ru uz
Пишлоқ юрак-томир касалликларининг ривожланиш хавфини камайтиради

Парҳезшунослар узоқ йиллар пишлоққа нисбатан мунозарали муносабатда бўлган: бир томондан — унинг таркибида холестерин миқдорини кўтарувчи, атеросклероз ва юрак-томир касалликлари хавфини оширувчи тўйинган ёғлар кўп, бошқа томондан — унинг таркиби организм учун фойдали бўлган оқсиллар, кальций ва пробиотиклардан ташкил топган.

Хитой ва Нидерландия олимлари гуруҳи томонидан ўтказилган бир неча тадқиқот натижаларидан кейин улар, мунтазам равишда пишлоқ истеъмол қилувчи кишилар пишлоқни умуман истеъмол қилмаган ва кам истеъмол қилувчиларга қараганда юракнинг ишемик касалликлари билан 14% , инсульт билан эса 10% кам касалланган деган хулосага келди.

Шу билан биргаликда тадқиқот муаллифлари пишлоқ истеъмол қилиш ва юрак-томир касалликларининг ривожланиши орасига — агар сиз ҳар куни катта бўлакдан пишлоқ емасангиз, унда инсультнинг пайдо бўлиш хавфини камайтира олмайсиз (ёки аксинча) каби тўғри боғлиқлик ўрнатиш мумкин эмаслигини эслатиб ўтди.

Меъёрини билиш муҳим: худди шу тадқиқотларга кўра, энг яхши кўрсаткичлар бир кунда 40 граммга яқин пишлоқ истеъмол қилувчи одамларда бўлган.

Гарчи олимлар пишлоқ истеъмол қилиш ва касалликлар хавфининг камайиши орасидаги боғлиқликни аниқлай олмаган бўлса ҳам, доктор Алан Стюарт  ҳамма гап пишлоқнинг таркибидаги пробиотиклар ва конъюгирланган линол кислотасининг юқори даражасида деб тахмин қилади.

Биринчиси яллиғланиш жараёнларини камайтиради, кислоталар эса ёмон холестерин даражасини пасайтириш ва яхши холестерин даражасини кўтариш хусусиятига эга.

Олимлар тадқиқотларни давом эттириш ва нафақат пишлоқнинг, балки унинг бошқа навларининг ҳам фойдасини ўрганиш ниятида.

 

Манба:  daryo.uz

Орқага Чоп этиш