ru uz
Хандон писта - Замбуруғ ва инфекцияни қувади.

Бу ўсимлик таркибида деярли барча фойдали моддалар, айниқса, А, В, С, Е витаминлари ҳамда магний ва темирни учратасиз. Писта мағзи одамни ёшартиради, организмни чиқит моддалардан тозалайди. Тахикардия касаллиги ва нафас йўллари хасталикларида шифо бўлади.

Кейинги пайтларда асабларингиз чарчаб, ишда қийналаётган бўлсангиз, пистахўрлик қилинг. Чақ-чуқнинг қиймати фойдаси билан теппа-тенг: асаблар тинчланади, юзга қизиллик югуриб, овқат енгил ҳазм бўлади. Тери касалликлари, айниқса, замбуруғ ва инфекцияларда хандон пистадан олинадиган мой фойда беради. Шунингдек, бу мой жигарни тозалаш хусусиятига эга.

Хандон пистани мунтазам еб юриш ўпка саратонидан асрайди, деб ҳисоблайди америкалик шифокорлар. Англаганингиздек, бир сиқимдан хандон писта чақиб юриш ўпкани тозалаб, қуруқ йўталдан халос этади.

Хандон писта одамни тез семиртиради, кўп истеъмол қилинса, қабзият, аллергик таъсирлар келиб чиқиши мумкин.

 

  Манба:  "Суғдиёна " газетаси
 

Орқага Чоп этиш