Кўкрак сути эмизикли болалар учун энг яхши озуқа ҳисобланади, унда ҳаётнинг илк 6 ойи давомида бола учун зарур бўлган барча озуқа моддалари мавжуд. Кўкрак сути билан эмизиб боқишнинг бола учун ҳам, она учун хам қатор афзалликлари мавжуд. Кўкрак сутидаги озуқа моддалари бола эҳтиёжини қоплаш учун етарли даражада бўлади. У сигир сути ёки сут аралашмасига қараганда организм томонидан анча енгил ҳазм килинади. Сигир сутига булган аллергия сунъий сут билан эмизилган болаларда, кўкрак сути билан эмизилган болаларга нисбатан кўпроқ учрайди. Она сутида аллергенлар кузатилмайди.
Она сутининг ўсиш ва ривожланиш омиллари бола ичагининг шиллиқ каввати етилишига ёрдам беради ва уни оқсиллар ўтиб кетиши учун чидамлироқ қилади. Оксил моддаларнинг сўрилиши камайиши йўли билан аллергик реакцияни олдини олиш мумкин бўлади. Муддатидан аввал тутилган боланинг она сутида, муддатига етиб тугилган бола она сутидагига нисбатан оксил ва тузлар микдори кўпроқ бўлади, бу эса муддатига етмай туғилган чақалоқларни кўпроқ бўлган эҳтиёжларини қоплаш учун хизмат қилади.
Она сутидаги оқсилнинг катта қисми - зардобли протеиндир. У сигир сутида кўп бўлган казеинга қараганда енгилроқ хазм бўлади. Она сутидаги ёғлар енгил хазм бўладиган ёғ кислоталарига бой бўлади.
Она сути рух ва темир каби минерал моддаларнинг сўрилишини осонлаштиради. Она сутида сигир сутига нисбатан линолен кислотаси 8 марта кўпдир. Линолен кислотаси болаларнинг меъёрида ўсиши ва ривожланиши учуш зарурдир. Она сутида оқсил ва минерал моддалар сигир сутига нисбатаи кам, лекин у чақалок эҳтиёжини қондириш учун етарли даражададир. Бундай моддаларнинг ортиқчаси буйрак орқали чикарилгани учун кўкрак сути билан эмизиб боқиладиган чақалоқларда буйракка камроқ юк тушади.
Лактация жараёнида она сутидаги ёғ миқдори фарқланади. Унинг миқдори эмизишнинг охирида кўтарилиб, чақалоқда тўйиниш ҳиссини ҳосил қилади. Бундай хусусият ортиқча овқатланиш ва семиришни олдини олади, деган фаразни юзага келтиради. Она сутида сигир сути ёки сунъий сутга қараганда холестерол миқдори юқори. Бу ёғ йиғилишининг олдини олиш учун фермент тизимини тезлаштиради. Она сутида лактоза миқдорининг кўплиги туфайли калцийнинг ичакда сўрилиши яхшиланади. Шунингдек, лактоза ичакда сут кислотаси ҳосил қиладиган бактериялар кўпайиши ва ичак флораси шаклланишига ёрдам беради. Она сути яна хазм килишни енгиллаштирадиган амилаза ва липаза каби ферментларга бой.
Она сутида сигир сутига қараганда А ва С витаминлари миқдори юқори. Адабиётларда бола хаётининг дастлабки 6 ойи давомида фақат кўкрак сути билан эмизиб боқиш болаларнинг касалланиши ва ўлим ҳолатларини камайтиришига олиб келувчи кўплаб далиллар мавжуд.
Иммун тизимини фаолиятини яхшилаш Кўкрак сути билан эмизиб боқишнинг инфекцион касалликларга қарши химоя самарасининг аксарияти пассив ҳисобланади, яъни кўкрак сутидаги иммунитетнинг ҳимоя қилувчи омиллари ошқозон-ичак тракти, ҳамда нафас олиш йўллари шиллиқ қатламининг юза қисмини ҳимоялайди ва бу билан инфекция юқиши хавфини камайтиради. Лекин шу билан бирга, кўкрак сути боланинг иммун тизимига фаол таъсир кўрсатиши ҳақидаги маълумотлар ҳам бор. Тўрт ойлик ёшда кўкрак сути билан эмизиб боқиладиган боланинг қалқонсимон бези сунъий овқат билан озиқлантириладиган боланикига нисбатан икки марта катта бўлади, бундан ташқари, кўкрак сути билан эмизиб келадиган болаларда сут аралашмаси билан овқатланадиган болаларга нисбатан баъзи эмлашларга таъсири яхшироқдир. Шунингдек, инфекцияларга қарши химоя фаолияти кўкрак сути билан эмизиш тўхтатилгандан кейин хам узок йиллар сақланиб қолиши туғрисида хам маълумотлар кўп. Она кўкрак сутида боланинг ўз иммун тизимини яхшилашга жавоб берувчи омил номаълум, лекин бундай ўринни В-лимфоцитлар ва Т- лимфодитлар, антиидеотипик антижисмлар, цитокинлар ва ўсиш омиллари ўйнаши эҳтимолдан холи эмас.