UZ RU

26.05.2014 Хусусий тиббиёт муассасаларининг лицензия талаб ва шартларига риоя этишлари юзасидан 2014 йил июн ойида ўтказиладиган текширишларда иштирок этувчи мансабдор шахслар ва экспертларнинг таркиби ва текширишларни ўтказиш муддатларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 25 февралдаги 62-сонли буйруғига асосланган ССВ буйруғи. Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 179
Қабул қилиниш санаси:  26.05.2014

17.05.2014 Буйруқ №173. “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш ҳақида
Республикада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи. Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 173
Қабул қилиниш санаси:  17.05.2014

11.05.2014 Бўйруқ № 406 "Cоғлиқни сақлаш муассасаларидаёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида"
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги “Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги 309-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2014 йил 28 октябрдаги 05/13-4914-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадидаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи.
Ҳужжат тури:  Бўйруқ
Ҳужжат рақами:  № 406-сон
Қабул қилиниш санаси:  11.05.2014

23.04.2014 Буйруқ №7.Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ “Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ССВ буйруғи. Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 7
Қабул қилиниш санаси:  23.04.2014

15.04.2014 Буйруқ №5.Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ “Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ССВ буйруғи. Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 5
Қабул қилиниш санаси:  15.04.2014

04.04.2014 Буйруқ №131 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамширалари иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"
ВМнинг “Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2014 йил 28 мартдаги “Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамширалари иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадидаги ССВ буйруғи. Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 131
Қабул қилиниш санаси:  04.04.2014

04.04.2014 Буйруқ №130 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Қишлоқ врачлик пунктларида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш тадбирлари тўғрисида"
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 декабрдаги 63-сонли баёни талаблари ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни такомиллаштириш мақсадидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи. Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 130
Қабул қилиниш санаси:  04.04.2014

01.04.2014 Буйруқ № 122 Умумий амалиёт шифокорлари ва тиббиёт патронаж ҳамшираларини моддий рағбарлантиришни янада такомиллаштириш тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 50-сонли “Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда умумий амалиёт шифокорлари, оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктлари тиббиёт патронаж ҳамшираларини моддий рағбатлантиришни янада ошириш мақсадидаги ССВ буйруғи. Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  122
Қабул қилиниш санаси:  01.04.2014

01.04.2014 Буйруқ №125 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош муассасалари томонидан ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг соҳалар бўйича савиясини ошириш ҳамда республика ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолига ихтисослаштирилган малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун “Маҳорат дарслари” ўтказиш тўғрисида ССВ буйруғи. Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 125
Қабул қилиниш санаси:  01.04.2014

17.03.2014 Буйруқ №100 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Оилавий поликлиника тиббий ходимларининг юклама меъёрлари тўғрисида"
Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари, жумладан, оилавий поликлиникаларининг фаолияти ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини доимий мониторинг қилиб боришни таъминлаш мақсадида “Оилавий поликлиника тиббий ходимларининг юклама меъёрлари тўғрисида”ги ССВ буйруғи. Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 100
Қабул қилиниш санаси:  17.03.2014


Pages: Prev. 1 ... 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 ... 23 Next All