ru uz
Ерёнғоқ – жигар ва ўт пуфагини тозалайди

Таркибида калий, натрий, кальций, магний, темир, фойдали мойлар ва А, В, С, Е, Р витаминларини йиққан ушбу неъматни истеъмол қилишимиз - невроз касалида даво бўлади, қонни кўпайтиради, мағзини ун билан тенг аралаштириб озроқ сув қўшиб «сут» ҳосил қилинса, ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраси касаллигида асқатади. Товада ўзини (ёғсиз) қовуриб, сувда пишган гуруч билан беморга берилса, йўтал ва шамоллашни «ҳайдайди», аёлларда ҳайздан олдинги асабийлик, кексаларда хотира пасайиши, болаларда диққатни жамлай олмаслик ҳолатларини осон даволайди.

Ерёнғоқ спортчи ва оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланувчилар учун ғоят зарур. Таркибида оқсил ниҳоятда кўп бўлгани боис мушак массасини ошириш хизмат қилади.

Бу егулик бепуштлик муолажасида ҳам кор қилади. Гап шундаки, таркибидаги биологик фаол моддалар эр-хотиннинг гормонал тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Еренғоқ фойда қилиши учун уни кунига ярим сиқимдан еб туриш керак. Шунда организм тозаланиб, жигар, ўт пуфаги, ошқозон яхши ишлай бошлайди, кайфият ҳам кўтарилади.

Артроз, веналарнинг варикоз кенгайиши, подагра ва семизликда ерёнғоқ тавсия этилмайди.

 

  Манба:  "Суғдиёна " газетаси
 

Орқага Чоп этиш