Занжабилнинг шифобахшлиги ҳақида кўп гапирилади. Ҳакиҳатан ҳам, асрлар давомида табобатда кенг қўлланиб келинаётган бу ўсимлик организмга кони фойда. Аммо саломатликни мустахкамлашда беназир бўлган занжабил тўғрисида ҳамма ҳам билмаслиги мумкин. Бугун сизни мазкур ўсимликнинг фойдали хусусиятлари билан таништирамиз.
Таркиби қандай?
Занжабил чиройли гуллайдиган ўсимлик бўлиб, табобатда, асосан, унинг илдизи қадрланади, Ушбу ўсимликнинг турлари кўп, лекин биз бугун кенг учрайдиган оч жигарранг пўстли занжабил илдизи ҳақида гаплашамиз.
Сотувда унинг янги узилган, қуритилган ва кукун кўринишлари бор. Шунингдек, занжабилли эфир мойи, маринадланган ва шакарланган занжабил илдизлари ҳам сотилади.
Занжабил таркибида турли касалликларни даволаш хусусиятига эга жуда кўп фойдали элементлар бор. Жумладан:
Ошқозон-ичакларда муаммо бўлса...
Занжабил истеъмол қилиш иштаҳани очиб, овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Ошқозон ва ичак фаолияти бузилганида шифобахш воситадир, организмда моддалар алмашинувини меъёрлаштириб, ортиқча вазндан халос этади.
Юрак-қон томир тизими касалликларида
Томирларни кенгайтиради ва атеросклеротик тошмаларни йўқотади. Қон босимини меъёрга келтиради ва тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади. Юрак фаолияти ва қон айланишини яхшилайди.
Ҳомиладор, эмизикли аёллар ва болаларга мумкинми?
Занжабил ҳомиладорликда токсикознинг енгил кечишига ёрдам беради. Лекин ҳомиладорликнинг охирги муддатларида тавсия этилмайди. Шунингдек, эмизикли аёлларга ҳам мумкин эмас.
3 ёшгача бўлган болаларга занжабил бериш тавсия этилмайди (айрим мутахассислар 7 ёшгача дейишади).
Қарши кўрсатмалар ҳам бор!
Ушбу шифобахш ўсимликнинг фойдали жиҳатлари кўп бўлишига қарамай, айрим касалликларда тавсия этилмайди.
Хусусан:
Занжабилни юрак касалликлари ва қон босими ошганда, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда истеъмол қилиш керак. Айниқса, кекса ёшдаги кишилар бунга амал қилишлари зарур.
Косметологияда
Занжабил қўшилган воситалар табиий антиоксидант ва антисептик бўлиб, терини силлиқлаштиради ва таранглаштиради. Ажин ва пигментларни кетказишга ёрдам беради. ёғли терини меъёрлаштиради. Шунингдек, соч муаммоларида фойдали хусусиятларга эга. У крем, бальзам, ниқоб ва лосьонлар таркибига қўшилади.
Шунингдек:
Иммунитет учун...
Занжабил организмга қувват бериб, фойдали моддалар билан бойитади ва стимуллайди, бактерияларни зарарсизлантиради. Занжабил илдизи тана ҳарорати ошганда (38 даражагача) иситмани туширади. Шунингдек, қиздирувчи, терлатувчи, балғам кўчирувчи хусусиятга ҳам эга.
Манба: "Суғдиёна " газетаси