Замонавий тиббиёт бепуштликни бартараф этишнинг бир қанча усулларини таклиф этмокда. Шулардан бири - экстракорпорал уруғлантириш, яъни ЭКУ.
Таққосламанг
ЭКУ муолажасининг тартиби даволовчи шифокор томонидан қатъий қоидалар асосида амалга оширилади. Ижобий натижага эса индивидуал тузилган дастур асосида эришилади. Бироқ умумий тайёргарлик қоидалари қам йўқ эмас.
Амалиёт давомида нафақат шифокордан, балки эр- хотиндан ҳам жиддий ёндашув ва тартиб-қоидага риоя қилиш талаб этилади. Мухими, тортинмай шифокорга ўзингизни қизиқтирган саволларни беришдан чўчиманг. Ҳар бир аёлнинг организми ва ҳайз цикли тартиби индивидуал бўлгани боис бошқа беморларнинг тақлил натижалари, муолажасининг бориш тартиби билан ўзингизникини асло солиштирманг. Ҳаттоки, ўзингизнинг аввалги муолажаларингиз тартиби ва ҳоказолар ҳам навбатдаги жараёнга мос келмаслиги мумкин.
ЭКУни бошлашдан аввал
Шифокор қабулида бўлганингизда шу кунгача ўтказилган таҳлил ва кузатувлар натижалари қайтадан муқокама этилади, яъни:
Шифокор кўрсатмасига кўра, қўшимча таҳлиллар буюрилиши мумкин. Шундан сўнг қўлингизга муолажанинг тартиби ва олиб борилиши ҳақида ҳужжат берилади. Танишиб, тасдиқлаганингиздан сўнг, тайёргарлик бошланади. Шифокор кўрсатмасига биноан ИКСИ, ёрдамчи хетчинг, фрагментларни ўчириш кабилар ҳам киритилиши мумкин. Муолажа куни белгиланади ва бундан буён шифокор билан доимий алоқада бўлишингиз таъминланади.
Ичиш, чекиш мумкинмас!
Алкоголь маҳсулотларининг истеъмоли батамом чекланиши шарт. Чекиш ҳам қатъиян ман этилади. Статистик маълумотларга кўра, жуфтликлардан бирортаси чекувчи бўлган тақдирда, ҳомиланинг юзага келиши даври уч карра узоқ муддатга чўзилар экан. Сабаби, тамаки таркибидаги зарарли моддалар репродуктив саломатликка салбий таъсир кўрсатади, деб белгиланган. Агарда аёл ўтмишда чеккан бўлса, унда стимуляция жараёни анча мураккаб кечади, ҳомиладорлик юзага келиши имкони пасаяди. Тана вазни ҳам бу борада ўта муҳим омил саналади. Вазннинг кам ёки ортиқлиги жараённи қийинлаштириб, организм стимуляцияга жавоб қайтармаган ҳоллар ҳам кузатилган.
Аёллар учун:
Эркаклар-чи?
Муолажани бошлашдан аввал 1 ой давомида мунтазам тана ҳароратини ўлчаш лозим. Ҳарорат 38 даражадан юқори бўлмаслиги керак. Шунингдек, ҳаммом ва сауна сингари жойларга бормаслик мақсадга мувофиқ.
1 ичиш, чекишдан батамом воз кечиш шарт;
муолажага қадар 3 ойгача ҳеч қандай янги спорт тури билан шуғулланманг, жисмонан зўриқманг.
Манба: "Суғдиёна " газетаси