ru uz
Гажак Тишлар ва милк учун фойдали!

Ҳиндлар бу ёнғоқ тинчлантирувчи таъсирга эга, деб ҳисоблашади. Мағзи қайнатиб ичилса, илон заҳридан ҳимоялайди, эркагу аёлнинг жинсий қувватини яхшилайди.

Турмуш ўртоғингизнинг тамаки чекиш одати билан курашавериб, зериккан бўлсангиз, чўнтагига  бир сиқим эрон ёнғоғидан солиб қўйинг. Ҳар сафар тамаки чекишни ихтиёр этса, ёнғоқ есин. Ана шунда ёнғоқ таркибидаги триптофан моддаси тамакига бўлган мойилликни аста-секин сўниб боришини таъминлайди.

Эрон ёнғоғини мунтазам истеъмол қилиш танадаги ҳар хил ўсма касалликларининг ривожланмай,  негизидаёқ нобуд бўлишига сабаб бўлади.

Эрон ёнғоғи тиш эмалини мустаҳкамлайди ва милк қонашидан асрайди. Мағзининг қайнатмаси эса сўгал ва папилломаларни йўқотишда кор қилади. Ушбу ёнғоқни кунига 4-5 донадан бир ой давомида есангиз, кальций ва темир моддасига бўлган эҳтиёж қопланиб, суяклар анча мустаҳкамланади, гемоглобин ҳам сезиларли даражада кўтарилади. Уни ҳар ойда узлуксиз бир ҳафтадан еб туриш организмни заҳарли хилтлардан тозалаб, иммунитетни кучайтиради. Бу ёнғоқни ҳомиладор аёллар ҳам кўп ейишлари керак. Негаки, таркибидаги Е, В ва фолий кислотаси ҳомиланинг саломатлиги учун зарурдир.

 

  Манба:  "Суғдиёна " газетаси
 

Орқага Чоп этиш