Қуйидаги маҳсулотлар организмдаги моддалар алмашинувини яхшилаб, ортиқча суюқликни чиқариб ташлайди, овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди ва энг асосийси, ёғларни эритади
Творог, кефир, йогурт, қатиқ
Ҳужайралардаги ортиқча ёғлардан халос қилишга ёрдам берувчи кальцитриол гормони айнан сутли маҳсулотларда жуда кўп микдорда бўлади. Ёғсиз сут маҳсулотлари парҳез қилаётганлар учун айни муддаодир. Қатиқ эса тери остидаги ёғларни парчалаш хусусиятига эга.
Карам
Карамнинг барча турлари: гулкарам, брокколи кабилар озиш учун жуда фойдали. Бу сабзавот танадаги барча ортиқча нарсаларн ҳайдаб чиқаради. Калорияси жуда паст, улардан ҳар куни, албатта, салатлар тайёрлаб енг.
Бодринг
Озиш учун кўп сув ичиш керак, аммо бунга қийналсангиз, сувнинг ўрнини босувчи бодрингдан енг. Унинг пўстини арчимай ейиш тавсия этилади. Бодринг пўсти витаминлар ва микроэлементларга бой.
Кўк чой
Кўк чой организмни қиздиради, тозалайди ва овқатиинг тез ҳазм бўлишига кўмаклашади. Кўк чой таркибидаги тиамин моддаси нафақат тери остидаги ёғларни, балки ички органлар атрофида йиғилган ёғларни ҳам эритиб юборади.
Малина
Бошқа реза меваларга қараганда шакари кам ва паст калорияли мева, бу малинадир. Малина меъда шираси ажралиб чиқишига ёрдам беради, шунинг учун уни овқатланиб бўлгандан сўнг ейиш тавсия этилади.
Ловия
Дуккакли ўсимликлар сирасига кирувчи ловия оқсилларга жуда бой. Озиш учун эса оқсил айни муддао. Кўпроқ дуккакли ўсимликлардан енг, улар танани қурутиш хусусиятига эга.