Кариес – энг кенг тарқалган стоматологик касалликлардан бири бўлиб, ривожланган мамлакатлар учун хосдир. У хаёт учун хавф солмайди, аммо яшаш сифатини салмоқли даражада пасайтиради. Полиэтиологик хасталиклар сирасига кирувчи кариес бир қатор алиментар омилларга боғлиқ бўлиб, уларни умумий ва маҳаллийга ажратиши мумкин. Умумий омилларга тиш тўқимасидаги нормал метаболизмни таъминловчи рациондаги фтор, D, А ва С витаминлари, кальций, оқсиллар киради. Маҳаллий омилларга оғиз бўшлиғидаги рН ва микрофлорани моно- ва дисахаридлар ва органик кислоталар билан бошқариш киради. Овқат билан тушувчи ёки оғиз бўшлиғидаги бактериялар углеводларни ферментациялаши натижасида пайдо бўлувчи кислоталар таъсирида тиш эмалининг деминералланиши оқибатида кариес ривожланади. Энг кўп ацидоген потенциал – сахароза да, глюкозада ва фруктозада, энг ками эса – лактозада аниқланган. Кариесни энг кўпроқ пайдо қилувчи бактерияларга Streptococcus mutans киради.
Кариеснинг энг паст даражаси шакар истеъмоли 1 одам учун йилига 20 килограммдан ошмайдиган популяцияларда учрайди, бу эса рацион умумий калориялилигининг 6 ... 10 % ига тенгдир. Шакар истеъмолини назорат қилишда рационда салқин ичимликлар ва ширин шарбатлар бўлишига алоҳида эътибор қаратиш лозим, илло улар оғиз бўшлиғининг физикавий-кимёвий хусусиятларига энг кўп ифодаланувчи салбий таъсир кўрсатади.
Кариес профилактикасида фтор катта роль ўйнайди, унинг сувни, тузни ёки сутни бойитиш (фторлаш) ҳисобига оптимал тушиши эса кариес частотасини сезиларли пасайтиради. Мавжуд маълумотларга кўра, фторланган туздан фойдаланиш кариес юз беришини 50 % га пасайтиради. Чой таркибидаги фторидлар ҳам ижобий роль бажаради: кун давомида ичиладиган чой ҳам кариес билан касалланишни камайтиради.
Манба: Г.Шайхова "Овқатланиш гигиенаси"