ru uz
Дўлана

data-crataegus-punctata-crataegus-punctata1-500x500.jpg

Дўлана -раъногулдошлар оиласига мансуб тиканли дарахт ёки буталар туркумига киради. Ўсимликнинг бўйи 10 метргача етади. Йирик барглари яшил. Гуллари оқ пушти, кўп холларда қалқонсимон мураккаб тўпгулларга жойлашган. Мевалари турига қарабқизил ва сариқ рангда бўлади. Уларда иккита учта данакча бор.

Дўлана мевалари таркибида қанд, ёғ, каротин, С витамини, органик кислоталар бор. Ўсимлик гулларида юқорида қайд қилинган моддалардан ташқари 0.16% гача эфир мойи мавжуд.

Дўлана республикамизнинг деярли барча тоғли районларида учрайди.

Халқ табобатида дўланадан киши толиққанда, уйқусизликда, юрак атрофида оғриқ пайдо бўлганда даво сифатида қўланилади.

Орқага Чоп этиш