ru uz
Қайси сабзавотларни пиширилган ҳолда ейиш фойдалироқ?

1. Сабзи

Сабзи кўз учун фойдали эканлиги кўпчиликка маълум — ҳамма гап унинг таркибидаги унга ёрқин тўқ сариқ ранг берувчи бета-каротинда. Бета-каротин организмга тушиши билан кўриш қобилияти, тери ва иммун тизими учун зарур бўлган А витаминига айланади.

2. Помидор

Агар сиз фақат янги помидорларни истеъмол қилиш билангина чеклансангиз, унда сиз бу «сабзавотли» мевадаги ликопен антиоксидантининг фақат 4 фоизинигина олган бўласиз. Ҳароратли ишлов бериш ҳужайраларнинг мустаҳкам деворларини «синдириш»га ва шу орқали ликопенни сингдириш учун енгилроқ қилишга имкон беради.

3. Исмалоқ

Исмалоқни пишириш унинг таркибидаги фолатни ёки унинг ҳазм бўлишини оширмайди. Лекин исмалоқ буғда пиширилганда унинг катталиги фарқли равишда кичраяди, бу эса фойдали сабзавотни ва шунга мувофиқ фолатни ҳам кўпроқ ейишга имкон беради.

4. Сарсабил

Бу нозик яшил барглар — саратонга қарши А, C ва E витаминлари ва фолатнинг ҳақиқий манбалари ҳисобланади. Лекин ҳужайраларнинг мустаҳкам «деворлари» бу муҳим элементларнинг организмда ҳазм бўлиш жараёнини қийинлаштиради. Пишириш кўп миқдордаги витаминлар ва фолатларнинг ажралиб чиқишига имкон беради.

5. Ошқовоқ

Ошқовоқ ҳам сабзи сингари иссиқлик ёрдамида ишлов берилгандан кейин яхши сингдириладиган бета-каротиннинг катта захирасига эга. Ошқовоқдан тайёрланган пюре — соғлиқ учун фойдалилик жиҳатидан ҳақиқий чемпион ҳисобланади!

 

Манба: «Zdorovie.com»

Орқага Чоп этиш