ru uz
Қора седана

Ибн Сино : “Седана – вужуд энергиясини тузатади, касалликлар сабабли йўқ бўлиб кетган бактерияларни тиклайди”, – дея қайд этган. Табобатда седананинг уруғи ва ёғидан фойдаланилади. Унинг таркибида тана учун керакли моддалар мужассам. Унда 38 % гидрокарбонат, 35 % турли ёғлар, 21 % альбумин (турли оқсиллар) бор. Қолган 6 % эса юздан ортиқ фойдали моддалар мавжуд.  Инсон танаси ёғни ишлаб чиқара олмагани учун уни ташқаридан олишга мажбур. Бир грамм седана инсонга зарур кунлик ёғ эҳтиёжини қондира олади

Седананинг фойдалари:

  • Қора седана ёғи сочларнинг ўсишини яхшилайди ва эрта оқ тушишининг олдини олади;
  • Она сутини кўпайтиришда ёрдам беради;
  • Микроб, вирус ва турли замбуруғли (грибковые) вирусларга қарши нобуд қилувчи таъсирга эга;
  • Қондаги шакар миқдорини туширади;
  • Томир касалликларига тўсқинлик қилади;
  • Овқат ҳазм қилинишига ёрдам беради;
  • Вужудни заҳарлардан тозалайди;
  • Яраларнинг тузалишига ва ҳужайраларнинг янгиланишига ёрдам беради;
  • Аллергик касалликларга фойдали;
  • Иммунитет тизимини кучайтиради. ОИТС  ва рак касаллигида ҳам фойда беради;
  • Гормонал тизим ва руҳ ҳолини соғломлаштиради;
  • Болаларда асаб ва тери касалликлари, астма ва аллергияда тавсия этилади.

Қўллаш услублари:

  • Иммунитетни кўтариш  мақсадида эрталаб ва кечқурун оч қоринга овқат ейишдан 15-20 дақиқа олдин 1 чой қошиғида  янги янчилган седана   6 ой мобайнида истеъмол қилиш керак;
  • Қон босими билан оғриган беморлар наҳорда ва кечқурун оч қоринга овқатдан 15-20 дақиқа аввал 1 чой қошиғи седана ва қовурилмаган кунжут билан биргаликда янчилиб ейишади. Муолажа 6 ой давом этиши керак;
  • Седана чойи:  Бир стакан қайноқ сувга 1 чой қошиғи янги янчилган седана солинади, сўнг усти ёпилиб , 10 дақиқа тиндирилади. Сўнгра сузиб олиниб ичилади. Бир кунда 2-3 стакан ичиш мумкин. Мунтазам равишда ичиб юриш керак бўлади.

Астма ва йўталда:

  • Кўкрак қафаси седана ёғи зайтун ёғи аралашмаси билан уқаланади. ¼ миқдорини тил остида ушланади.

Ич кетиши:

  • 1 чой қошиқ седана ёғини бир пиёла қатиқ билан аралаштирилади. Бу аралашма 3 кун мобайнида кунига 2 марта истеъмол қиланади.

Бош оғриғи:

  • 1 ош қошиқ янчилган қора седана;
  • 1 ош қошиқ янчилган анис;
  • 1 ош қошиқ янчилган қалампирмунчоқ (гвоздика);
  • Овқатдан аввал 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади. Қоришмани ютиш учун енгил бўлгунга қадар оғизда ушланади. Сув билан истеъмол қилманг!

Ревматизм:

  • Бироз миқдорда зайтун билан аралаштирилган седана ёғи қиздирилади ва оғриқ бор жой бу аралашма билан уқаланади. Шунингдек, уйқуга ётишдан аввал асал қўшилган седанали чой ичилади.

Тери касалликларида:

  • 1.5 чой қошиқ седана ёғи 1 ош қошиқ зайтун ёғи билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашмани юзга суриб, 1 соат терида қолдирилади. Сўнгра совун билан ювиб ташланади.

Бош айланиши:

  • Седанали чой ичиш тавсия этилади. Шунингдек, юз таги ва бўйин орқасига сурилади.

Қулоқ оғриганда:

  • Қулоқ оғриқларида ва инфекцион касалликларда қора седана ёғи қулоққа томизилади.

Рак касалликларида:

  • Седана ёғи шикаст етган жойга сурилади. Кунига 3 марта 1 чой қошиқ седана ёғи ва 1 стакан янги чиқарилган сабзи суви (ичишдан аввал чайқатинг) ичиш керак. Бу ичимлик 3 ой давомида ичилади.

Хотирани яхшилаш учун:

  • Ялпиз қайнатиб олиниб,  сўнгра уни асал ва 7 томчи седана ёғи билан аралаштирилади. Иссиқ ҳолатда хоҳлаган пайтингиз ичасиз. Шунингдек, чой ва қаҳва ичишни камайтиринг.

 

Манба:  mumina.uz

Орқага Чоп этиш