосланган бўлиши мумкин. Қишлоқ хўжалиги зараркуландалари ва ўсимлик касалликларига қарши курашда қўлланиладиган пестацидлар ҳамда ҳосилдорликни ошириш учун ишлатиладиган кимёвий ва минерал ўғитлар ҳам ҳавони заҳарли бирикмалар билан ифлослайди. Шунингдек, бўрдоқичилик, наслчилик ва паррандачилик фермалари ва комплексларининг чиқиндилари чиришидан аммиак, водород сульфид ва бошқа зарарли газлар ҳосил бўлади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ) ва баъзи олимларнинг маълумотларига кўра, ҳаво тирик организмлар учун зарарли бўлган қуйдаги кимёвий ва бошқа моддалар билан ифлосланиши мумкин экан:

  1. Қаттиқ заррачалар: учувчан куллар, чанглар, қурум, рух оксид, силикатлар, қўрғошин хлорид.
  2. Олтингугурт бирикмалари: сульфат ва сульфид ангидрид, водород сульфид, меркаптанлар.
  3. Органик бирикмалар: альдегидлар, углеводородлар ва қатронлар.
  4. Азот бирикмалари:     азот оксид, азот (П)-оксид, аммиак.
  5. Қислород бирикмалари: озон, углерод (П)-оксид, карбонат ангидрид гази.
  6. Галоген бирикмалари:     водород фторид, водород хлорид.
  7. Радиоактнв моддалар, радиоактив газлар, аэрозоллар. Юқорида кўрсатиб ўтилган моддалардан ташқари, муҳитимизни саноат корхоналари марказларидан чиқадиган бир қатор кимёвий моддалар — симоб, қўрғошин, марганец, бериллий, фенол, кадмий, изопрен, ацетон, толуол, бензин ва бошқа моддалар зарарлаши мумкин экан.

 

 

Орқага Чоп этиш