ru uz
Анжир ёзнинг “ширин дори”си

Жазирамада шамоллаш, ошқозон оғриғи, иссиқ туфайли юрак ўйноғи, қон босимининг кўтарилиши, тери жагар, буйракдаги муаммолар, ҳатто кайфият тушишини биригина анжир мевасининг истеъмоли ёрдамида яхшилаши мумкин. Мевани бир қайнатиб ичсангиз, грипп аломатлари қайтди, ҳимоб. Анжирнинг сутга қўшиб ичилгани эса изтиробли йўтални дорисиз даволаш имконини беради. Милк қонаши, оғиз яраси, томоқ йиринглашида ҳам анжир мевасининг қайнатмасини ичиш тавсия этилади. Лекин мевдан фойдаланишда айрим қоидаларда эътибор қаратиш лозим.

Юрак ўйноғини тўхтатади.

Юрак етишмовчилиги ҳамда ушбу аъзо нуқсонлари, стенокардия, инфарктдан кейинги холат... Бу касалликларда бемор анжирни қанча кўп еса, шунча яхши. Таркибида калий ва магний даражаси юқори бўлгани учун қон томирлари кенгайиб, юрак зўриқишини олдини олади, томирларни холестириндан тозалагани боис, атеросклероз, ўт пуфаги хасталиклари, жигарни ёғ босишида ҳам ёрдам беради. Бунинг учун бемор ёз вақтида анжирни кунига 2 мартадан, яхшиси куннинг биринчи ярмида (тушгача) егани маъқул. Куз қиш мавсумида эса анжирни қуритилган ҳолда истеъмол қилиш мумкин. Анжир қоқи тез озишга ёрдам беради, буйрак касалликларини даволашда асқатади.

Оёқдаги кўк тугунлар?!

Ўзида фицин моддасини сақлагани боис, қоннинг ивишига таъсир кўрсатади ва томирлардаги тромбларнинг сўрилиб кетишига ёрдам беради. Бу дегани оёқларда кўримсиз ва нохуш кўк тугунлар (веналарнинг варикоз кенгайиши) бўлганида , тромбофлебит бўлганида анжир истеъмоли ғоят фойдали. Умуман олганида, бу мева узуккун тик оёқда турадиган касб эгалари учун беминнат шифокор вазифасини ўтайди. Масала ҳал, бор-йўғи кунига 1 донадан анжир есангиз бас.

Саёҳатдан олдин еманг!

Дорининг ози шифо, кўпи заҳар, деган нақл анжир истеъмолига ҳам тегишли. “Ширин дори”нинг ични юмшатувчи хусусиятини эсда тутиб, уни бирон-бир йиғилиш, шаҳардан четга чиқиш , сафар ёки саёҳат олдидан еманг.

Негаки бу ҳолатларда анжир ич келишини тезлаштиради. Ошқозоности безининг яллиғланиши, ўткир ичак касалликлари ва қандли диабетда анжирни камроқ енг.

Барги ҳам даво.

Баргидаги эфир мофлар нафақат сўгални йўқотишда ёрдам беради, балки татуаж изларини ҳам бартараф этишга қодир. Шунингдек баргининг сути тери замбуруғи билан ҳам самарали курашади. Бунинг учун анжир баргини ювиш, сирашини сиқиб, зарарланган жойларга кунига икки маҳал, 10 кун давомида суртиш лозим. Баргининг дамламаси ошқозон яраси ва ревматизмда ёрдам беради. Бунинг учун 3-4та баргини қуритиб, майдалаб, 1 ош қошиғига 2 пиёла сув қўшиб , 1 соат дамланади. Сўнг докада суиб олиб, чой ўрнига ярим пиёладан 12 кун мобайнида ичилади.

Қораси фойдалироқми?

Шарқ мамлакатларида қора анжирни гўштли таомларга солишади. Сабаби, яна ўша фицин моддасида. У таомдаги гўштни юмшатиб, унга ўзгача таъм беради ҳамда тез ҳазм бўлишини таъминлайди. Бундай таом нафақат мазали, балки фойдали ва шифобахшдир.

Сариқ анжир эса камқонлиқ, дармонсизлик (витамин етишмаслиги), руҳий ва жисмоний чарчоқда зўр ёрдам беради. Меванинг қизғиш нави эса ўсма касалликларини даволашда наф беради, хусусан, кимёвий терапиядан ўтгандан кейинги кўнгил айнишини камайтирувчи, организмни кимёвий зарардан тозаловчи ва танага қувват берувчи таъсирга эга.

Қуритиб еган яхшироқ

Анжир музлатгичда бор-йўғи 3 кун сақланиши мумкин. Шунинг учун олиб келишингиз билан ярмини истеъмол қилинг, ярмини эса қуритиш учун олиб қўйишни маслаҳат берамиз.  Қуритилган анжир ангина, грипп, бронгхит, зотилжам, буйракдаги оғриқда манаман деган дориларнинг ўрнини босувчи зўр восита хисобланади. Демак бу мева ёрдамида кўплаб нохуш касалликлардан қутулишингиз ва ўзингизни тетик сезишингиз мумкин.

 

Манба:  "Суғдиёна" газетаси

Орқага Чоп этиш