ru uz
Темир моддаси тақчиллигининг 5 белгиси

Гемоглобин миқдорини меъёрда ушлаб туриш учун темир моддасининг аҳамияти катта. Қуйида сизни ушбу модда камайиб кетганини англатувчи 5 аломат билан таништирамиз.

Хотира билан боғлиқ муаммолар

Диққат билан рецептни ўқиб чиқдингиз, музлаткич олдига бориб керакли  маҳсулотларни олмоқчи бўлганингизда, масаллиқлар номи ёдингиздан кўтарилди. Ёки ҳамкасбингиз олдига борасиз-да, аслида нимани сўрамоқчи бўлганингизни унутиб қўясиз. Фильм томоша қилиб бўлгач, сўзлаб беришга қийналасиз. Ёдингизда йўқ-да.

Геофагия

Бу тушунарсиз сўз ейилмайдиган нарсани истеъмол қилишга эҳтиёж туғилишини англатади. Масалан, бўр, тупроқ. Агар ҳомиладор бўлмасаигиз, бу ҳолат темир моддаси етишмаётганини англатади.

Ҳансираш

Автобус ортидаи югуриб, сўнг ярим соат нафас олишга қийналдингизми, бошингиз ҳам айланиб кетдими? Организмга темир моддаси етишмаяпти.

Бўғимлардаги тушунарсиз оғриқлар

Узоқ жисмоний машқлардан кейинги оғриқлар ҳаммага таниш, аммо темир етишмовчилигида бундай оғриқлар ҳеч нарса қилмасангиз ҳам пайдо бўлаверади. Қон таҳлилини топширинг.

Синувчан тирноқлар

Организмга темир етишмаса ҳатто энг замонавий маникюр ҳам синувчан ва нозик тирноқларингизни қутқара олмайди. Қошиққа ўхшаб эгилиб чуқурча ҳосил қилган тирноқлар эса жуда хавфли, вақтида шифокорга мурожаат қилинг.

 

Орқага Чоп этиш