ru uz
Бодом- Диабет ва бот касалликлари профилактикаси учун

Таркибида темир, магний ва В гуруҳ витаминлари ниҳоятда кўп бўлгани учун бодом тинчлантирувчи таъсирга эга. Бир ҳовуч бодом истеъмоли операциядан кейинги тикланиш даврида, қорин дам бўлиши, буйрак ва ўпка касалликларида, кучли бош оғриғида кони фойда. Доимий бодом тановули кўриш қобилиятини яхшилайди, терини силлиқлаб, барвақт ажинлардан асрайди. 3 дона бодомни ётишдан олдин ивитиб, эртасига наҳорга истеъмол қилиш қандли диабетда ёрдам беради. Мағзини майдалаб, ширасини чиқариб, озроқ сув билан аралаштирилиб, бодом сути ҳосил бўлади. Уни организмни қувватлаш, ақлни чархлаш, хотирани кучайтириш учун ҳар куни 1 ош қошикдан тановул қилиш лозим. Мағзини майдалаб, озроқ сут билан аралаштириб, қошга суртилса, соч тўкилишининг олдини олади. Бу усул тепакалликка ҳам даводир. Кекса ёшлиларда Альцгеймер касаллигининг олдини олиш, бод хасталиги қўзғамаслиги учун бодом, албатта, таомномада бўлиши керак.

Қишда бодомни истеъмол қилиш грипп вирусларини қувади. Аммо меъёридан ортиғи бош оғриғини пайдо қилиши мумкин.

Бодом мойи

Шамоллаш ўпкага ўтиб кетган бўлса, бодом мойидан кўкрак қафасига компресс қилинади, шунингдек, уни 2-3 томчидан иситиб ичилса, балғам тез кўчади. Қулоқ оғриганда 2 томчиси қулоққа қуйилиб, иссиқ ўралади. Оғиз яра (стоматит)да бодом мойида оғизни ғарғара қилиш яхши ёрдам беради. Мой юздаги ажинларни текислаш, киприкларни ўстириш хусусиятига эга. Ёш болаларда бодом мойини тановул орасида бериш (агар аллергияси бўлмаса) рахит касаллигининг олдини олади. Қиш пайти терингиз қуришиб, ранги сўлғинлашганидан кайфиятингиз бузилса, энг сифатли, хушбўй атир совун сотиб олинг-да, майда қирғичдан ўтказинг. Устига 100 мл. совуқ сув қуйиб, сув буғида қайнатинг, унга 20 грамм асалари муми ва 2 ош қошиқ бодом мойидан қўшинг. Тайёр «сут» билан юзни ҳар куни ювиб тозаланг, 2 ҳафтадаёқ терингиз таранглашиб, ёшариб бораётганингизни сезасиз.

Пўстлоғи

Бир ҳовуч бодом пўсти ярим литр сувда қайнатилса, қуруқ йўтал, веналарнинг варикоз кенгайиши, оёқдаги бод оғриғига шифо бўлади. Баргидан қайнатма тайёрланса,  эркаклардаги жинсий заифлик, псориаз
касалида фойда беради.

 

  Манба:  "Суғдиёна " газетаси
 

Орқага Чоп этиш