Сабабсиз асабийлик, безовталик & депрессия: Сабаблар ва Ечимлар
Хавф-xатарни хис қилган пайтда ёки стресс пайтида организм табиий равишда безовта бўлади ва инсон рухий безовталик, асабийлик, қўрқув ёки шунга ўxшаш холатларга тушади. Бу организмнинг нормал реакцияси хисобланади. Қисқа муддатли стресс организм учун хатто фойдали, аммо узоқ муддатли ва доимий стресс аксинча саломатликка салбий таъсир кўрсатади.
Қисқа муддатли стресс ёки қўрқув организм химояси учун ишлайди. Бунда иммунитет ошиши, инфекцияларга чидамлилик ортиши, яралар тезроқ тузалиши, мияга кўпроқ кислород етиб бориши кузатилади.
Безовталик ва рухий тушкунлик доимий бўлсачи?
Стресс ва рухий безовталик доимий бўлса, бу инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади ва қуйидаги муаммоларига олиб келиши мумкин:
юқори қон босими
уйқусизлик
хазм муаммолари
бош оғриғи
депрессия
жиззакилик
инфаркт
ИИ турдаги қандли диабет
ич қотиши
диарея
жиғилдон қайнаши
ошқозон ярасининг қайталаниши
кўнгил айнаши
қорин оғриғи
орқа ва елка мускулларидаги оғриқлар
хайз даврининг бузилиши
хайз даврининг оғриқли кечиши
иммунитетнинг пасайиши
ДОИМИЙ АСАБИЙЛИК, БЕЗОВТАЛИК ВА ДЕПРЕССИЯ КАБИ РУХИЙ МУАММОЛАРНИНГ АСОСИЙ САБАБЛАРИ
Рухий муаммолар ва доимий стресснинг асосий сабаблари хаётда рўй бериши мумкин бўлган кўнгилсизликлар, йўқотишлар ва хотиржам бўлишга тўсқинлик қилувчи ташқи омиллар бўлиши хеч кимга сир эмас.
Доимий асабийлик ва рухий безовталикнинг аниқ сабаби тушунарсиз бўлсачи?
Оксфорд университети нейробиологларининг 2014 йилдаги тадқиқотларига кўра ичаклардаги микрофлоранинг рухий саломатликка таъсири жуда каттадир. Ичаклар мияга юборувчи маълумотлар хажми мия ичакка юборадиган маълумотлар хажмидан анча катталиги аниқланди. Ичаклар саломатлигининг таъминланиши ва ичакларда фойдали бактериялар етарли бўлиши инсон кайфиятига ижобий таъсир қилиши кузатилди.
Ичаклар касалланса, мия хам соғлом бўлмайди, деб xулоса қилади доктор Наташа Кемпбел. Ичаклардаги микрофлора балансда бўлмаслиги ва ичакларнинг заиф бўлиши аутизм, гиперактивлик, дислексия, диққатни жамлолмаслик ва бошқа муаммоларга хам олиб келиши кузатилади.
Сабаби аниқ бўлмаган доимий асабийлик, жиззакилик ва шунга ўxшаш рухий муаммоларнинг асосий сабаблари:
Ичакларда фойдали бактерияларнинг камлиги
Ичак деворларининг заифлиги
Организмнинг ифлосланиши (токсинлар кўпайиши)
Ичак микрофлорасини издан чиқарувчи асосий омиллар:
носоғлом егуликлар, носоғлом ичимликлар ва шакар
антибиотиклар
xлорланган ва фторланган сув
антибактериал совун
қишлоқ xўжалигида қўлланилувчи кимёвий моддалар (пестицидлар)
атроф мухитнинг кимёвий моддалар билан ифлосланиши
бола туғилаётганида она микрофлораси заиф бўлиши ёки сунъий туғиш (кесерево).
Xулоса шуки, кайфият доим яxши бўлиши учун ичаклар саломатлиги ва тўгри озиқланиш нихоятда мухим. Ичаклар ва бошқа органлар, шунингдек асаб толаларида токсинлар йиғилиши хам жиззакиликни келтириб чиқаради. Организмда токсинлар йиғилишининг энг асосий сабаби эса нотўғри овқатланишдир.
САБАБСИЗ АСАБИЙЛИК, БЕЗОВТАЛИК ВА ДЕПРЕССИЯ: Ечимлар
Юқорида ичаклар фаолияти ва мия фаолиятининг узвий боғлиқлиги кўриб чиқилди. Ичаклар саломатлиги рухий саломатлик учун жуда мухим эканини хам билиб олдик. Xайрият, ичаклар саломатлигини тиклаш жуда қийин эмас.
Оксфорд университети нейробиологларининг 2014 йилдаги тадқиқотларига кўра ичаклардаги микрофлоранинг рухий саломатликка таъсири жуда каттадир. Ичаклар мияга юборувчи маълумотлар хажми мия ичакка юборадиган маълумотлар хажмидан анча катталиги аниқланди. Ичаклар саломатлигининг таъминланиши ва ичакларда фойдали бактериялар етарли бўлиши инсон кайфиятига ижобий таъсир қилиши кузатилди.
Қуйида мия фаолиятини яxшилаш учун қандай йўл тутиш кераклиги хақида доктор Меркола, доктор Наташа Кемпбелл ва доктор Акснинг маслахатлари санаб ўтилади.
Ичакларда фойдали бактерияларни кўпайтириш ва асабийликни йўқ қилиш усуллари:
Ферментланган махсулотларни доим истеъмол қилиш: пастеризация қилинмаган ферментланган сабзавотлар (кимчи, ва б.) ва ферментланган сут машулотлари (уй кефири, қатиқ ва б.).
Пробиотик истеъмол қилиш. Ферментланган махсулотлар доим истеъмол қилсангиз, пробиотик препаратларини истеъмол қилиш шарт эмас.
Янги она бўлсангиз, фарзандингизни она сути билан эмизинг. Она сути мия ва ичакларнинг соғлом бўлишида катта ёрдам беради ва кучли фундамент яратади. Яхон соғлиқни сақлаш ташкилоти болани камида 2 йил эмизишни маслахат беради.
Б витаминига бой махсулотларини истеъмол қилинг: яйловда боқилган мол гўшти, уйда боқилган парранда гўшти, тўқ яшил сабзавотлар (пишган ёки xом).
Калцийга бой озуқалар истеъмол қилинг: қатиқ, қуритилган райхон, броколли, кунжут, ёввойи балиқ, ва бошқалар.
Магнийга бой озуқалар истеъмол қилинг: қовоқ уруғи, авокадо, денгиз махсулотлари (денгиз ўти).
Омега-3 га бой озуқаларни истеъмол қилинг: ёввойи балиқ, сифатли балиқ жигари ёғи.
Асабийликни келтириб чиқарувчи озуқалардан воз кечинг: шакар, шакарли махсулотлар, кафеин, спиртли ичимликлар, қайта ишланган ва оқартирилган ун ва бошқалар
Болаликдан соғлом микрофлорага ега бўлиш учун доктор ва педиатр К. Елрич чақалоқларга қуйидаги холатларда пробиотик (фойдали бактериялар) беришни маслахат беради:
Бола цезар амалиёти ёрдамида туғилган бўлса;
Туғруқ пайтида антибиотик олинган бўлса;
Хомиладорлик даврида антибиотик олинган бўлса;
Эмизиш даврида антибиотик олинган бўлса;
Она микрофлораси заиф бўлса.
Пробиотик танлашдан олдин албатта педиатр билан маслахатлашинг. Болаларда ичак микрофлораси яxшиланса инжиқликлар ва бошқа асаб-мия фаолияти муаммолари хам анча камаяди.