UZ RU

Даволаш (лечение)

ОИВ-бу узоқ давом этадиган юқумли касаллик ҳисобланади.

ОИВ ретровирус туркумига кирувчи ОИВ инсон иммун танқислиги вирусини чақиради.

ОИВ инсон қон ҳужайраларини зарарлайдди.Бу ғ СДғ4Т рецептори юзасига эга бўлган Т лимфоцитлари ва макрофаги ҳисобланади. Касаллик кўчайиши давомида клиник ҳодислар касалнинг иммун ҳолатига ва қондаги вируслар миқдорига боғлиқ ҳисобланади.

ОИВ симптомлари организмнинг иммунодефицит ҳолатига қараб ривожланади. Улар оппортуник инфекциялар, бактериал, вирусли ва замбруғли инфекцияларни чақиради ва деярли барча орган ва тизимларни ишдан чиқаради.

ОИВғинфекцияси диагнози тасдиқлангандан кейин, бемор яшаш жойи бўйича юқумли касаллаиклар кабинете рўйхатида туради.

Диспансер рўйхатидан ўтгандан кейиндан, врач бем орни ОИТС га қарши курашиш ҳудудий марказларига иммунологик (СД4 ҳужайралари), клиникғбиокимёвий (қондан умумий таҳлил, сийдикдан умумий таҳлил, жигар ферментларидан ) ва вирусологик (ВН вирус юкламаси) таҳлиллар олиниб, АРВТ бошланиш кўрсаткичлари аниқланади.

2006 йилнинг апрел ойида ССТ нинг мувофиқлаштирилган баённомаси асосида Ўзбекистонда антиретровируч терапияси йўлга қўйилди. Ортирилган ОИВни даволаш учун мамлакатимизда қўйидаги АРВ препаратлари қўлланилмоқда: зидовудин, ламивудин, ставудин, абакавир, дидоназин, эмтрицитабин, тенофовир, невирапин, ифавиренц, лопинавир/ритонавир. Беморларни даволаш ОИТСга қарши курашиш марказларида олиб борилади.

Антиретровирус терапияси (иммунологик, вирусологик, клиник) кўрсаткичларини аниқлаш учун бир қатор тадқиқотлар амалга оширилмоқда.Бугун Ўзбекистонда, бошқа давлатлар қатори ўта фаол антиретровирус терапияси амалга оширилиб,3-х АРВ препаратлардан кўп бўлмаган миқдорда тавсия этилмоқда. АРВ терапиясини амалга ошириш натижасида вирус концентрацичси камайиб, иммун тизим кўрсаткичлари ошади ва оппортунистик касалликлар симптоми йўқолади.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ АРВТ препаратлари тиббий кўрсатмалари бўлган беморларга умуман бепул берилади. ОИТС мутахассисларигина даволаш бошқарадилар ва кейинги назорат босқичлари юқумли касалликлар кабинети врачлари томонидан амалга оширилади.