ru uz
Сурункали юрак етишмовчилиги
Сурункали юрак етишмовчилиги

Сурункали юрак етишмовчилиги. Ушбу асорат юрак қон – томир касалликларининг оқибатида ривожланиб унинг эрта босқичларида беморларда енгил жисмоний зўриқишда чарчаш кузатилиб, кўпинча унга етарлича эътибор берилмайди. Чунки аксарият ҳолларда у ортиқча тана вазни ёки ёшга боғланади. Қуйида биз сурункали юрак етишмовчилигига чалинган беморларда кўп ҳолларда кузатиладиган белгиларни келтирамиз:
 Жисмоний фаолликни камайиши (94 – 95 %) - илгари белгиларсиз ўтказиладиган енгил жисмоний зўриқишда (зинапоядан кўтарилиш, оддий уй юмушларини бажариш) тез чарчаб қолиш;
 Хансираш (98 – 99 %) - ўртача жисмоний зўриқишда пайдо бўлиб узоқ вақт сақланиб қолиши (сурункали юрак етишмовчилигини оғир босқичларида хансираш бир оз жисмоний зўриқишда - текис йўлда тез юриш, гаплашиш, овқатланиш) ёки тинч ҳолатда ҳам пайдо бўлиши, ҳаво етишмаслик ҳисси;
 Юрак уриб кетиши (80 – 82 %) ва уни жисмоний зўриқишдан кейин узоқ вақт сақланиб қолиши;
 Ҳолсизлик (79 – 80 %) ва безовталик ҳисси (43 - 45 %);
 Кафт ва оёқларни совуқ қотиши, терини қуриши;
 Акроцианоз пайдо бўлиши – қўл ва оёқ бармоқлари, қулоқ ҳамда бурун учини кўкариши (юракдан узоқда жойлашган аъзоларда қон яхши айланмаслиги сабабли);
 Қуруқ ва балғамли йўтал, баъзан қон туфлаш (аксарият ҳолларда жисмоний зўриқишда ёки тунда горизонтал ҳолатда ётганда);
 Ўнг қовурға остида оғирлик ҳисси ва оғриқ (жигар катталашганлиги сабабли);
 Шишлар пайдо бўлиши (аввал тўпиқ атрофида кейин оёқларда, оғир ҳолларда эса бутун танада ва қорин бўшлиғида);
 Бўйин веналарини бўртиб чиқиши;
 Депрессия (руҳиятни бузилиши, тушкунлик) ҳолатлари (14 – 36 %);
 Ҳаво етишмаслик ҳисси хуружлари (аввал жисмоний зўриқишда, оғир босқичларида тинч ҳолатда) ва уни горизонтал ётганда пайдо бўладиган йўтал ва хансираш билан бирга кечиши (бўғилиш ҳисси). Ушбу вазиятни енгиллаштириш учун беморлар ўтирган ҳолатни эгаллайдилар ва бош қисмларини кўтарган (бир нечта ёстиқда) ёки ўтирган ҳолда ухлайдилар. Бу тиббиёт тилида ортопноэ деб аталади.
Тиббиёт тилида ушбу сабаблар хавф омиллари деб аталади.
Уларга ёш, наслий мойиллик, қон босими кўрсаткичлари, қандли диабет, чекиш (тамаки ва носвой), семизлик, қонда ёғлар яъни холестерин ва триглицеридлар миқдорининг меъёридан ошиши. Сўнгги хавф омили юқорида қайд этилган касалликларга олиб келувчи асосий сабаблардан бири бўлиб аксарият ҳолларда овқатланиш тартиби билан боғлиқ. Шу сабабли ҳар бир киши меъёрида овқатланса (таркибида холестерин ва триглицерид каби томирларда чўкиб қолувчи ёғ моддалари бор маҳсулотларни суистеъмол қилмаса) ушбу оғир касалликларни олдини олиш имониятига эга бўлади.

Орқага Чоп этиш