ru uz
Хантал (горчица)


gorchica (1).jpg

. . .Балғамни кўчиради. . . Юзии тозалайди, қонталашни ва ўлик қоннинг пзини кетказади.

. . .Қўтир ва темираткиларга фойда қилади.

. . .Бўғин оғриқларига. .фойда қилади.

. . .Бошни рутубатлардан тозалайди, летаргия билан оғриган кишининг бошига қўйиб боғланади. Унинг сувини қулоқ ва тиш оғриқларига томизилади.

. . .Кўзни парда босганига ва (қовоқларнинг) дағалланишига (қарши) ишлатилади.

. . .Уни майдалаб асал суви билан қўшиб ичилса, ўпка пастидаги доимий дағалликни кетказади.

Хантал (горчица) — бутсимонгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик. Бўйи ярим метрга етади, пояси тик ўсувчи, шохланган, илдиз олди барглари лирасимон, патсимон қирқилган, пояда банди билан навбатма-навбат ўрнашган. Ўсимликнинг гуллари заъфарон, тилларанг шингилга тўпланган. Меваси ингичка чувалчангсимон, усти ғадир- будир, кўп уруғли, етилиб пишганда очиладиган қўзоқ.

Хантал уруғи таркибида синигрин гликозиди, мирозин ферменти, 30% га яқин мой бор. Ўсимлик ўлкамизнинг кўп районларида табиий ҳолда ўсимликлар орасида, йўл ёқаларида, аҳоли истиқомат қиладиган жойларда учрайди.

Хантал халқ табобатида ва илмий медицинада кенг қўлланилади (М. Набиев. Шифобахш гиёҳлар. Т., «Фан», 1980 й.)

Орқага Чоп этиш