UZ RU

ОИВ/ОИТС фактлари ҳақида

ОИВ-инфекцияси XXI асрнинг энг муҳим муаммоларидан ҳисобланиб, ушбу касаллик бутун ер юзига тарқалиб, кўплаб давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсир қилмоқда. Шуниси маълумки, ОИТС муаммоси фақатгина тиббиёт муаммоси бўлмай, бошқа соҳаларни ривожлантиришга ҳам тўсқинлик қилади. ОИТС нафақат муайян инсонлар ҳаётини бузмасдан, балки, бутун давлат ривожланишини орқага тортувчи жараён ҳисобланади. Орттирилган иммунодефицит синдроми тўғрисидаги биринчи хабар АҚШда рўйхатга олинган. 1981 йилда ЛосғАнджелеслик ва НьюғЙорклик гомосексуалистлар 5 та ҳолатда пневмоцист пневмонияси ва 26 ҳолатда Капош саркомларига чалинган. Аксариятимиз инсон иммунодефицитидаги вирусидан, яъни ОИВ инфекцияси туфайли юзага келган Т-тўқималари иммунодефицити юзага келади. Илк бора ОИВ-инфекцияси ўзининг охирги босқичида ва “Орттирилган Иммунодефицити Синдроми” ОИТС номини олган.

1983 йилда инсон иммунодефицит вируси мустақил иккита лабораторияга бўлинди: Пастер институтида француз олими Люка Монтанье раҳбарлигида ва АҚШ миллий институтида Роберто Галло раҳбарлигида рак касалликлари бўйича. 1986 йилда Африка ҳудудларида инсон учун патоген бўлган ва ОИТСни чақирувчи яна битта ретровирус топилди ва у ОИВ 2 деб атала бошлади. ОИВ-инфекцияси фақатгина инсонга хос бўлиб, давомий сурункали вирус инфекция касалликларига киради. Инсонда юқумли касалликларга мойиллик жинс ёки ёшга боғлиқ эмас. ОИВга чалинган шахслар инфекция манбаси ҳисобланмайди. ОИВ нинг ўзига хос хусусиятлари: қайнатилганда (100°С) 1-2 дақиқада ўлади, 10 дақиқа давомида 70° гача қиздирилганда, 30 дақиқада 56° гача қиздирилганда ўз фаолиятини йўқотади. Одатда дезинфицияланган манбалар 3% перекс водород бўлиб, 5% лизола эритмаси, 0,5% гипохлорит натрий эритмаси, 1% глютар альдегид эритмаси, 70% энанол, эфир, ацетон ташқи муҳит вирусини ўлдиради. Вирус донорлик қонида, музлатилган зардобда йиллар давомида сақланиши мумкин, аммо очиқ жойда 4-6 кун давомида 22°С ҳароратда туриши мумкин. Сўлакнинг ва терининг ҳимоя ферментлари вирус фаоллигини камайтиради. ОИВ нинг унча катта бўлмаган концентрацияси қўйидаги биологик суюқликларда кузатилади:

- қон;

- сперма;

- ҳазна суюқлиги;

- кўкрак сути.

Қолган биологик субстратлар ОИВ ни жуда кам миқдорда ўз ичига олиб, юқтириш учун етарли бўлмайди. Шунинг учун эпидемиологик нуқтаи назардан тер ажралиши, бурундан суюқлик келиши, терлаш, кўз ёши, ахлат ва қайтариш (агар қон бўлмаса) хавфли ҳисобланмайди. Бироқ ушбу суюқликда жуда кам миқдорда қон бўлса, у ҳақиқатдан ҳам хавфли ҳисобланади.

Бугунги кунда ОИВ инфекциясидан зарарланишнинг уч йўли исботланган:

1. Жинсий йўл — ОИВ юқтирган шахслар билан жинсий алоқада бўлганлар.

2. Парентерал йўл —қон қўйиш жараёнида ўтқазилади ва таркибида ОИВ-инфекцияси мавжуд бўлган компонентларини, орган ва тўқималар трансплантацияларида, экстракорпорал уруғлантирилишида, бир марталик тиббий жиҳозларни такроран ишлатганда, наркотик моддалар бошқа шахслар томонидан ишлатилиб, яна бошқа инсонлар томонидан қўлланилиши натижасида юзага келади. Вертикал йўл —ҳомиладорликда, она сутидан, ва туғиш жараёнидан онадан болага ўтиши мумкин. Шахсий гигиена (тиш щёткаси, соқол устараси, терини қирувчи ва кесувчи предметлар ) предметлари орқали вирус юқиш имкониятларини ҳам инкор қилиб бўлмайди. Чунки ушбу воситаларда касаликка чалинганларнинг қони қолган бўлиши мумкин. ОИ инфекцияси қон сурувчи ҳашоратлар (капа, бит,чивин) чақиши орқали юқмайди.