ru uz
Спорт ва ҳаракат – саломатлик элчиси.

Спорт ва ҳаракат – саломатлик элчиси.

asd

Жисмоний тарбия фарзандларимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва саломатликларини мустаҳкамлашда энг самарали йўллардан бири ҳисобланади.

asd

Жисмоний тарбия интизом, ирода, уюшқоқлик, меҳнатсеварлик, юксак ақлий эътиқод ва бошқа ижтимоий аҳамиятга молик қимматли фазилатларни шакллантиришга ёрдам беради. Организмни биологик имкониятларини кўпайтиришнинг ишончли воситаси ҳисобланади.

Жисмоний машқлар бирор орган ёки тизимга алоҳида таъсир этмайди, балки бутун организмга бир бутун таъсир қилади. У фақат мушакларда, бўғимларда, бойламлардагина ўзгаришлар ясамай, балки ички органларда моддалар алмашинувида ўзгаришлар ясайди.

Қуйидаги ҳаракатлар мажмуаси эса инсон танасига ижобий куч бағишлайди:

- пиёда юриш;

- югуриш;

- велосипедда юриш;

- чиниқиш;

- сувда сузиш.

Булар барчаси кишини бақувват, чидамли қилади, оёқ мушакларини ривожлантиради, юракни машқ қилдиради, нафас , қон айланиш, овқат ҳазм қилиниш, асаб тизими ишини анча яхшилайди.

asd

Бироқ, организмга қисқа жисмоний машқлар эмас, балки такрорий жисмоний машқлар соғломлаштирувчи таъсир кўрсатади.

Ҳаракат – инсон гавдасини ёшлигидан шакллантиради.

Камҳаракатлилик таъсирида боланинг дарсларда эътиборсизлиги ортади, тез чарчаб қолиш ҳолатлари кузатилади, дарсларни диққат билан тингламайди ва уй вазифаларини тўлиқ бажармайди.

asd

Болалар ёшига қараб шуғулланиши учун тавсия этиладиган спорт турлари:

5-7 ёш Умумий жисмоний тайёргарлик, гимнастика, акробатика
7-9 ёш Умумий жисмоний тайёргарлик, акробатика, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, сузиш, теннис, стол тенниси
10-12 ёш Юқоридагилар ва баскетбол, волейбол, бадминтон, кураш (ҳамма турлари), сув полоси, академик эшкак эшиш, қўл тўпи, қиличбозлик, футбол, шахмат, шашка
12 - 14 ёш Юқоридагилар ва оғир атлетика, бокс, велосипед, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, от спорти, енгил атлетика, мерганлик спорти, камондан отиш
14-15 ёш Юқоридагиларнинг барчаси ва от спорти, стендда отиш
16-18 ёш Юқоридагиларнинг барчаси ва мотоспорт, техник турлари (картинг), туризм

asd

Ҳеч нима инсонни узоқ давом этадиган жисмоний ҳаракатсизлик каби ҳолдан тойдирмайди ва заифлаштирмайди.Арасту

Жисмоний тарбия соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва

саломатликни мустаҳкамлашда энг самарали йўлдир.

Жисмоний тарбия интизом, ирода, уюшқоқлик, меҳнатсеварлик,

юксак ақлий эътиқод ва бошқа фазилатларни шакллантиришга

ёрдам беради.

Пиёда юриш

asd

Югуриш

asd

Велосипедда юриш

asd

Чиниқиш

asd

Сувда сузиш

asd

Орқага Чоп этиш