.

НАУЧНЫЙ СОВЕТ

НАУЧНЫЙ СОВЕТ

Махкамов Махкамжон Козимовичнинг

фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун бажарилган диссертациясининг DSc 28.02.2018.Tib.62.01 Илмий семинарда

2018 йилнинг 16 май соат 13.00 да апробацияси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бош мия қон томирлари аневризмаларида 3D анатомиясини қайта ўзгартиришни қўллаган ҳолда жарроҳлик муолажаларининг фокус-хирургик жарроҳлик усулларини такомиллаштириш», 14.00.28 – нейрохирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.2.PhD/Tib182.

Илмий раҳбар: Хаджибаев Абдухаким Мўминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.

Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc 28.02.2018.Tib.62.01.

Расмий тақризчилар: Ахмедиев Махмуд Мансурович, тиббиёт фанлари доктори (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси); Шодиев Амиркул Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори (Самарқанд, Ўзбекистон Республикаси);

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бош мия аневризмаларининг диагностикаси ва фокусли хирургик усулларини танлашнинг замонавий ёндашувидан фойдаланиб, хирургик усулда даволашнинг самарадорлигини, натижавийлигини ва ҳавфсизлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бош мия қон томирлари аневризмаларининг МСКТ-ангиографияси ва 3D реконструкцияси диагностик аҳамияти ўрганилган, шу аснода касалликни ташхислаш сифатини ошириш ва хирургик даволашнинг энг оптимал тактикасини танлаш имкони яратилган;

разработана лечебно-диагностическая тактика ведения больных с аневризмами сосудов головного мозга;

МСКТ-ангиография ва 3D реконструкцияси усули ёрдамида бош мия қон томирлари аневризмасини эрта ташхислаш ва турли даволаш усулларини танлаш орқали даволаш-диагностика тактикаси такомиллаштирилган;

субарахноидал қон қуйилишда бош мия қон томирлари аневризмаси ва полифокал зарарланишлари билан беморлар диагностикаси ва даволаш тактикаси такомиллаштирилган;

МСКТ-ангиографияни уч ўлчамли моделлаш ҳамда бош мия барча қон томирлар ҳавзаси ангиоархитектоникасини кўриш ва зарарланиш ҳажмини аниқлашга асосланган, зарарланган соҳага минимал ёндашувчи фокусли микрожарроҳлик усули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Бош мия қон томирлари аневризмалари билан беморларни даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

бош мия қон томирлар ўзани ангиоархитектоникасини уч ўлчамли моделлашга асосланган бош мия қон томирлари аневризмаларини фокусли хирургик даволаш усули (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 17 октябрдаги 8н-д/34-сон маълумотномаси) таклиф этилган. Бош мия қон томирлари аневризмалари билан беморларни бу усулда даволаш хирургик даволаш сифатини ошириш имконини берган;

«Субарахноидал қон қуйилишда бош мия қон томирлари аневризмаси ва полифокал зарарланишлари билан беморлар диагностикаси ва даволаш тактикасини танлаш» усули амалиётга татбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 17 октябрдаги 8н-д/34-сон маълумотномаси). Даволаш-профилактика чора-тадбирларининг таклиф этилган комплекси ушбу беморларда асоратлар частотасини камайтириш, даволаш ва реабилитация ҳаражатларини қисқартириш имконини берган;

бош мия қон томирлари аневризмалари билан беморлар диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича бажарилган диссертация ишининг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш фаолиятига, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 17 октябрдаги 8н-д/34-сон маълумотномаси). Бош мия қон томирлари аневризмалари билан беморларда таклиф этилган комплекс ёндашувнинг қўлланилиши ўлим кўрсаткичини 2,5% гача, ногиронлик частотасини 1,5% гача камайтириш, узоқ муддатдаги «яхши» натижалар частотасини 21,4% дан 59,4% гача яхшилаш имконини берган.


Эшназаров Камолхўжа Эшназаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун бажарилган диссертациясининг DSc 28.02.2018.Tib.62.01 Илмий семинарда

2018 йилнинг 16 май соат 13.00 да апробацияси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тизза бўғими остеоартрозларини хирургик даволашни такомиллаштириш», 14.00.22 – травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.3.PhD/Tib367.

Илмий раҳбар: Асилова Саодат Убайевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc 28.02.2018.Tib.62.01.

Расмий тақризчилар: Саттаров Алишер Рахимович, тиббиёт фанлари доктори (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси); Хакимов Равшан Нигматуллаевич, тиббиёт фанлари номзоди (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси);

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Тизза бўғими остеоартрозининг эрта босқичларида даволаш тактикасини клиник ва қўшимча текшириш хулосаларига асосланиб, дифференциал танлаш ва бўғим атрофи юмшоқ тўқималаридаги хирургик аралашув услубларини такомиллаштириш орқали даволаш натижаларни яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ТБОАнинг эрта босқичларида бўғим структураларида аниқланган рентгенологик ва МРТ ўзгаришлари билан бирга, бўғим медиал соҳасидаги патологик ўчоққа яқин жойлашган тиззани букувчи ва ротацион медиал гуруҳ мушаклари тинч турган ҳолатда тонуси ортиши ҳамда функционал фаол даврда эса мушаклар қисқарувчанлиги камайиши аниқланди.

ТБОАнинг эрта босқичларида бўғим ва бўғим медиал соҳаси букувчи мушакларидаги патологик ўзгаришларга асосланган ҳолда, тизза медиал соҳаси юмшоқ тўқималарини релиз қилиш билан бажариладиган, янги комплекс хирургик даволаш услуби ишлаб чиқилди.

ТБОАнинг эрта босқичларида тизза медиал соҳаси юмшоқ тўқималарини релиз қилиш билан бажариладиган, янги комплекс хирургик даволаш услубини қўллаш, касалликнинг кейинги босқичларга ўтишини секинлаштириши исботланди.

ТБОАнинг эрта босқичларида аниқланган кичик ўлчамли варусли деформацияларда тизза медиал соҳаси юмшоқ тўқималарини релиз қилиш билан бажариладиган, янги комплекс хирургик даволаш услуби қўллаш ёрдамида деформацияларни камайтириши ва ривожланишининг олдини олиши аниқланди.

ТБОАнинг эрта босқичларида тизза медиал соҳаси юмшоқ тўқималарини релиз қилиш билан бажариладиган, янги комплекс хирургик даволаш услубини қўллаш орқали даволаш натижаларини яхшилашга эришилди.

ТБОАларини хирургик даволашдан кейинги даврда беморлар ҳолатини баҳолашни учун дастур ишлаб чиқилди.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Тизза бўғими остеоартрозларини хирургик даволашни такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Тизза бўғими остеоартрозларини хирургик даволашдан кейин баҳолаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 30 майдаги №8н-р/81-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар беморларни даволашдан кейинги даврларда ўрганишда, уларнинг клиник функционал ҳолатини кундалик ҳаёт фаолиятига боғлиқ ҳолда баҳолаш, бошқа қўшимча текшириш ва даволаш услубларига эҳтиёж бор ёки йўқлигини таҳлил қилишни масофадан ташкил қилишга, беморлар ҳолатини баҳолашни ташкиллаштиришни, ҳамда даволаш натижаларини ўрганишни осонлаштиришга имкон берган;

«Тизза бўғими остеоартрозларини комплекс хирургик даволаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 январдаги №8н-р/12-сон маълумотномаси). Беморларни хирургик даволаш сифатини яхшилашга бағишланган тадқиқотдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги №1 сонли Республика клиник шифохонасида ҳамда Самарқанд Вилояти ортопедия ва шикастланишлар оқибатлари шифохонасида тадбик килинган;

Беморлар ҳолатини даволашдан кейинги даврда ўрганишда қўллаш учун 2016 йил 05 июлда “Тизза бўғими остеоартрозини хирургик даволашдан кейин баҳолаш” №DGU 03905 рақамли гувоҳномаси олинган. Илмий изланишларга киритилган беморларни даволашдан кейинги даврда ўрганишда ушбу дастуридан фойдаланилди. Ушбу дастурни қўллаш беморлар ҳолатини баҳолашни масофадан ташкил қилиш ва шифохонага ортиқча муроажат қилишининг олдини олишга ёрдам берган;

Тизза бўғими остеоартрозларини хирургик даволашда қўллаш учун «Юмшоқ тўқималарни суякдан ажратиш учун мослама»га Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга (2018 йил, 30 март №FAP2017032) патент бериш тўғрисидаги №3079 рақамли қарори олинган. Таклиф этилган мосламани қўллаш медиал коллатерал бойлама толаларини катта болдир суягидан ажратишда юмшоқ тўқималарнинг камроқ жароҳатланиши таъминлаб, хирургик амалиётни ўтказишни осонлаштириш имконини берган.